Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Улла-Мари Карху,
2000-2008 
йилларда «Талабалар уй-жойи» жамғармасининг ижрочи 
директори 
65. 24-
СОАТ ХИЗМАТ КЎРСАТИЛАДИГАН 
ХОНАДОНЛАР 
Юзлаб тадбирларда мен тингловчиларга, Финляндиядаги хизмат 
кўрсатиладиган хонадонларда яшовчиларнинг энг катта гуруҳига 
ким кириши тўғрисидаги саволни берар эдим. Ушбу тушунча барча 
қулайликларга эга бўлган ва яшовчиларга кечаю-кундуз персонал 
томонидан хизмат кўрсатиладиган ёки кузатиб туриладиган 
хонадонлар ифодаланади. Ҳеч ким тўғри жавоб беролмади. 
Кўпчилик жавоб тариқасида кекса инсонларни, баъзан ҳаттоки 
қамоқдаги маҳбусларни ҳам келтирди.
Тўғри жавоб: бу биз, оилали одамлар. Уйланган эркакнинг 
турмуш ўртоғи доимо қўнғироқ қилади ва бошлайди: қачон уйга 
келасан, музлатгич бўм-бўш, мушукнинг овқати йўқ, ким билан пиво 
ичасан, кечагидек кўп ичмагин. Назорат қаттиқ, лекин эрталабги 
нонуштада уни бир соатдан бери ўчоқда кутиб турган тайёр каша 
кутмоқда. Хизмат кўрсатиш аъло даражададир. Ёлғиз кишиларчи? 
Ким уларга қарайди? 
Финляндия кекса ва ёлғиз инсонларга ғамхўрлик қилувчи 
муассасалар сони бўйича, дунёдаги етакчи ўринлардан бирини 
эгаллар эди. 1980 йилларда уларнинг ўрнига амбулатор тизими 
келди. Кекса инсонлар сонининг ошиши ва аҳолининг кексайиб 
бориши давомида, аввалига қариялар уйлари, сўнгра васийлик 
уйлари, кейинчалик эса яхлит уйлар қурилиши бошланди. Бора-бора 
ушбу муассасалардаги яшовчилар учун кундузги вақтда ҳам хизмат 
кўрсатиш йўлга қуйилди. Ва ниҳоят, хизмат кўрсатиш кечаю-кундуз 
амалга ошириладиган бўлди.
65 ёшга тўлмаганлар жамият томонидан умуман унутилган 
эдилар. Руҳий касалликлар шифохоналари сонини қисқартириш 
туфайли, уларнинг сони 20000тадан 6000тагача тушиб қолди, 


208 
беморлар такрорий ижарага берилувчи ва қониқарсиз аҳволдаги 
умумий ётоқхоналарга, шунингдек, ғамхўрлик уйлари ва 
реабилитация уйларига ўтказилган эди. Ушбу ўзгаришлар 
ривожланишидаги нуқсонларга эга одамларга ҳам таъсир ўтказди. 
Ичкиликбозликдан азият чекаётган одамлар ҳам, озодликка чиққан 
маҳбуслар сингари қониқарсиз аҳволдаги тор ётоқхоналарга 
жойлаштирилди.
1970 йилларда, Швециядан 20 йил кечроқ, такрорий ижара 
амалиётига талабалар хонадонларининг қурилиши туфайли барҳам 
берилди. Бундай шароитларда руҳий касаллар, ривожланишидаги 
нуқсонларга эга инсонлар, кексалик склерозига чалинган кексалар, 
ҳамда неврологик фаолиятларидаги бузилишларга эга бўлган 
инсонлар яшашга мажбур эди. Бундай одамлар минглаб 
миқдордадир. 
1988 йилда қабул қилинган ва ривожланишида нуқсонларга эга 
инсонларга хизмат кўрсатиш тўғрисидаги қонунга биноан, ушбу 
инсонлар гуруҳининг яшаш шароитлари 1992 йилга келиб 
яхшиланиши керак эди. Қонун амалга киритилди, лекин 
ўзгартиришлар кўриш ва эшитиш қобилияти, ҳамда таянч-ҳаракат 
тизимининг ёмон эканлиги сабабли ногиронликка эга бўлган 
одамларгагина 
таъсир 
қилди. 
Ногиронлар 
ишлари 
билан 
шуғулланувчи ташкилотлар томонидан, бундай одамлар учун бир 
неча мингта бир хоналик алоҳида хонадонлар қуриб берилди. Бироқ, 
ногиронларга алоқадор қонун ва фармойишлар, руҳий касаллар ва 
ривожланишидаги нуқсонларга эга бўлган инсонлар бўйича амал 
қилинмади. Шу сабабли, уларнинг яшаш шароитлари уларнинг 
ижтимоий мавқеси сингари, ўша даражада қолди. Ёшлигида касал 
бўлганлар, ёшлар ҳаёти учун шарт-шароит яратиб бериш учун эмас, 
балки кексаларга мадад беришга мўлжалланган қарилик ва меҳнатга 
лаёқатсизлик бўйича нафақанигина оладилар Хизмат кўрсатиладиган 
хонадонларни уч йирик гуруҳга ажратиш мумкин: 

Ёлғизлар қисми: руҳий касалликларга эга бўлган 
инсонларнинг алоҳида яшаётган, уй юмушларини 
мустақил эплолмаётган 10 фоизга яқин қисми; 


209 

Хизмат кўрсатиладиган хонадонларнинг тармоғи
ёрдамида, руҳий касалликлар шифохоналарида яшовчи 
минглаб беморларни олиб чиқиш ва катта маблағларни 
сарфламаган ҳолда, уларга қолган одамлар каби яшашга 
имкон бериш мумкин бўлар эди; 

70000 
нафарга 
яқин 
фин 
ўз 
кекса 
қариндошлариникида 
яшамоқда. 
Улар 
қаторида 
амалдорлар, талабалар, шунингдек ўз кекса ота-онасига 
қараётган бўйдоқ фарзандлар ҳам бор. Лекин, энг кўп 
қисмини уйланмаган эркаклар (85%) ва турмушга 
чиқмаган аёллар (15%) ташкил қилмоқда.
Ҳозирги кунга қадар, бутун гуруҳни қамраб оладиган тўлақонли 
тадқиқот олиб борилмаган эди. Антти Мяки ўз ота-онасиникида 
яшаётган ва ривожланишида нуқсонга эга бўлган 3500та вояга 
етганлар тўғрисида докторлик диссертациясини тайёрлади. 
Диссертациянинг номи ҳам кўп нарсани англатмоқда: «Мен ўз 
фарзандларимдан кўра бир кун кўпроқ яшашни истар эдим». Ушбу 
гуруҳга мансубларнинг кўпчилиги янада мустақил ҳаётга эга 
бўлишни, масалан, хизмат кўрсатилувчи хонадонларда яшашни 
хоҳлар эди. Лекин, улар одатий юмушларни мустақил равишда 
бажаришга қодир эмаслар, пансионат ёки шифохонада яшашни эса
табиийки истамайдилар.
Ҳисоб-китобларга 
қараганда, 
камида 
2000та 
хизмат 
кўрсатилувчи хонадон руҳий касаллар учун, айни шунча миқдорда 
ривожланишида нуқсонларга эга инсонлар учун, хонадонларнинг 
бир қисмини неврологик фаолиятларидаги бузилишларга эга 
инсонлар, ичкиликбозликдан азият чекаётганлар ва қамоқхонадан 
чиқиб келганлар учун қуриш мақсадга мувофиқдир. Бундай 
хонадонларни қурмасдан Финляндиянинг уй-жой масаласига ечим 
топишнинг иложи йўқдир. Уларнинг қурилишини қисман даволаш 
муассасаларини молиялаштириш маблағларини тежаш ҳисобидан 
амалга ошириш мумкиндир. Қолаверса, муаммо қурилишнинг 
ўзидагина эмас, балки бу масала бўйича қарорларнинг ҳанузгача ҳам 
хусусий уй-жойлар, кўпинча хизмат кўрсатувчи сифатсиз 
хонадонлар қурилишига сармоя киритишни маъқул кўрадиган 500та 
муниципалитетларда қабул қилинишидадир. Асосий шарт бўлиб 


210 
хонадоннинг аҳволи бўлиши керак, хизмат жисмоний шахс 
томонидан ҳам кўрсатилиши мумкин.
Финляндия Ўйин автоматлари ассоциацияси, «Y» жамғармаси, 
«ASPA» Хонадон хизматларини кўрсатиш жамғармаси ва бошқа 
турдаги жамғармалар, мисол учун Хельсинкидаги «Нурмикоти» 
жамғармаси, Тампередаги «Сопимусвуори», Хямеенлиннадаги 
Маҳсус уй-жой жамғармаси, ҳамда махсус парвариш қилиш бўйича 
ташкилотлар ва Финляндиядаги ногиронлик масалалари билан 
шуғулланувчи кўпгина бошқа ташкилотлар хизмат кўрсатилувчи 
хонадонлар тармоғини қуриш билан шуғуллана бошладилар.
Ҳозирги кунда, 65 ёшга тўлмаганларнинг чорак қисмигина ўз 
эҳтиёжларига қониқмоқда. Ушбу муаммонинг ечими янада тезроқ 
суръатларга муҳтождир.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish