ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
Физика факультети “Астрономия ва атмосфера физикаси” кафедраси
5А140401-Астрономия (тадқиқот йўналиши бўйича)мутахассислиги магистранти
Нурматова Севара Равшанбек қизининг
2021-2022-ўқув йили 1-семестр феврал ойи учун илмий – педагогик ва илмий тадқиқот фаолияти юзасидан тайёрлаган
ҲИСОБОТИ
I боб. Талабанинг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, педагогик ва малакавий амалиёт фаолияти бўйича календарь иш режаси
Ўқув ва ўқув-услубий ишлар
Ўқув режамга мувофиқ, жадвалба белгиланган қуйидаги умумметодологик ва мутахассислик фанларидан маърузалар тинглаб, амалий ва лаборатория машғулотларига қатнашилди: “Илмий тадқиқот методологияси” (15 соат), , “Космогония ва космология асослари” (60 соат), “ Астро физик жараёнларни компютерда моделлаштириш” (40 соат), “Гравитатсион линзаланиш физикаси” (60 соат), “Илмий тадқиқот ишт ва магистирлик диссертатсиясини таёрлаш” (50 соат), “Илмий семинар” (15 соат), “Илмий педагогик иш” (30 соат).
Илмий-тадқиқот ишлари
2.1. Кафедрада ва ЎзР ФА Астрономия институти ходимлари томонидан таклиф қилинаётган магисртлик ишлари учун диссертациялар мавзулари банкини ўрганиб чиқилди ва қуйидаги диссертация мавзуси танланди:
“Билазарларнирнг кузатув маьлумотлар тахлили” .
2.2. Илмий раҳбар доцент Миртажиева.К билан келишилган ҳолда диссертация мавзусини ёритиш ва тадқиқ этиш босқичлари таҳлил қилинди.
Илмий-педагогик ишлар
Ўқув жараёнини ташкил қилишга боғлиқ меъёрий ҳужжатлар билан танишилди: 5140400-Астрономия таълим йўналиши ҳамда 5А140401-Астрономия (тадқиқот йўна-лиши бўйича) мутахассисликларнинг Малака талаблари, ўқув дастурлари, ўқув режалари, ишчи ўқув режалари. Бакалаврларнинг режасидаги фанлар блоклари орасидаги тақсимот қуйидагича эканлиги аниқланди: гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар (15 %), математик ва табиий-илмий фанлар (18 %), умумкасбий фанлар (49 %), ихтисослик фанлари (11 %), қўшимча фанлар (7 %). Бундан ташқари талабалар 4 йил давомида 4 хил амалиёт ўтишади:
1-курсда – танишув амалиёти;
2-курсда – ёзги астрофизик амалиёт (унда талабалар обсерваторияга бориб, кузатувлар олиб боришни ўрганишади);
3-курсда –малакавий амалиёт(унда талабалар битирув малакавий ишларининг мавзулари бўйича дастлабки тадқиқотларини олиб бориб кўришади);
4-курсда – педагогик амалиёт.
II боб. Магистрлик диссертациясини бажаришнинг календарь режаси
Тадқиқот ўтказишга тайёргарлик
1.1 Тадқиқот объекти ва мавзусини аниқлаш: Тадқиқот объекти сифатида Bl-lac обекти олинди.
1.2 Танланган мавзу бўйича библиография ва ахборот ресурслар, кутубхона фондлари ва электрон ресурслари билан танишиш: Объект ва тадқиқот йўналиши бўйича фаолият олиб борган олимларнинг натижалари билан, диссертация мавзусига оид бирламчи илмий адабиётлар, интернет маълумотлари, чоп этилган мақолалар билан танишилди.
Илмий-тадқиқот ишларини режалаштириш
2.1 Тадқиқот календарь (дастур) режасини тузиш. Илмий раҳбар доцент Миртажиева.К билан биргаликда тадқиқот босқичларининг кетма-кетлигини ва бажарилиш муддатини ҳамда унинг айрим босқичлари ва масалаларини аниқлаш бўйича шахсий календарь режа тузиб чиқилди.
3. Тадқиқотни амалга ошириш: материаллар йиғиш
3.1. Танланган обект бўйича кузатув маълумотлари фотометриясини олишда ёрдам берадиган стандарт компьютер дастурлари билан (IRAF) ишлаш кўникмаси шакллантирилиб бу бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди. Шунингдек “Физика фанининг ривожида истеъдодли ёшларнинг ўрни” Республика илмий-амалий конференцияси (РИАК-XIV) “Блазарлар кузатуви ва тахлили” мавзусида мақола чоп етилди.
Магистратура талабаси: Нурматова.С
Илмий раҳбар: доцент Миртажиева.К
Do'stlaringiz bilan baham: |