Юха Каакинен,
Y
жамғармасининг ижрочи директори
64.
ТАЛАБАЛАР УЙ-ЖОЙИ
Финляндиянинг университетларга эга бўлган барча шаҳарларида
талабалар хонадонларини қуриш, таъмирлаш, ҳамда қониқарли
аҳволда тутиш вазифасига эга жамғарма ёки компания фаолият
юритади. Финляндияда 2015 йилда 65 минг нафар талаба яшайдиган
30 мингта хонадон бор эди. Тадқиқот ва сўровлар натижасига кўра,
ҳозирги кунда Финляндияда уқув муассасаларига эга бўлган ва унча
катта бўлмаган муниципалитетларда талабалар учун етарли
миқдорда хонадонлар мавжуддир ва айни вақтда, катта шаҳарларда
етишмовчилик
кузатилмоқда.
Ижтимоий
ҳаракатчанликнинг
аҳамиятга молик тўсиқлари йўқ қилинган эди, чунки энди ҳеч ким
арзон
ижара
тўловилик
хонадоннинг
йўқлиги
сабабли
университетдаги жойидан воз кечишга мажбур эмас эди.
Талабалар хонадонлари билан шуғулланувчи ассоциацияларнинг
кўпчилик қисми, давлат 1966 йилдан бошлаб талабалар
хонадонларини қуришни молиялаштиришни бошлаганидан сўнг,
1960 йилларнинг охирларидан то 1970 йилларнинг бошларигача
бўлган даврда ташкил қилинган эди. Талабалар ташкилотлари
жамғармалар каби ҳаракат қилувчи, ўхшаш ассоциацияларни ташкил
қилдилар,
шаҳарлар
акционерлик
жамиятлари
шаклидаги
ассоциацияларни ташкил қилдилар. Ассоциациялар бошқарувига ўз
фаолиятларидан қатъий назар ҳам талабалар ва яшовчилар
вакиллари, ҳам шаҳар вакиллари кирардилар.
Талабалар хонадонлари муаммосини ечиш, фин жамиятидаги
шунга ўхшаш муаммолар қандай ечилаётганлиги ҳақидаги одатий
мисолдир. Оз бўлган бюджетга қарамай, 30 йилдан кўпроқ вақт
олдин мамлакатнинг турли шаҳарларида хонадонлар қурилиши
бошланди. Уйлар давлат кредити ҳисобидан муниципалитетлар
ажратган майдонларда босқичма-босқич, битталаб қурилар эди.
206
Ҳозирда эса, 40 йил ўтганидан сўнг ишлар тамомланди. Кредитлар
аввалгидек тўлаб борилмоқда, эскироқ уйлар яхши таъмирлаб
бўлинган, лекин талабалар хонадонлари билан бўлган ҳолат
мунтазам равишда яхши томонга қараб кетмоқда. Талабалар
хонадонларини қуришнинг бошланиши билан боғлиқ ҳолда,
талабалар ташкилотлари ва уй-жой бирлашмалари ўртасида
хонадонларни қуриш, ҳамда улардан фойдаланишнинг умумий
омиллари бўйича келишув тузилди. Ушбу омиллар ҳозирги кунга
қадар ҳам амал қилмоқда ва кўпгина қабул қилинган қарорлар,
қолган Европа мамлакатларида амалиётда бўлганларидан фарқ
қилади.
Ҳар бир шаҳарда биттадан талабалар ассоциацияси ташкил
қилинган эди. Ушбу ташкилот янги уй-жой қуриш ва талабаларнинг
эски хонадонларини қониқарли даражада тутиш билан шуғулланади.
Ушбу масалалар ўқув муассасаларининг ваколатига кирмайди.
Талабалар хонадонлари ўқув муассасаларининг измида
бўлмагани
ва
уларнинг
қурилишида
давлат
кредитидан
фойдаланганлиги сабабли барча талабалар, ўзлари таълим олаётган
ўқув муассасасидан қатъий назар, асосий мактабни битирганларидан
сўнг уларда таълим олиш вақтида яшаш ҳуқуқига эга. Кўпчилик
Европа мамлакатларида, талабалар хонадонлари фақатгина олий
ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган. Шунингдек, Европа
мамлакатларида оилали талабалар ўзлари учун одатда бошқа уй-жой
излайдилар. Финляндияда эса талабалар хонадонларининг учдан бир
қисми оилали талабалар учун бўлган хонадонлардир.
Агарда бир неча истиснолар инобатга олинмаса, Финляндияда
талабалар шаҳарчалари қурилмайди. Хонадонларнинг одатий уй-жой
туманларида жойлашиши умумий хоҳиш эди. Фин талабалар
хонадонлари умумий ётоқхоналар эмас, улар талабаларга ижарага
берилувчи оддий хонадонлардир. Одатда, улар бир неча талабанинг
биргаликда яшашлари ёки оиланинг яшаши учун мос келадиган,
икки ёки уч хонали хонадонлардир.
Финлядияда ўқув муассасалари яқинида арзон ва хавфсиз уй-
жой қурилиши бўйича мақсадларга эришилган эди. Талабалар
хонадонлари
билан
шуғулланувчи
ташкилотлар,
ўқув
муассасаларининг хорижий талабаларни жалб қилиш сиёсатини ҳам
қойилмақом даражада уддаладилар. 2016 йилда барча талабалар
207
хонадонларини ижарага олганларнинг 17 фоизи чет эллик талабалар
эди. Интернационаллаштириш – талабалар хонадонларида ҳам
одатий ҳолатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |