Фарғона политехника институти


-боб. Саноат корхоналарида маркетинг фаолиятини бошқарувини такомиллаштириш йўналишлари



Download 0,5 Mb.
bet3/6
Sana26.02.2022
Hajmi0,5 Mb.
#465538
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 5429241641745519294

3-боб. Саноат корхоналарида маркетинг фаолиятини бошқарувини такомиллаштириш йўналишлари
Саноат ишлаб чиқариши корхоналари фаолиятида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотилиши орқали фойда олиниши таъминланади. Корхона маҳсулотлари тезликда сотилиши ва фойда хажмини ошириб борилиши учун бу корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ассортиментларини кўпайтириб борилиши керак. Шу билан биргаликда маҳсулотларнинг сифатини ошириш ва улар рекламасини йўлга қўйиш орқали маҳсулотлар сотилиши хажмини ортишига эришилади. Бу фаолиятларнинг барчасини корхонадаги маркетинг фаолиятида амалга оширилади. Корхона ва ташкилотларнинг бозор шароитидаги фаолиятини маркетингфаолиятисизтасаввур этиб бўлмайди. Ҳозирги шароитда барча корхоналар маркетинг фаолиятини йўлга қўйдилар ва ундан имкони борича фойдаланмоқдалар. Аммо, маркетинг фаолиятини амалга оширишда корхона ва ташкилотларда, шу жумладан “Попдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятида ҳам маркетинг фаолиятини олиб боришда баъзи бир камчиликлар мавжуд. Улар товарлар ассортиментларини тез янгилашнинг бу корхонада имкони йўқлиги, маҳсулотлар сифатини мунтазам равишда ошириб борилиши бўйича ишларнинг етарли даражада эмаслиги, реклама фаолиятига кенг миқёсда эътибор қаратилмаётганлигида кўринади. Бу корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ассортиментларини кўпайтириш, сифатини ошириш ва бу маҳсулотлар рекламасини ривожлантириш корхонадаги маркетинг фаолиятини такомиллаштириш жараёнида амалга оширилади. Маркетинг фаолиятини такомиллаштириш учунмаркетинг фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш ва самарали маркетинг мухитини яратиш лозим.
“Фаргонадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ассортиментларини кўпайтириш, сифатини ошириш ва бу маҳсулотлар рекламасини ривожлантириш учун корхонада маркетинг мухитини яратиш лозим. Маркетинг мухити -букорхонанинг бутун хўжалик фаолиятига таъсир кўрсатувчи ижтимоий,иқтисодий сиёсий ва хуқуқий омиллар мажмуидир.Маркетинг мухити омиллариўзгариб турувчи омиллардир. Шу сабабли, корхона маркетологлари ва умуман барча раҳбарлари уларни мунтазам равишда таҳлил қилиб боришлари ва ундаги ўзгаришларни олдиндан пайқаб олишга ҳаракат қилишлари, истиқболини белгилашга ҳаракат қилишлари лозим. Корхонараҳбарияти технологик жараённи аниқ технологик режасини тузишлари, ва унга амал қилишни ташкил этишлари лозим. Фан-техника тараққиёти натижасида технологик жараён такомиллашиб боради, шу сабабли бу янгиликларни мунтазам равишда корхонадаги фаолиятда қўллаб борилиши керак. Акс холда рақобат курашидан ортда қолиб, бозор хиссасини пасайтириб юборилиши мумкин. Маркетинг мухитининг яна бир муҳим омили корхоналардаги ташкилий тузилишдир. Саноат корхоналарининг ташкилий тузилиши унинг ички холатини, ички тузилишини кўрсатади. У асосий ишлаб чиқаришни, ёрдамчи ишлаб чиқаришни, хизмат кўрсатиш ишлаб чиқаришини, қўшимча ишлаб чиқаришни ўз ичига олади. Бу ишлаб чиқаришларнинг ҳар бирининг ҳам ўзига мос ўрни ва аҳамияти бор. Уларнинг барчаси зарур. Аммо, корхона фаолият олиб бораётган вақт ва холат учун қайси бири мухим, қайси бирида мухим бўлимлар етишмайди ёки ортиқча бўлимлар мавжудлигини билишнинг аҳамияти каттадир. Бу тузилма вақт давомида ўзгариб туради. Маркетинг фаолиятини ташкил этишда бу ўзгаришларни олдиндан билиш ва унга мос ҳаракат қилиш керак.
Бу омилларни назорат қилинадиган омиллар деб атаймиз. Назорат килинадиган омилларни ташкилот ва унинг маркетинг хизмати бошқаради. Ана шу омиллардан маркетинг хизмати томонидан назорат қилинмайдиган айримларини юқорираҳбарият бошкаради. Корхона ва ташкилотларда умумий сиёсат масалаларини ҳам маркетинг қарорларини ҳам, бир шахс одатда мулк эгаси ёки юқори даражадагираҳбар қабул қилади, лекин бундай холларда даставвал умумий мақсадларни белгилаш, сўнгра уларга маркетинг режаларини мослаштириш керак.
Саноат корхоналарида маркетинг фаолиятини ташкил этишда назорат қилинмайдиган омилларга ҳам алоҳида эътибор қаратишлозим. Корхонадаги маркетинг фаолиятида назорат килинмайдиган омиллар корхонава унинг маркетинг хизматларитомонидан бошқарила олмайдиган фаолиятига таъсир кўрсатувчи таркибий қисмлардир. Назорат қилинмайдиган омилларнинг салбий таъсири натижасида қанчалик жозибали бўлмасин ҳар қандай режа барбод бўлиши мумкин. Шунинг учун ташки мухитни мунтазам кузатиш, унингтаъсирини ҳисобга олиш лозим бўлади, кутилмаган вазиятлар содир бўлганда қилинадиган ишлар режада кўзда тутилиши керак. “Фаргонадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятидаги маркетинг фаолиятидақуйидаги назорат қилинмайдиган омилларни хамиша ҳисобга олишнива олдиндан кўра билишнитавсия этамиз: истеъмолчилар, рақобат, хукумат, иқтисодиёт, технология, мустақил оммавий ахборот воситалари. Жамият фаолиятида бу каби омиллар муҳим роль ўйнайди. Баъзи холларда уларга эътибор қаратилмайди. Бу эса иқтисодий-хўжалик фаолиятининг самарасини пасайишига олиб келади. Бунинг натижасида ҳатто, баъзи бир корхоналар таназзулга юз тутганлар.
Юқоридагилардан хулоса қилсак, “Фаргонадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг бутун хўжалик фаолияти тўла-тўкис бозор муносабатларини мужассамлаштиради. Корхонава бозор тушунчалари, бозор иқтисодиёти шароитида бир-биридан ажратиб бўлмайдиган иқтисодий категориялар ҳисобланади. Чунки корхоналар фаолиятисиз бозор бўлиши мумкин эмас.
Маркетингни ташкил этиш маркетинг фаолиятида асосий ўринни эгаллайди. У орқали бутун иқтисодий фаолият самараси аниқланади. Маркетингни ташкил этиш маркетинг хизматини бошкарадиган бўлимларнинг ташкилий тузилиши бўлиб,у ёки бу топшириқни бажариш учун бўйсуниш ва жавобгарликни белгилайди.Топшириқлар тизимини шакллантиради.
“Фаргонаонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти маркетингни ташкил этиш йўналишида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Лекин, шунга қарамасдан бу йўналишда баъзи бир камчиликлар ҳам мавжуд. Маҳсулотлар ассортиментини янгилаш бўйича, сифатини ошириш бўйича ҳамда реклама фаолиятини такомиллаштириш бўйича қатор ишларни амалга оширилиши лозим. Шу сабабли, корхонада фойда миқдорини ортиши суръати унчалик юқори эмас. Ишлаб чиқариш рентабеллигини оширишнинг барча имкониятларидан тўла фойдаланилмаяпти. Бу камчиликларни бартараф этиш мақсадидакорхонада маркетингни ташкил этишни такомиллаштиришни таклиф қиламиз. Маркетингни ташкил қилишни йуналишда амалга оширилиши мумкин:
1. Функционалйўналишни такомиллаштириш. Бу йўналишда асосий масъулияттақсимот, сотиш, таъминот ва товар ҳаракатини ташкил қилиш доираларига тушади.Бу йўналишни такомиллаштириш орқали корхонада ресурслар тақсимотини оптимал холатга келтирилиши, таъминот ва сотиш функцияларини амалга оширишда рақобатдошлар ҳаракатини обдон ўрганиш ва товар ҳаракатини энг қулай йўлларини аниқлаш амалга оширилади.
2. Маркетингни ташкил этишни ривожлантиришнинг яна бир йўналиши сифатида товарлар тамойили бўйича ташкил этишни таклиф қиламиз. Товарлар тамойили бўйича ташкил этишдакорхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар турлари бўйича маркетинг ходими ёки маркетинг бўйича раҳбар қўшилади. Товар тамойили бўйича ташкил этиш товарлар ва улар гурухлари бўйича бўлимлар ташкил этишни талаб этади. Унда товар бўлимлари бўйича мустақил қарор қабул қилади. Маркетинг хизматининг ташкилий тузилиши бу каби бўлган шакл, аввало ишлаб чиқарадиган товарлар ассортименти катта булган корхоналарга тугри келади.
Саноат корхоналари, шу жумладан “Фаргонадонмаҳсулотлари” АЖ ўз маҳсулотларини сотишда бозор тамойилларига ҳам амалқилади. Бутамойили бўйича ташкил этишда деярли барча корхоналар ўз маҳсулотларини характери жиҳатидан турлича бўлган бозорларда сотадилар. Турли бозорларнинг сотиб олиш хусусиятлари ёки турли товар афзалликларига эга бўлган холлардагина бозор тамойилига кўра ташкил этиш мақсадга мувофиқдирва самара келтириши мумкин.Буни ҳисобга олиб маркетинг хизмати бўлимлари асосий бозорларга қараб тузилади.
Замонавий бозор иқтисодиётида, биринчидан манфаатлар тўқнашиб, рақобат юз берса, иккинчидан субъектлар ўз фаолиятини, манфаатларини ҳам мувофиқлаштиришга интиладилар. Акс холда, уларнинг иши юришмайди. Рақобат иқтисодий субъектларни ажралиши бўлса, интеграция уларни бирлаштиради. Интеграциянинг зарурлиги ҳар доим рақобат қилавермайди, муросага келиш, шу йўсинда манфаатларни мослаштиришни талаб қилади.
Бозор иқтисодиётида рақобатга хос бўлмаган муносабатлар ҳам келиб чиқади. Масалан, маркетинг орқали ишлаб чиқариш билан истеъмол боғланади. Бунда сотувчи билан ҳаридор ўртасида рақобат ўрнига ўзаро маъқул алоқа ўрнатилади. Ҳаридорга керакли товар етказиб берилади, нарх эса сотувчи учун қулай бўлади. Бу ерда манфаатларнинг уйгунлашуви юзага келади.“Попдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти сингари корхоналар, яъни аҳолига озиқ-овқат ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналар бу усулдан фойдаланадилар.
Бозор муносабатлари шароитида рақобатдан бошқача ҳамкорлик муносабатлари ҳам мавжуд. Бозор иқтисодиёти ўзининг иқтисодий регуляторларига эга. Бозор регулятори -бозордаги ўзгаришни ишлаб чиқаришга етказиб, унинг бозорга мослашувини таъминловчи воситадир. Улар маъмурий эмас, балки иқтисодийдир. Улардан энг муҳими бозор нархидир. Товарлар нархи ошиб, улар жадал сотилса, фойда кўпаяди, аксинча улар яхши ўтмаса, ишлаб чиқаришни қисқартириш ёки ундан возкечиш керак бўлади.
“Фаргонадонмаҳсулотлари ”акциядорлик жамиятифаолиятида бозорни ҳар томонлама ўрганишда қуйидаги йўналишлардан фойдаланилиши лозим:
1. Талабни ўрганиш;
2. Бозор таркибини аниқлаш;
3. Товарни ўрганиш;
4. Рақобат шароитларини тадқиқ қилиш;
5. Сотиш шакли ва услубларини таҳлил этиш
“Фаргонадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг маркетинг фаолиятида маркетинг-менежмент функциясига ҳам эътибор қаратилиши лозим. Бизга маълумки, маркетинг-менеджмент функцияси маркетингни бошқаришни ташкил этиш; назорат қилиш, маркетинг хизматини ташкилий тузилишини ишлаб чиқиш, маркетинг фаолияти тизимида бошқарув қарорларини оптималлаштириш, аудит, маркетинг хизмати фаолияти самарадорлигини баҳолаш кабиларни амалга оширишни назарда тутади. Бу ишларни амалга оширилиши баробарида маркетингни ташкил этиш фаолияти бажарилади. Маркетингни ташкил этиш -маркетингни бошқаришдаги муҳим функция бўлиб, у ёки бу топшириқни бажариш учун бўйсуниш ва жавобгарликни белгилайди.
Маркетингни ташкил этишни такомиллаштиришнинг муҳим йўналишларидан яна бири сифатида маркетинг фаолиятини рағбатлантиришни таклиф қиламиз. Маркетинг фаолияти бўйича самарали ишлаётган раҳбарлар ва бўлимлар рағбатлантириб борилиши керак. Уларнинг фаолиятини баҳолашда рейтинг тизимидан фойдаланишни тавсия қиламиз. Ҳар бир ҳаракат ва ҳарбир маҳсулотни сотилиши ҳажмининг ўзгариши натижасида баллар йиғилади. Тўпланган баллар бўйича маркетинг фаолиятини олиб борувчи ходимлар ўз баллари бўйича ўринларини эгаллайдилар. Энг юқори балларга эга бўлган ходимлар рағбатлантириб борилади. Бу катта самарага эришилишини таъминлайди.

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish