Терроризмнинг ўсишига қандай омиллар таъсир қилади?
Терроризмнинг ўсиш динамикасига таъсир этувчи кўплаб омиллар ҳам мавжуд:
ишсизлик, иқтисодий ва ижтимоий вазиятнинг ёмонлиги;
миллатчилик, сепаратизм, диний экстремизм, этник адоватнинг ўсиши;
аҳолининг катта қисмида ижтимоий адолатсизлик ва ишончсизлик ҳиссининг мавжудлиги;
гиёҳвандлик моддалари ва қурол-яроқ савдоси учун шароитнинг мавжудлиги;
давлатга ва унинг қонунларига ишончсизлик. Бошқарув органининг кучсизлиги.
Терроризмнинг олдини олиш ёки унга йўл қўймаслик учун юқоридаги элементларнинг ҳар бирига таъсир ўтказиш керак. Терроризмга қарши кураш ишларининг самарадорлиги юқорида келтирилган элементларнинг қанчалик тўлақонли бажарилганлигига боғлиқ бўлади.
Шундай қилиб, аҳоли ўртасида моддий зарар ва йўқотишларни камайтиришга қаратилган ижтимоий тадбирларни амалга ошириш орқали терроризмнинг ижтимоий-иқтисодий ва бошқа оқибатларини камайтириш мумкин.
Замонавий дунёда кимёвий ва биологик моддаларни қўллаган ҳолда амалга ошириладиган терроризм асосий ўринни эгаллайди, чунки террорчилик ҳаракатларини амалга ошириш учун кимёвий ва биологик моддаларни топиш осон. Улардан энг қулайлари қуйидагилар:
заҳарли гербицидлар ва инсектицидлар;
КТЭЗМ: хлор, фосген, цианид кислота ва бошқалар;
жанговар кимёвий моддалар: зарин, зоман, иприт, люизит;
психоген ва гиёҳванд моддалар;
Ўта хавфли инфекциялар патогенлари: куйдирги, чечак, туларемия ва бошқалар;
табиий заҳар ва токсинлар: стрихнин, рицин, ботулотоксин, нейротоксинлар.
Юқоридаги кимёвий ва биологик воситалар турли йўллар билан террорчилар қўлига тушиши мумкин:
биологик воситаларни ўта хавфли юқумли касалликларга қарши вакциналар ишлаб чиқарадиган муассасалардан ўғирлаш;
органик синтез воситалари, инсектицидлар, гербицидлар, фармацевтик воситалар каби кимёвий моддаларни ишлаб чиқариш, сақлаш, сотиш жойларидан қўлга киритиш;
тижорат тармоғида катта миқдорда сотиб олиш мумкин бўлган, ҳимоя воситаси сифатида қўлланиладиган кимёвий моддаларни (хлорацофенон, си-эс, капсаицинли газ баллонлари).
Бундан ташқари кимёвий ва биологик воситаларни лаборатория шароитида ҳам ишлаб чиқариш ҳам мумкин. Масалан, Аум Сенрикё мутахассислари Токио ва Мацумото шаҳарларида газ ҳужуми учун 6 литр зарин ишлаб чиқарган. Шунингдек, улар томонидан нейропаралитик таъсирга эга токсик моддаларни (зоман ва Ви-икс) ва бир қатор биологик воситаларни ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Шундай қилиб, террорчилар турли хил кимёвий моддалар ва биологик воситаларни террористик мақсадларда ишлатишлари мумкин. Бунинг олдини олишнинг имкони йўқ. Шу билан бирга, террорчилар учун турли хил моддалар ва агентлардан фойдаланган ҳолда террорчилик ҳаракатларини амалга оширишга хизмат қилувчи ишончли ва самарали қурилмаларни яратиш қийин вазифа ҳисобланади.
Террористлар саёҳат сумкаси, чамадон, махсус сумка ва ҳоказо каби ниқобланган кўчма мосламалардан фойдаланишга ҳаракат қилишади. Бундай мосламалар ташқи кўринишидан ҳар қандай нарсага ўхшаш бўлиши мумкин.
Террористлар томонидан ишлатиладиган қурилмалар икки хил бўлиши мумкин.
Биринчи турдаги қурилма ўзида икки хил кимёвий модданинг таркибини ўзида сақлашга мослашган, улар аралаштирилганда токсик моддага айланади. Ушбу қурилма иккита пластик идишдан иборат бўлиши мумкин, бунда унинг бири иккинчисининг ичига жойлаштирилади. Идишлар ёрилганда уларнинг ичидаги кимёвий моддалар бир-бири билан аралашиши натижасида янги заҳарли кимёвий модда пайдо бўлади. Ушбу қурилма террорчилик ҳаракатини содир этган шахсга ҳам хавф туғдириши мумкин.
Бундан ташқари, янада мураккаб бўлган қурилмалар ҳам мавжуд. Ушбу қурилмаларда кимёвий моддалар сақланадиган контейнердан ташқари аэрозол ҳосил қилувчи ултратовушли вибратор ҳам мавжуд. Бундай қурилмаларда заҳарли моддаларни пуркаш учун сочни қуритадиган фен ишлатилади. Энергия таъминоти оддий аккумуляторлар ёрдамида амалга оширилади.
Қўлбола қурилмалар ҳавони органик моддалар, паст учувчи моддалар ва биоагентлар билан ифлослантириш учун ишлатилади.
Террористлар биологик ва кимёвий моддаларни кўп одамлар тўпланадиган объектларда: бозорларда, тўй ўтказиладиган йирик ресторанларда, концерт залларида, супермаркетларда, метрода, йирик биноларда, шунингдек йирик шаҳарларнинг сув таъминоти тизимларида, озиқ-овқат маҳсулотларини заҳарлаш мақсадида ишлатишлари мумкин. Ҳаво оқими тез бўлган жойларда заҳарли моддалар кўп миқдорда тарқалиши, натижада одамлар кўп тўпланган жойларда кўпчилик инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келиши мумкин.
Тез таъсир қилувчи фосфорорганик заҳарли моддаларнинг вентиляция тизими орқали ёпиқ иншоотларга етказиб берилиши алоҳида хавф туғдиради.
Чегаралар яқинида кескинликнинг ортиши кимёвий ва биологик қуроллар ёрдамида кенг кўламли террорчилик ҳаракатлари амалга оширилишига сабаб бўлиши мумкин.
Юқоридаги таҳдидларга қарши курашиш учун мамлакат содир этилиши мумкин бўлган ҳар қандай террорчилик ҳаракатларининг олдини олиш, улар ҳамда улар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши мумкин бўлган оқибатларни камайтиришга қаратилган комплекс тизимли стратегия зарур.
Портловчи моддалар ва портловчи қурилмалар ёрдамида амалга ошириладиган терроризмга алоҳида эътибор берилиши керак.
Террористлар портловчи моддалардан гавжум жойларда: аэропорт ва темир йўл станцияларида, йирик иншоотларда, савдо марказларида, ёпиқ спорт заллар ва кўргазма павилонларида фойдаланишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |