боши қотмоқ, ичи тошмоқ, тили бир қарич фразеологизмлари
стилга нисбатан нейтралдир.
Стилистик хосланган фразеологизмларга мисол сифатида
қуйидагиларни кўрсатиш мумкин.
Масалан, Тезда мактаб қурилиши амалга ошишини ўйлаб хур-
санд бўлган Элмурод дадил одимлар ташлаган ҳолда қандайдир
бир хиргойи қилиб борарди (П.Т). У кенг яғринли, қурол кўкракли
бутун дов жуссасидан қувват барқ урарди (О.) Бу мисоллардаги
амалга ошмоқ кўпроқ ёзма (расмий) услубга барқ урмоқ бадиий
услубга қўлинг ўргилсин эса оддий сўзлашувга оиддир [6,139-145].
А.Нурмонов ва Р.Расуловларнинг “Ўзбек тили жадвалларда”
рисоласида фразеологизмлар қуйидаги 4 семантик гуруҳга бирла-
шиши кўрсатганлар:
1. Кишиларнинг руҳий ҳолатини ифодаловчи ҳолат фразеоло-
гизмлар: оғзи очилиб қолди, энсаси қотиб қолди каби
2. Жисмоний тасир, ҳаракат ва бошқа маъноларни ифодалов-
чи ҳаракат фразеологизмлари: юрагини чиқармоқ.
3. Кишининг жисмоний ва руҳий сифатини ифодаловчи белги
фразеологизмлари: қари товуқ, илонни ёғини ялаган.
Нарса – буюмларнинг миқдор белгисини ифодаловчи миқдор
фразеологизмлари: бир этак бола, хамир учидан патир каби [2,
49].
Иборалар халқнинг ижодий бойлигидир. Халқнинг бу ибо-
ралари турмуш воқеаларини, кишиларнинг ҳаракатини тўғри ва
ҳаққоний шу билан бирга, образли акс эттиргани учун узоқ вақт
яшайди.
Кейинги йилларда фразеологизмларни семантик йўналишда
текширишга эътибор кучайди. Бунинг натижасида фраземалар ва
уларни ҳосил қилувчи компонентлар семантикасига диққат
қаратилмоқда. Фразематик маъно лексик маънодан фарқланиб ун-
да экспрессивлик ифодаланишдан ташқари компонентлари семала-
97
рининг ички семантик боғланиши маълум бўлди. Бу эса фразема-
лар компонентларининг ўзига хос семантик структурага эга экан-
лигидан далолат беради.
Фраземаларни семантик таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, ҳар
бир фраземадан англашилган маънодан ташқари компонентлари
ичида етакчи семантик аҳамият касб этувчи бирлик бўладики, бу
фраземаларни структур – семантик таснифи учун асос бўлади [5,
48]. Фразеологик иборалар қатламида семантик фраземалар ичида
бош лексемали иборалар ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлигини
кўриб ўтамиз.
Ўзбек тилида фразема таркибидаги таянч сўз зоонимлардан,
антропонимлардан, топонимлардан ўсимлик номларидан табиат,
борлиқ атамаларидан, киши органлари атамаларидан ва
бошқалардан иборатдир. Таянч сўз фразема компонентларидаги
асосий мазмун ифодалайдиган сўз саналади.
Масалан, “ичини ит таталамоқ”, “ит қувган соқовдай”,
“итнинг бошига урса”, “ит бўлиб кетмоқ”.
Киши аъзолари атамалари иштирок этган фраземалар – сома-
тик фраземалар ҳар бир тилнинг фразеологизмлар қатламида
кўпчиликни ташкил қилади. Агар ўзбек тилида сомафраземалар
35% бўлса, иглиз тили фраземалари ичида бундай фраземалар 3-
ўринда туради.
Сомафраземаларнинг ҳосил бўлиши ишоравий ҳаракатларнинг
фразеологизатсиялашувидан юзага келган бўлиб баъзи фраземалар
эса семантиксимволизм асосида рўёбга чиқади [5, 49].
Ўзбек тили турғун ибораларга жуда бой. Қадимдан оғзаки
нутқда ишлатилиб келинаётган иборалар турли қочирм характери-
даги сўз бирикмалари, мақол ва афоризмлар ҳозирги кунда ёзма
адабиётдан муносиб ўрин эгаллади ва эгалламоқда.
Фразеологик тилдаги иборалар қатламида семантик фразема-
лар ичида бош лексемали иборалар ҳам муҳим ўринга эга.
Юқорида ҳам таъкидлаб ўтганимиздек, бундай иборалар ўзбек ти-
лида бир юз элликдан ортиқ ва бу фраземаларнинг ҳар бирида бош
лексемасининг маъно қиррлари коннотатив маънога ишора
қилувчи восита сифатида иштирок этади.
98
Сўзларнинг ва фразеологик бирликларнинг денотатив маъноси
устига қурилган коннотатив маъноси ҳам мавжудки, у матн ва нутқ
жараёнида сўзловчи ва тингловчининг умумий билим кўлами асо-
сида сотсиал муҳит, яшаш тарзига боғлиқ ҳолда юзага чиқади. Ле-
кин шуни унутмаслик керакки, коннотатив маъно денотатив маъно
асосида белгиланади ”.
Иборалар таркибидаги сўзлар маъно мустақиллигини йўқотиб
умумийликни ташкил этади ва ибора таркибидаги сўзларнинг
кўчма маъноси асосида фразеологик маъно юзага чиқади. Буни
коннотатив маъно дейишимиз мумкин.Фразеологик бирликлар-
нинг ўзига хос хусусиятларидан бири – таркибидаги сўзларнинг
яхлит ҳолда бир бутунликни ташкил этиб, битта маънога бирла-
шишдир
[1, 117-119].
Кейинги йилларда фразеологик бирликларни ўрганишга
алоҳида эътибор берилмоқда. Шу боис тилшуносликнинг бу
соҳасини ўрта ва олий мактабда ўрганиш долзарб муаммолардан
бирига айланган лекин ҳали ҳам ўзбек тилидаги фразеологик бир-
ликларнинг семантик табиати етарли даражада ўрганилганича йўқ
[4, 8].
Равиш фразеологик бирликларни равиш лексемаларга семан-
тик жиҳатдан қиёслаш бўйича Мухторхон Раҳимов қуйидагиларни
айтиб ўтади: ўрганилаётган фразеологик бирликларнинг мазкур
гуруҳ семантикасида улар ифодалаган луғавий маъно таркибида
жуда, ўта даражада шаклдаги мазмун қирралари қатнашади.
Масалан, оз (оддий) – урвоқ ҳам бўлмайди, бир чимдим (жуда
оз); кўп (оддий) – эллик оғиз, бошидан ошиб ётмоқ (жуда кўп). Бу
равиш фразеологик бирликларда материал маънони кучайтириш
ёки озайтириш маъносини ифодаловчи сўз ва иборалар қатнашган.
Масалан, Табиий хаммадан Нурининг уйи ҳашаматли
қимматли жиҳозлар билан магазиндай ясалган эди (Ойбек.
“Қутлуғ қон”). Келтирилган мисолларда фақат белгининг
ортиқлиги ифодаланган.
Айрим ибораларда материал маъно эмас, фақат кучайтириш
маъносидаги сўзларнинг ўзи қатнашади. Булар луғавий маъно
ифодалаш учун эмас, балки белгининг даражасини кўрсатиш учун
хизмат қилади.
99
Фразеологик бирликлар бошқа тил бирликлари билан бири-
кишига кўра тор ёки кенг боғланиши мумкин. Тор боғланиш де-
ганда иборанинг фақатгина битта лексема ёки шу лексемага те-
гишли бўлган семантик гуруҳдаги бошқа бирон сўз билан дистри-
бутив алоқага кириши, яъни бошқа тил бирликлари қуршовида
ишлатила олмаслиги назарда тутилади.
Бундай фразеологик бирликларнинг синтактик қуршовида шу
сўз қўлланиши шарт. Шундагина, мазкур ибора маънони кучайти-
рувчи бўлиб, реаллашади: сув билан ҳаводек (зарур), етти ёт (бе-
гона), ўзида йўқ (шод), (ҳуши) ўзида йўқ (эс – ҳуши ўзида эмас).
Масалан,
Иқлима ўзида йўқ шод бўлиб уларни қарши олади. Тор
боғланиш қобилиятига эга бўлган фразеологик бирликларнинг ай-
римлари баъзи ҳолларда синтактик қуршовдан ажралган ҳолда
қўлланилади. Бундай вазиятларда ибора синтактик қуршов бўлиб
келадиган сўзнинг маъносини ўз ичига олади ва улар қўшилиб, бир-
галикда янги маъно ифодалайди. Масалан: сув сепгандай ҳамма ёқ
жим – жит (С.А). Гўё ҳамма ёқ сув сепилгандай (И.Раҳим).
Мисоллардан кўринадики, бундай фразеологик бирликларнинг
мазмуни семантик жиҳатдан мураккаблашиб, умуман, бошқа фра-
зеологик туркумга хос бўлиб қолади. Ўзбек тилида шу турдаги
ибораларга яна қуйидаги фразеологик бирикмаларни келтириш
мумкин: ёғ тушса ялагудек (тоза), бир қошиқ сув билан ютгудай
(гўзал).
Тор бирикиш қобилиятига эга бўлган равиш фразеологик бир-
ликлар, юқорида келтирилганидек, асосан равиш ва сифат турку-
мига тегишли бўлган лексемалар билан боғланади. Бундай ибора-
лар эса феъл билан ҳам бирикиши мумкин : терисига сиғмай
Do'stlaringiz bilan baham: |