Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Мерви Хара, 
Ижрочи директор, ASH жамоат ташкилоти
(
Саломатлик йўлида чекишга қарши) 
 
60. 
ФИН ТИШЛАРИНИНГ СОҒЛОМЛИГИНИНГ 
ЮЗ ЙИЛЛИК ТАРИХИ 
Финляндия стоматология ютуқлари нуқтаи назаридан кўпгина 
халқаро мутахассислар учун ўрнак сифатидадир. Ҳозирги минг 
йиллик бошларида, мамлакатда бутун аҳолининг оғиз бўшлиғи 
саломатлигига алоқадор бўлган ва илгарилари кузатилмаган
ўзгаришлар юз берди. 2005 йилда кучга кирган даволаш сифатининг 
кафолати, оғиз бўшлиғи саломатлигини маъмурий жиҳатдан 
соғликни сақлашнинг бошқа йўналишлари билан бир қаторга қўйиб 
қўйди.
Тишлар саломатлиги парваришининг фин тизими ўз тарихида 
ривожланишнинг уч босқичидан ўтган. Ўтган асрнинг биринчи 
ярмидаги биринчи босқич қонли ва шафқатсиз бўлиб ўтди. Ушбу 
босқич учун симптоматик даволаш ўзига хосдир. Тишларнинг 
муаммолари уларнинг пайдо бўлиши давомида ва энг аввало омбур 
ёрдамида ҳал этилар эди. Мактаб стоматологиясининг ривожланиши 
натижасида, Финляндия 1950 йилларда тишларни пломба қилиш 
замонига ўтди. Ўша вақтларда тиш шифокорлари тишлардаги 
тешикларни улар ривожланган сари пломба қилишга ҳаракат 
қилишар эди. Лекин, ушбу иш услуби тез орада ўз фойдасизлигини 
кўрсатди: тиш шифокорлари тишларни кариеснинг ривожланиш 
тезлиги қадар тез пломба қилишга улгурмаятган эди! Ва 1970 


195 
йилларда, аҳоли соғлигини сақлаш қонунига биноан, аста-секинлик 
билан тишлар саломатлиги бўйича профилактика ва мунтазам 
парвариш босқичига ўтилди. Саломатликнинг умумий аҳволи ва 
оғиз бўшлиғи саломатлигининг ўзаро таъсири ва аҳамияти чуқур 
равишда тушунилаётган бир вақтда, фин тишлар саломатлигини 
парвариш қилиш тизими стоматология замонига ўтган деб 
ҳисобланиши мумкин. Ҳозирги кундаги умумий тиббий хизмат 
кўрсатиш тизимининг таркибий қисми сифатида мавжуд бўлган 
тишларни даволаш ва уларни парвариш қилиш хизматлари, ўзида 
ушбу ривожланиш босқичига тарихий ўтиш поғонасини акс этади.
Бугунги аҳволга олиб борган йўл узоқ эди. 1964 йилда кучга 
кирган тиббий суғурта тўғрисидаги қонун тишлар саломатлигини 
қамраб олмаган эди. Худди шу ҳолатнинг аҳоли соғлигини сақлаш 
тўғрисидаги қонун билан ҳам юз беришига бир бахя қолди. 
Аҳолининг соғлигини сақлаш бўйича фаолият, аввалига болалар ва 
ёшлар учун кўзланган эди ва аҳолининг ушбу тоифалари билан 
ишлаш ўз самарадорлигини кўрсатди. Аҳолининг соғлигини сақлаш 
тўғрисидаги 1972 йилда қабул қилинган қонунга биноан, 17 ёшгача 
бўлган барча болалар тишларнинг мунтазам ва бепул даволаниши 
ҳуқуқларига эга бўлдилар. Ҳозирги кунда Финляндиянинг ҳар бир 
фуқароси, 18 ёшга тўлганга қадар бепул стоматологик ёрдам олиш 
ҳуқуқига ҳалигача ҳам эга.
Аҳолининг соғлигини сақлаш тўғрисидаги қонуннинг қабул 
қилиш пайтида, ҳар бир ўн икки ёшли финда кариес билан 
касалланган ўртача еттита тиш бор эди. Ҳозирги кунда ўша 
кўрсаткич 1,1ни ташкил қилади ва Европадаги энг паст 
кўрсаткичлардан биридир. Бундай кўрсаткичга етишишга оғиз 
бўшлиғини таркибида фтор бўлган суюқлик билан мунтазам 
равишда чайиш ва ксилитолдан фойдаланиш қаторида, мактаб 
стоматологияси ва санитарияга амал қилиш дастурининг ўзаро 
ҳаракати имкон берди. Ҳозирги кунда болаларнинг кўпчилик қисми 
соғлом ёки яхши қаралган тишларга эгадир. Болаларнинг тишлар 
саломатлиги бўйича кўпгина муаммолари тўпланиб бораётган 
озчилик қисми муаммо бўлиб қолмоқда. Бундай болалар ҳам 
стоматологлар, 
ҳам 
соғликни 
сақлаш 
соҳасидаги 
бошқа 
мутахассисларнинг доимий мижозлари бўлиб қолмоқдалар.


196 
Давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда бўлган амбулатор-
поликлиника тармоғидаги стоматологга мурожаат қилиш имконияти, 
вақт ўтган сайин катта ёшдаги аҳоли учун ҳам амал қилинди. 
Шунингдек, авваламбор шаҳарларда фаолият юритувчи ва уларда 
мамлакатдаги стоматологларнинг деярли ярми ишловчи хусусий 
стоматологик кабинет ва клиникалар ҳам тиббий суғурта томонидан 
қопланадиган стоматологик ёрдамни таклиф қилишмоқда. Болалар 
ва ёшларда соғлом ва тузалган тишларнинг сони ортди. Бироқ, бепул 
стоматологик хизматлар тугаганидан сўнг, айниқса ёрдам учун 
мунтазам равишда мурожаат қилмайдиган ёшлардаги тишлар бўйича 
муаммолар анчагина тез пайдо бўлишни бошлайди. Катта ёшдаги 
аҳоли ўртасидаги кариеснинг тарқалиши сезиларли даражада 
камайди. Милк касалликлари стоматология хизматлари учун 
аввалдагидек катта муаммо бўлиб қолмоқда: бундай касалликлар 
аҳолининг ярмидан кўп қисмида кузатилади.
Тишларнинг йўқлиги муаммоси ҳам анчагина камайди. Ушбу 
муаммо энг кўп кекса ёшдаги аҳолида кузатилади, ҳолбуки 55 
ёшгача бўлган кишиларнинг 1 фоизигина тишсизликдан азият 
чекади. Замонавий инсон, ўтган асрнинг биринчи ярмида туғилган 
фин аҳолиси ўртасида юз бергани каби, тишлардан батамом айрилиб 
қолишга мубтало эмас.
Замонавий стоматологик ёрдамнинг юксак даражаси юқори 
технологиялар, махсус материал ва малакали мутахассислардан 
фойдаланишни назарда тутади. Фин стоматологи ҳозирги кунда 
оптик ҳисоблаш ускунаси ёрдамида, муаммоли тишдан маълумотни 
рақамлаштирилган ҳолда ечиб олиш ва тиш учун пломба ёки 
қопламани қисқа вақт ичида тайёрлаб бериши мумкин бўлган, 
компьютерлаштирилган токарлик министанокка ўтказиши мумкин. 
Мутахассисларнинг ихтиёрида бўлган Terveysportti номли миллий 
интернет-портали ва унинг Dental Mammoth номли халқаро аналоги, 
фин стоматологларига клиник қарорлар қабул қилиш вақтида 
маслаҳатлар ва энг замонавий ахборотларни, исталган вақтда 
беришга тайёрдир. Стоматологлар ўз иш вақтларининг анчагина 
қисмини, оғиз бўшлиғининг ўта мураккаб касалликларини аниқлаш 
ва даволашга сарфлашга мажбурлар. Тиш бўйича замонавий 
гигиеначилар оғиз бўшлиғи саломатлигини шакллантириш ва 
сақлаш услубларига эгалик қилишар, оғиз бўшлиғи саломатлигининг 


197 
аҳволини малакали баҳолашни билишар, ҳамда тишларни кўздан 
кечиришади. Улар рентгенографик тадқиқотлар, кариес ва милк 
касалликлари профилактикаси ва эртаги аралашувларни, шунингдек, 
яна кўпгина вазифаларни бажарадилар. Ҳозирги кунда бундай 
мутахассисларга бўлган талаб жуда ҳам юқоридир.
Аҳолининг кексайиб бориши ўзи билан сезиларли даражадаги 
муаммоларни олиб келади. Кўпгина касалликларга эга ва турли 
хилдаги дори-дармон воситаларини қабул қилувчи кекса кишилар, 
стоматологик хизмат кўрсатишга борган сари кўпроқ муҳтож 
бўлмоқда. Ёрдам кўрсатиш ҳам кекса кишининг уйида, ҳам даволаш 
масканида керак бўлиб қолиши мумкин. Бу эса, мутахассислар ва 
даволаш ускуналарида мобиллик мавжуд бўлишини кўзда тутади. 
Оғиз 
бўшлиғининг 
гигиенаси 
кекса 
кишининг 
умумий 
гигиенасининг ажралмас қисми бўлиши керак. Агарда у мустақил 
равишда гигиенага амал қилолмаса, у ҳолда ушбу вазифани бирон-
бир бошқа киши албатта ўз зиммасига олиши керак. Оғиз – бу завқ, 
сезги ва ҳисларнинг турфалиги манбаидир. Оғиз бўшлиғига 
алоқадор бўлган асосий эҳтиёжлар кексайган сари йўқолмайди ҳам, 
камаймайди ҳам.
Оғиз бўшлиғи саломатлиги борган сайин саломатликнинг 
умумий ҳолати ва ҳаёт сифатининг бўлаги сифатида тушунилмоқда.
Оғиз бўшлиғи саломатлигига тегишли энг кенг тарқалган 
таваккалчилик омиллари хулқ-атворга боғлиқдир. Мисол учун, 
овқатланиш одатлари, гигиенага амал қилмаслик ва тамаки чекиш 
каби ушбу таваккалчилик омилларидан кўпчилиги, шунингдек юрак-
томир касалликларининг ривожланиши, диабет, турли хилдаги янги 
шишлар ва аҳоли саломатлигининг бошқа муаммоларини келтириб 
чиқариш бўйича ҳам таваккалчилик омиллари бўлмоқда. Ушбу 
таваккалчилик омиллари ҳаёт тарзи билан боғлиқдир ва тегишли 
ҳаёт тарзини шакллантириш ҳаётий аҳамиятга эгадир. Тишлар 
муаммоси стоматолог қабулида осонгина ҳал қилинмайди. Уларни 
одатий ҳаётда ва миллий миқёсда ҳал этиш керак. Энг кўп тарқалган 
оғиз бўшлиғи касалликларининг ривожланиш сабаблари, шунингдек 
уларни профилактика қилиш воситалари яхшигина маълум ва хоҳиш 
бўлган тақдирдагина, ушбу касалликларнинг олдини олиш 
мумкиндир.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish