Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Кристиан Валбек,
Фин руҳий саломатлик жамиятининг ривожланиш масалалари 
бўйича бошқарувчиси 
 
58. 
ЖИНСИЙ ЙЎЛ ОРҚАЛИ ЮҚАДИГАН 
ИНФЕКЦИЯЛАР ТАРҚАЛИШИНИНГ ОЛДИНИ 
ОЛИШ 
Финляндиядаги таносил касалликларининг тарқалиши Европа 
кўрсаткичларидан фарқ қилмайди. Шарқий томонидаги қўшниси 
Россия билан таққослаганда, Финляндиядаги ҳолат унчалик ҳам 
кескин эмас – Россияда захм ва сўзак касалликларининг тарқалиш 
кўрсаткичлари Финляндияга нисбатан юз маротаба кўпроқдир. 2016 
йилда 
Финляндиядаги 
ОИВ-инфекциясининг 
тарқалиш 
кўрсаткичлари, Германия билан тенг ҳолатда Ғарбий Европадаги энг 
паст кўрсаткичлардан эди (1 миллион одамга 33 ҳолат). Ушбу 
ҳолатларнинг ярмидан кўпи чет элликларда аниқланди. Шимолий 


189 
Европанинг қолган мамлакатларида ушбу кўрсаткич икки маротаба 
юқори, Россиядаги кўрсаткичлар ушбу сонни ўн маротаба, 
Эстонияда эса 20 маротаба ошган эди. Рўйхатга олишни бошлаш 
давридан то 2017 йилгача, 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ОИВ-
инфекциясини юқтириб олиш бўйича жами бўлиб 68та ҳолат 
аниқланган ва шуларнинг ичида Финляндия фуқароларида 
фақатгина 28та ҳолат аниқланган эди. Умуман олганда 
Финляндияда, шу жумладан ёшлар ўртасида ҳам ОИВ-
инфекциясининг юқишини олдини олиш бўйича яхши натижаларга 
эришилган.
Финляндияда жинсий йўл орқали юқадиган инфекциялар ва 
ОИВ-инфекциясининг олдини олиш учун нималар қилинган? Ёшлар 
ўз ҳаёти ва шеригининг ҳаёти учун масъулиятни зиммаларига олган 
қилиб тарбия қилинмоқда. 1970 йилдан бошлаб жинсий тарбия 
мактабларнинг ўқув режаларидаги мажбурий предмет бўлиб қолди, 
1972 йилдан бошлаб эса, исталмаган ҳомиладорликнинг олдини 
олиш бўйича хизматлар, ўша вақтда қабул қилинган қарорга асосан
мамлакатдаги поликлиникаларда кўрсатила бошлади. Мактабларда 
ўқувчиларнинг жинсий тарбиясида фаол қатнашишни бошлаган 
ҳамширалар ишлашни бошладилар. Презервативлардан фойдаланиш 
1960 йилларнинг охирларидаёқ, ёшларнинг ярмиси илк жинсий 
алоқаларида презервативлардан фойдаланишни бошлаганларида 
одатий ҳол тусига кириб қолди. ОИТСнинг тарқалишига қадар 
Финляндия, дунёдаги презервативлардан фойдаланиш оммавий 
ҳолат бўлиб қолган мамлакатларнинг ичида Япониядан кейин 
иккинчиси эди. 2010 йилларда ёшларнинг 70 фоиздан 80 фоизигача 
бўлган қисми илк жинсий алоқаларида контрацептив воситаларидан 
фойдаланишар эди.
Бошланғич босқичда жинсий тарбия ва жинсий саломатлик 
соҳасидаги хизматларнинг сифати унчалик яхши эмас эди, лекин 
малака оширилиши, ҳамда йўл-йўриқ ва мунособатларни 
эркинлаштириш туфайли фаолият жиддий ва профессионал даражага 
эришди. Мониторинг тадқиқотларига биноан, 1970 йиллардан то 
2010 йилларгача бўлган даврда ёшларнинг жинсий ҳаёт соҳасидаги 
билим савияси ва контрацептив воситалардан фойдаланиш даражаси 
сезиларли тарзда ортиб борди. Бунинг натижасида исталмаган 
ҳомиладорлик ҳолатлари ва абортлар сони, жинсий йўл орқали 


190 
юқадиган инфекциялар билан касалланишлар сингари сезиларли 
даражада камайди.
Ушбу ҳолатнинг ёмон томонга қараб кетмаганининг сабаби, 
Финляндияда наркотикларни томир орқали юбориш ҳеч қачон 
қўшни мамлакатлардагидек машҳур бўлмагани туфайлидир. Охирги 
йилларда ушбу муаммога жуда ҳам жиддий аҳамият берилди ва 
инфекция юқиши бўйича янги ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида 
янги игналар тарқатилди.
Финляндия бошқа Шимолий Европа мамлакатлари қаторида, 
қолган кўпчилик Европа мамлакатларидан биздаги гендер 
тенглигининг жуда ҳам ривожланганлиги ва икки хил маънолик 
тўғрисида бошқа сўз ҳам бориши мумкин эмаслиги билан фарқ 
қилади. Аёллар аҳволининг яхшиланиши таносил касалликлари 
билан касалланиш ҳолатларининг камайишига ҳам ижобий таъсир 
кўрсатди. Ёш қизлар ҳам ёш йигитлар каби презервативлардан 
тортинмасдан фойдаланишади ва хавфсиз жинсий алоқа бўйича ўз 
ҳуқуқларини ҳимоя қилишни билишади. Яхши шериклардан 
вафодорликни тобора кўпроқ кутишмоқда ва бу туфайли таносил 
касалликларнинг тарқалиши билан янада самарали курашиш 
имконияти пайдо бўлди.
Келажак жинсий эҳтиёжларнинг хавфсиз виртуал алоқа 
шуҳратининг ошишига қай даражада сабабчи бўлишини кўрсатади. 
Ушбу ҳолат ёлғиз инсонлар сонининг кўпайиши билан жинсий 
ҳаётга алоқали муаммоларнинг ҳақиқатан ҳам ечими бўлиши 
мумкин. Одамлар ўз жинсий эҳтиёжларини қондиришга имконият 
йўқлигига тобора камроқ кўникмоқдалар. Финляндия эса, ахборот 
технологияларининг ривожланиши бўйича пешқадам сифатида, 
Европада ушбу соҳа бўйича илк қадамни ташлаган бўлиши мумкин 
эди.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish