6-Мавзу. Менежмент конунлари ва тамойиллари.
Режа:
Иқтисодий қонунларни билишнинг аҳамияти.
2. Умумий фалсафий ва иктисодий конунлар.
3. Менежментнинг асосий тамойиллари.
1. Иқтисодий қонунларни билишнинг аҳамияти.
Менежмент жамият қонунлари тизимига асосланади. Назарий жихатдан тушунмай ва асосланмаган холда бирорта йирик амалий масала хал этилиши мумкин эмас. Назария янгиланишнинг мухим усулидир. Фан эса вокелик хакида объектив билимларни урганиш ва тартибга солишга каратилгандир. Билимларни тартибга солиниши конунларда ифодаланади.
Конун - фалсафий категория булиб, борлик вокеаларнинг барқарор, такрорланувчан алокаси ва муносабатини, ходисалар юз беришининг аник тартибда булишига олиб келувчи томонларини акс эттиради. Конунларни билиш ривожланишнинг объектив йуналишларини аниклаш, амалий вазифаларни хал этиш имконини беради. Шу сабабли иктисодиётни бошкариш конунларни билаш, уларни амалда усталик билан куллай олишга асосланиши керак.
Умумий фалсафий конунлар материя, харакат, макон, замон, микдор, сифат, сабаб, окибат, шакл, мазмун каби категориялар воситасида ифодаланади. Иктисодий назария конунлари иктисодий категориялар воситасида (мулк, ишлаб чиқариш, талаб, таклиф, таксимт, айирбошлаш, киймат, нарх, фойда, товар, пул, мувозанатланиш) фиодаланади.
Иктисодиётни бошкаришда конунлардан канчалик тулик ва изчил фойдаланилса, мехнат сарфи шунчалик самарали булади. Ва, аксинча, бошкариш жараёнида иктисодий конунларни хисобга олмаслик жамият учун кутилмаган, салбий окибатларга олиб келади. Шу сабабли бошқарув конунларини урганишда факат амал қилишни эмас, балки бошқарув жараёнида онгли равишда кулланилишни хам кўзда тутиш лозим. Бошқарув конунларидан онгли равишда фойдаланишнинг кўп жихатдан уларни урганиш билан боғлиқ. Конунлар канчалик чукур урганилса, улардан амалда тўғри фойдаланиш имкониятлари ортади.
Лекин бошқарув конунларини билиш уларни аник амалиётда муваффакиятли куллаш учун кафолат булолмайди. Конунларни билишда назария амалиётдан ажралиб колиши фойдасиздир. Демак, конунлардан фойдаланиш уларни билиш, тушуниш, амалда ўз вактида ва тўғри куллай олишга боғлиқ экан. Бу бошқарув самарадорлигини оширишда хал килувчи омилдир.
Иктисодий конунлар тизимидан фойдаланишнинг асосий унсурлари ва босқичлри куйидаги схемада акс эттирилган:
Иктисо-дий конун-лар тизими
Иктисо-дий конун-ларни билиш
Максадларни белгилаш ва уларга эришиш йулларини аниклаш
Қарор қабул қилиш
Хужалик фаолия-тини ташкил этиш
Do'stlaringiz bilan baham: |