Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Хейкки Муртомаа,
Хельсинки шаҳри университетининг оғиз бўшлиғи саломатлигини 
сақлаш бўлимининг фахрли профессори 


198 
ИЖТИМОИЙ СИЁСАТ 
 
61. 
ИЖТИМОИЙ УЙ-ЖОЙЛАР ҚУРИЛИШИ 
Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг, Финляндияда уй-
жойлар етишмаслиги кузатилди. Аҳволни жамоат тузилмасининг 
ижтимоий ўзгаришлари натижасида юзага келган, мамлакат 
вилоятларидан 
шаҳарларга 
кўчиб 
келиш 
тенденцияси 
жиддийлаштирди. Айни вақтда, банкларнинг уй-жой ҳарид қилиш 
учун кредит бериш имкониятлари анча чекланган эди. 1949 йилда 
ушбу муаммонинг ҳал қилиниши ва ижтимоий уй-жойларнинг 
қурилиши учун ARAVA тизими ташкил қилинган эди.
Банклар таваккалчиликнинг юқори даражасига эга бўлган 
кредитларни бериши мумкин эмаслиги туфайли, ушбу дастурнинг 
асосий вазифаси сифатида кредитларнинг ажратилишини таъминлаш 
белгиланди. Давлат бундай кредитларни ажратишни бошлаган 
вақтида кредит муассасалари ҳам ижтимоий уй-жойни кредитлашга 
анча қизиқиб қолди.
1950 ва 1960 йилларда, ARAVA хусусий уй-жойларни 
кредитлаш ва қуришни маъқул кўрар эди. Тижорий ва сиёсий 
сабабларга кўра, 1970 йиллардан бошлаб ижара уй-жойларини ҳам 
қўшишга қарор қилинган бўлса ҳам, хусусий уй-жойлар 
қурилишининг улуши юқори эди, айниқса 1970 йилларнинг биринчи 
ярмида.
Тизимнинг асосий ғояси шундан иборат эдики, халқ хонадонни 
харид қилувчиларнинг банклар кредитларни ажратганидан сўнг 
тўлаб бориши мумкин бўлган бадаллари тўловчилар учун оғирлик 
қилмайдиган, фоизи юқори бўлмаган кредитларга муҳтож эди. Ушбу 
тизимнинг ижтимоий жиҳати шундан иборат эдики, ҳам ўрта 
даражада таъминланган, ҳам ўртадан паст даражадаги даромадга эга 
бўлган одамлар, унинг ёрдамида хонадон соҳиблари бўлиши мумкин 
эди. Харид қилинувчи хонадонлар фоизи анчагина тез ортиб борди, 
1990 йилга келиб 70 фоизга етди ва шундан сўнг 65 фоизгача тушиб 
қолди. Шундай қилиб, тизим юз минглаб финларга ўз ижтимоий 
аҳволларини яхшилаш учун имкон берди. Бу эса, таълим соҳаси 


199 
тизими билан бир қаторда, тенгҳуқуқли жамиятни яратиш мақсадида 
олиб бориладиган сиёсатнинг энг муҳим омилларидан биридир.
Тизимнинг уй-жой ва сиёсий мақсадларидан ташқари яна битта 
мақсади бор эди: фуқароларга уй-жойларни харид қилиш учун 
омонатларини 
сақлаш 
тизимини 
ривожлантириш 
орқали 
кўмаклашиш эди. Ушбу жиҳат миллий иқтисодиётнинг барқарор 
ривожланиши ва банк тизимининг мустаҳкамланишини таъминлаш 
борасидаги энг муҳими деб ҳисобланар эди. Молиявий-кредит 
институтларининг хусусий уй-жойларни харид қилиш бўйича 
кредитлаш имкониятлари яхшиланганидан сўнг ва айни вақтда, 
хонадонларни ижарага олиш бўйича юқори талаб ҳам сақланиб 
қолган вақтда, ARAVA тизимининг фаолият йўналиши ижарага 
бериладиган уй-жойларни қуриш томон бурилди. Шу билан бир 
вақтда, ижара уй-жойларининг қурилишида аҳолининг алоҳида 
гуруҳлари, мисол учун талабалар, кекса кишилар, ҳамда аҳолининг 
бошқа алоҳида турдаги гуруҳлари учун асосий урғу берилди. 1990 
йилларнинг охирларида, хусусий уй-жойлар қурилишидан тамоман 
воз кечишга қарор қилинди.
ARAVA тизимининг фаолияти, фақатгина давлат томонидан 
фоизлари катта бўлмаган кредитларни ажратишга йўналтирилган 
эмас эди. Фаолиятнинг яна бошқа, аҳамияти кам бўлмаган шакллари
сифатида, қурилаётган уйларнинг меъморчилиги, ҳамда қурилаётган 
туманларнинг қулайлигига диққатни жалб қилиш мақсадидаги 
қурилиш ишларининг сифати ва ҳаражат даражаларининг 
кафолатини таъминлаш эди. Янги туманларни шундай қуриш 
режалаштирилган эдики, улар ўз ижтимоий тузилмалари бўйича 
турфа хилларда бўлишлари керак эди. Ўша туманлар имкон сари 
эркин молиялаштириш ҳисобидан қурилар эди. Янги уйлар ўз 
турлари бўйича хилма-хил бўлишлари керак эди. Кўп қаватли уйлар 
жуда юксак эмас, одатда 3-4 қават билан кифояланар эди.
Сифатдан ташқари яна молиявий ҳаражатлар ҳам эътиборга 
олинар эди ва улар иложи борича паст бўлиши керак эди. 1970 
йиллардан бошлаб, мақсадли равишда қурилиш корхоналари учун 
пудратли қурилиш бўйича конкурс ўтказилар эди.
1970 
йиллардан 
бошлаб, 
ARAVA 
тизимида 
мавжуд 
иншоотларни қониқарли даражада тутиш ва улардан фойдаланишга 
алоҳида эътибор қаратила бошлади. Шунингдек, қурилган уйлардаги 


200 
электр энергиясининг тежалишига ҳам эътибор берила бошлади. 
ARAVA уйларининг деразаларида уч қаватли ойналардан 1973 
йилдан бошлабоқ, эркин молиялаштириш ҳисобидан қурилган 
уйлардан анча эртароқ фойдаланилмоқда.
Молиявий 
бозор 
1980 
йилларнинг 
охирларига 
келиб 
сустлашганда, тизимнинг фаолиятига сезиларли ўзгартиришлар 
киритилди. Буларнинг энг муҳимлари қаторида давлат уй-жой 
жамғармасининг (жамғарма зарур депозитларни молиявий бозор ва 
капитал бозорларидан олади) ташкил қилиниши ва фоизларни 
тўлашни кейинчалик молиявий қўллаб-қувватлашга эга бўлган 
кредитлаш тизимига (давлат қурилиш ташкилотларига бозор 
кредитларининг фоизларини тўлаш бўйича молиявий ёрдам беради) 
ўтиш бўлди.
1949 йилдан то 2005 йилгача бўлган даврда ARAVA тизими 
ёрдамида бир миллиондан ортиқ хонадонлар қурилган. 2015 йилгача 
қуриб битирилган уй-жойларнинг 35 фоизи ARAVA тизимига 
мансубдир. Капитал таъмирланган хонадонларнинг умумий сони 380 
мингтага етган. ARAVA тизими хонадонларининг 445 мингтаси 
хусусий, 540 мингтаси ижарада ва 45 мингтаси уй-жой 
кооперативлари мулкидир. Ижарага бериладиган хонадонларнинг 60 
фоизи, муниципалитетларнинг тўлиқ ёки қисман мулклари эди. 
Қолган хонадонларнинг кўпчилиги турли хилдаги жамиятларнинг 
мулкидир ва уларнинг бир қисми кекса кишилар, талабалар ва бошқа 
қийин аҳволда қолган одамларнинг яшаш шароитларини яхшилаш 
билан шуғулланади. Бундай фаолиятнинг аҳамияти ҳанузгача ортиб 
бормоқда.
Умуман олганда, ARAVA тизими уй-жой сиёсати ва миллий 
сиёсатнинг ривожланиши нуқтаи назаридан ўта муҳим аҳамиятга эга 
бўлган.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish