Иссиқлик ўтказувчанлик.
Иссиқлик ўтказувчанликни ҳаётий мисоллар келтирамиз. Пиёладаги иссиқ чойга металл қошиқ солганимизда, қошиқнинг банди ҳам жуда тез қизиб кетади. Чой ичидаги қошиқнинг учи олган иссиқлик металл бўйлаб қошиқнинг иссиқ учидан совуқ бандига узатилади.
Жисмнинг бир қисмидан иккинчи қисмига иссиқлик узатилиши ҳодисаси иссиқлик ўтказувчанлик дейилади.
Тажрибалар буни исботлайди. Ёғоч таёқчани бир учини оловга тутайлик, таёқчанинг бу қисми ёниб кетади, аммо таёқчанинг биз ушлаб турган учи эса совуқлигича қолади. Демак, ёғоч иссиқликни ёмон ўтказади. Гугуртни ёққанимизда ҳам бу ҳодиса рўй беради.
Штативга темир симни маҳкамлаб, унинг ҳар 2 см узунликдаги қисмларга пластилин ёпиштириш, михларни осиб, темирнинг учини қиздирсак, пластилин эрийди ва михлар бирин-кетин темирдан ажралиб туша бошлайди. Аввал темир сим учига (алангага) яқин жойдаги михлар, кейин навбат билан бошқалари тушиб кетади.
Бу тажрибада биринчидан темир иссиқликни яхши ўтказишини ўқувчиларга тушунтириш мумкин. Бу тажрибани мис симда ҳам қилиб кўриш мумкин. Шунинг учун ҳаётда инсонлар овқатланишда кўпроқ ёғоч қошиқдан фойдаланилади. Дарсга ёғоч, кумуш ва алюминий қошиқларни иссиқ сувга солиб, иссиқлик ўтказувчанлигини тажриба қилинса ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишларини оширади.
Газлар ҳам иссиқликни ёмон ўтказувчилардир. Жун, пахта, момиқ ва мўйна толаларининг орасида ҳаво бўлгани учун иссиқликни ёмон ўтказадилар. Иссиқликни энг ёмон ўтказувчи бўшлиқ (вакуум) –ҳавосиз бўшлиқдир.
Суюқлик ва газларда конвекция.
Иссиқ плита, кенг чўян трубалар батареяси ёки ёниб турган электр лампочкасининг устига қўлимизни тутиб турсак, улардан иссиқ ҳаво оқими кўтарилаётганини сезамиз. Буни қуйидаги тажриба асосида ўқувчиларга кўрсатиш мумкин. Қоғоздан ясалган кичкина варракни шам алангаси ёки электр лампочкаси устида тутиб турилса, у кўтарилаётган иссиқ ҳаво таъсирида айлана бошлайди.
Суюқликдаги тажриба қуйидагича колба тубига калий перманганат киристаллидан бир неча донаси ташланса, сув оқимларини бинафша рангга бўяйди ва бу ҳодиса яхши кўринади. Суюқликнинг иссиқлик манбаи яъни электр плиткасига қўйиб қиздирамиз, бунда суюқликнинг исиган қисмлари сийракроқ ва енгилроқ бўлади, уларни оғирроқ совуқ қисмлари юқорига сурилади. Совуқ сув пастга тушиб, ўз навбатида иссиқлик манбаидан исийди.
Демак, исиган ва совуқ суюқликларнинг бу хил айланиши (циркуляцияси) бутун суюқликнинг тезроқ бир текис исишига ёрдам беради.
Термометрлар.
Термометрнинг ишлаши жисмларнинг иссиқликдан кенгайишга асосланади. Жисм қанча кўп иситилса, у шунча кенгаяди. Улар 00 С дан то 1000 С гача бўлган иссиқ сувларни ўлчаб беради.
Термометр шкалалари дунё бўйича 3 хил бўлади. Целсий ( С ), Келвин ( К ), Фаренгейт ( Ф ). Фаренгейт шкаласи бўйича энг муз 32 даражага эришди. Сув 212 даражада қайнайди. Бу шкала кўпроқ Англия ва АҚШ да қўлланилади. Фаренгейтдан Целсийга ўтиш формиласини бериб ўтамиз.
t 0C= (tf-32F)
Do'stlaringiz bilan baham: |