203
муҳим омилдир. Бу ҳам уйсизликка қайтишнинг олдини олиш
бўйича муҳим воситадир.
Бошпанаси йўқлар сонини камайтириш қимматга тушади. Бироқ,
агарда ушбу муаммони ҳал қилиш билан шуғулланилмаса, у ҳолда
уйсизлик туфайли келиб чиқувчи молиявий ва инсоний ҳаражатлар
янада ортади. Уй-жойнинг йўқлиги муаммосини батамом ҳал қилиш
арзон уй-жой қуриш ва эҳтиёжларга кўра кўмаклашиш
шаклларини
талаб этади.
Y жамғармаси 1985 йилда, ўша вақтда мавжуд бўлган жиддий
уйсизлик муаммосини ҳал қилиш учун ташкил қилинган. Жамғарма
номидаги «Y» ҳарфи, таржимаси «бир» сўзи бўлган «yksin» сўзини
англатади. Бошпанасизлар одатда оиласизлар, кўпчилиги ажрашган
ва ишсиз эркаклар эди. Кўпроқ оилаларга йўналтирилган уй-жой
сиёсати уларни пайқамас ҳам эди. Y жамғармаси уйсизликни йўқ
қилиш бўйича аниқ ишларни бажаришни бошлади. Жамғарма қийин
уй-жой аҳволида қолган инсонларга ижарага уй таклиф қилади.
Жамғарманинг таъсисчи аъзолари Финляндия руҳий
саломатлик
ассоциацияси, Фин Қизил Хоч жамияти, Черков бошқаруви,
Финляндия қурилиш саноати иттифоқи, қурувчилар касаба
уюшмаси, Финляндия муниципалитетлари иттифоқи,
шунингдек,
Хельсинки, Эспоо, Вантаа, Тампере ва Турку шаҳарларидир.
Томонларнинг бундай кенг қамровли ҳамкорлигидаги фаолият 25
йилдан бери давом этмоқда ва ушбу фаолият ёлғиз ва бошпанасиз
инсонларни ўраб олган стереотипларга йўл-йўлакай барҳам беришга
ҳам имкон яратмоқда.
Жамғарма бир хоналик хонадонларни харид қилади ва
ижарага
беради. Шунингдек, ижарага бериш учун кўп хонадонли уйларни
қуриш билан ҳам шуғулланади. Хонадонлар шаҳарнинг турли
жойларидаги оддий хонадонлар ўртоқликларида жойлашган.
Ижарага бериш учун қурилаётган кўп хонадонли уйларни
режалаштиришдаги жойлашиш ва хизматларнинг қулайлиги ҳам
муҳим мезонлардир. Шу тариқа, жамғарма
жамиятга киришиб
кетишга кўмаклашади.
Y жамғармасининг бош мақсади, хонадонларни ижара шартлари
асосида доимий яшаш учун таклиф қилишдан иборатдир.
Жамғарманинг фаолияти давлат кредитлари, Финляндия Ўйин
автоматлари ассоциациясининг кредитлари, Ижтимоий соҳа ва
204
соғликни сақлаш соҳасида фаолият юритувчи ташкилотларга
кўмаклашиш марказининг (STEA) субсидиялари, шунингдек, ўз
маблағлари ҳисобидан олиб борилади.
Хонадонларда яшовчиларга берилаётган қўллаб-қувватлаш ва
хизмат кўрсатиш чоралари муниципалитетлар, черков қавмлари ва
жамоат ташкилотлари билан биргаликда амалга оширилади.
Маҳаллий миқёсдаги қалин ўзаро муносабатлар туфайли давлат
муассасалари ва кўнгилли ташкилотларнинг ҳиссаларидан самарали
фойдаланиш таъминланади. Қўллаб-қувватлаш ва реабилитация
қилиш бўйича таклиф қилинадиган хизматларни мувофиқлаштириш,
турар-жой бўйича барқарор ечимларни топишга имкон беради.
Финляндияда 1987 йилда тахминан 20 мингта бошпанасиз киши
бор эди. 2016 йилнинг охирида уларнинг сони 6,7 минг атрофида
эди. Ушбу рақам кризис марказларида яшовчиларни ҳам, ўз
қариндошлари ва танишлариникида яшовчиларни ҳам ўз
ичига
олган.
2017
йилнинг
бошида
Y
жамғармасининг
56та
муниципалитетларда деярли 17 мингта хонадони бор эди.
Y жамғармаси арзон уй-жойлар қурилишидан ташқари яна
турар-жой хизматларини ривожлантиришда ҳам фаол қатнашади.
Шунингдек, жамғарма амалий фаолият ва ҳақ тўланадиган иш
вариантларини таклиф қилиш орқали ўз мижозларини иш билан
таъминлашга ҳам кўмаклашади. Бундан ташқари, жамғарма
«Биринчи навбатда уй-жой» омилини қўллаб-қувватлаш бўйича
тармоқ лойиҳанинг бош марказидир. «Биринчи навбатда уй-жой»
омилининг ғояси оддийдир – бошпанасиз инсон энг аввало уйга
муҳтождир ва ундан кейингина одатий ҳаётга қайта киритиш
чоралари амалга оширилиши мумкиндир.
Шунингдек, жамғарма бошпанасизлар билан ишловчи Европа
миллий ташкилотлар федерациясининг (FEANTSA) фаолиятида ҳам
фаол иштирок этади. 2016 йилда Y жамғармаси ва FEANTSA
Федерацияси
томонидан
мувофиқлаштириладиган,
Европада
бошпанасизларга кўмаклашиш ишларини такомиллаштириш бўйича
ахборот-таълим платформасини ифодалайдиган «Биринчи
навбатда
уй-жой»нинг Европадаги маркази ташкил қилинди. Ушбу ҳамкорлик
қилувчи ташкилотлар платформаси, «Биринчи навбатда уй-жой»
омилига асосланган бошпанасизларга ёрдам бериш услубиятини
тарқатишда кўмаклашиш ва янги ёндашувларни ишлаб чиқиш билан
205
шуғулланади. Ҳамкорлик тармоғининг фаолияти таълим ва тадқиқот
ишларини ташкиллаштириш, ҳамда турли даражаларда лобби
ишларини амалга оширишдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: