Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Иллка Тайпале, 
1971-1975, 2000-2007 
йилларда Парламент депутати 
 
66. 
ФИНЛЯНДИЯДАГИ ЛЎЛИЛАРНИНГ АҲВОЛИ 
Лўлилар Финляндияга XVIII асрнинг охирларида, Швеция ва 
Россиядан келдилар. Бутун Европадаги каби, Финляндияда ҳам 
уларга салбий муносабатда бўлинар эди. Лўлиларнинг аҳоли ичига 
тўлиқ сингиб кетиши ҳали 1900 йилларнинг бошлариданоқ 
Финляндиянинг мақсади бўлган эди. Лўлилар Қиш уруши ва 1941-
1944 йиллардаги совет-фин уруши вақтида фронтда жанг қилганлар.
1953 йилда лўлилар масаласини ўрганиш, хусусан уларни 
жамиятнинг одатий яшаш тарзига ўргатиш, уларнинг меҳнат 
фаолиятини бошлатиш ва таълим олиш бўйича уларнинг 
мажбуриятларини бажариш доирасидаги вазифалар юклатилган 
Лўлилар масалалари бўйича Қўмита ташкил қилинди. 1956 йилда 
ҳукумат лўлиларнинг яшашларидаги ижтимоий шароитларнинг 
ривожланишини кузатиш, ҳамда парламентга зарур таклифларни 
ишлаб чиқиш ва тақдим қилиш мақсадида Маслаҳат комиссиясини 
таъсис қилди. Маслаҳат комиссияси лўлилар аҳволини яхшилаш 
бўйича энг аҳамиятли ташкилотдир.
1960 йилларнинг радикализми кам маълумотли лўлиларнинг 
ҳаётдаги йўқотишларига зарба берди ва озчиликлар, камбағаллар, 


211 
касаллар ва камситилганларнинг жарчиси бўлди. Шу муносабат 
билан Ноябр ҳаракатини эслатиб ўтиш керак. 1967 йилда 
жамоатчилик учун муҳим мақола бўлган «Мажбурий ёрдамчилар» 
чоп этилди ва унда биринчи бор жамиятнинг кам маълумотли 
қатламлари, шу жумладан лўлилар тўғрисида ҳам очиқчасига сўз 
борди.
Шунингдек, 1967 йилда парламентга йўналтирилган «Лўлилар 
муаммоларини ҳал этиш ва амалда чора-тадбирларни амалга 
ошириш бўйича субсидиялар тўғрисида»ги петиция 1960 йиллардаги 
радикализмнинг тимсоли бўлди. Бу лўлиларнинг «имтиёзлари»га 
риоя қилиш ва ушбу жараёнда қатнашиш бўйича «озчилик ҳуқуқи» 
аниқ кўрсатилган илк таклиф эди. Айни ўша вақтда лўлилар 
Маслаҳат комиссияси таркибида ўз вакилига эга бўлдилар.
Лўлиларнинг аҳволи масаласи уй-жой масаласида аниқ шаклга 
эга бўлди. 1975 йилда уй-жой тўғрисидаги вақтинчалик қонун ва 
унга киритилган махсус молиялаштириш дастури қабул қилинди. 
Ушбу қонуннинг мақсади, 1980 йилга келиб лўлиларнинг яшаш 
шароитларини бошқа аҳолининг аҳволи билан бир хил даражага 
етказишдан иборат эди. Кейинчалик, қонуннинг амал қилиш 
муддати яна бир йилга узайтирилди. Ушбу қонун унга бошқа 
озчиликларга нисбатан алоҳида мақом бериш орқали имтиёзлар 
берадиган, этник гуруҳнинг ҳаётини яхшилашга қаратилган қонун 
намунаси бўлди. Бошқа сўз билан айтганда, ушбу қонун ижобий 
камситишнинг мисоли бўлди. Лўлиларнинг яшаш шароитлари 
сезиларли даражада яхшиланган бўлсада, тажриба қийин аҳволда 
қолган барча лўлиларнинг яшаш шароитларини махсус қонун орқали 
ўзгартиришнинг иложи йўқлигини кўрсатди. Ушбу қонунда 
белгиланган мақсадларга тўлиқ эришилмади. Лўлиларнинг уй-жой 
ҳолатини яхшилашнинг янада самарали усули – бу ижарага 
бериладиган хонадонларнинг қўшимча қурилишидир.
1980 йилларда белгиланган Лўлилар ишлари бўйича янгиланган 
Маслаҳат комиссиясининг вазифаларидан бири, лўлиларнинг 
ўзларига тегишли масалаларга янада кўпроқ таъсир қилишлари учун 
шароит яратиб бериш эди. Фикрлаш тарзидаги бундай ўзгариш 1992 
йилда Финляндиянинг асосий ҳуқуқлар Қўмитаси томонидан 
тайёрланган ҳисоботда яққол кўзга ташланган эди. Унда барча 


212 
фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимоя қилиш, ўз тили ва маданиятидан 
фойдаланишда тенг ҳуқуқларга эга эканликлари таъкидланган.
1995 йилда асосий ҳуқуқларга тегишли қонун кучга кирди. 
Бундан буён камситиш таъқиқланди: ҳеч ким бирон бир сабабсиз 
жинси, тили ва дини, келиб чиқиши, айтган фикри, эътиқоди ёки 
инсон соғлигининг аҳволи асосида камситишга ҳақли эмас эди. 
Келиб чиқиши дейилганда ҳам миллий ва этник келиб чиқиши, ҳам 
жамиятдаги тутган ўрни назарда тутилади. «Келиб чиқиши» сўзи 
ирқ ва тана рангини ўз ичига олади деб кўрилади.
Қонунда айтилишича: «Саамлар туб халқ сифатида, лўлилар ва 
қолган гуруҳлар каби ўз тили ва маданиятини сақлаш ва 
ривожлантириш ҳуқуқига эга». Қонунда фақатгина саамлар ва 
лўлилар эсга олинган бўлсада, қонун Финляндияда яшовчи барча 
этник озчиликларга ҳам тегишлидир. Она тили шахснинг 
шакллантирилишида муҳим омил ҳисобланади. Она тилини ўқитиш 
тўғрисидаги қонунга биноан, она тиллари саам тили, лўлилар тили 
ёки имо-ишора тили, ёки мамлакатда яшовчи иммигрантлар 
сўзлашадиган бошқа бирон-бир тил бўлган ўқувчилар, ҳафтасига 
камида икки соатга тенг миқдорда ўз она тилида таълим олиш 
ҳуқуқига эгалар. 1996 йилда Финляндия Тил тадқиқотлари 
институти қошида, лўлилар тилини ўрганиш ва ривожлантириш 
билан шуғулланувчи Лўлилар тилини ўрганиш Қўмитаси тузилди. 
Болаларни болалар боғчасида тарбиялаш тўғрисидаги қонунда, 
лўлилар тили ва маданиятини лўлиларнинг ўзлари билан биргаликда 
қўллаб-қувватлаш ҳақида айтилган. Ушбу қонун бошланғич 
мактаблар, гимназиялар ва катта ёшдагилар учун мактабларга ҳам 
тегишлидир.
Бугунги кунда лўлилар барча фуқаролик ҳуқуқлари ва 
мажбуриятларига бўйсунадилар. Финляндияда яшовчи лўлилар бир 
вақтнинг ўзида ҳам финлар, ҳам лўлилардир. Уларнинг ўзлари ҳам 
шундай ҳисоблайдилар. Фин лўлиларининг деярли чорак қисми 
Швецияда истиқомат қилади, шунинг учун улар ушбу икки мамлакат 
орасида кўп саёҳат қиладилар. Уларнинг кўпчилик қисми 
шаҳарларда истиқомат қилади ва кўплари ўз хонадонларига эга. 
Уларнинг кўпчилиги лютеран черковига мансуб. Гарчи қонунчилик 
холис бўлсада, жамоатчиликнинг муносабатлари кўпинча эски 
қарашлар билан тавсифланади. Лўлилар мамлакатнинг бошқа 


213 
аҳолиси каби олий маълумотга эга бўлмаганликлари сабабли, улар 
иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан заиф аҳволдалар. Ўн минг фин 
лўлиларидан қарийб ярми иш жойига эга эмас ва иш берувчиларнинг 
уларга бўлган муносабатлари туфайли ишга кириш қийиндир.
Охирги йилларда ёш лўлиларнинг маълумот даражаси сезиларли 
даражада ўсди. Маориф бошқарувида лўлилар таълими бўйича 
бўлим ишлаб келмоқда ва университетда лўли тили ва маданияти 
ўқитилмоқда. 2012 йилда Фин адабиёти жамияти томонидан нашр 
қилинган «Фин лўлилари тарихи» китоби чоп этилди. Лўлилар 
мусиқаси фаол ҳаёт кечирмоқда. Romani Mirits радио дастурини 
лўли-бошловчи олиб бормоқда. Финляндия мустақиллигини 
нишонлаш бўйича президент қабулига, лўлилар диаспораси 
вакиллари 1990 йилларнинг ўрталаридан бери мунтазам равишда 
таклиф қилинмоқда.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish