5А230201- "Менежмент"(тармоқлар ва сохалар бўйича) мутахасисслиги
М 14-20 М гуруҳ магистранти
Ибрагимов Шохрух Шухрат ўғлининг
«ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШИ» бўйича
ҲИСОБОТИ
Диссертация мавзуси: «Саноат корхоналарида маркетинг бошқарувини такомиллаштириш».
Илмий раҳбар: PhD, катта ўқитувчи__________Ж. Қамбаров
Фарғона – 2021 й. РЕЖА: Кириш 1-боб. Саноат корхоналарида маркетинг фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришнинг устуворликлари 1.1. Маркетинг фаолиятини ташкил этишнинг назарий асослари
1.2. Маркетинг фаолиятини самарали бошқаришнинг корхона учун устувор йўналишлари
1.3. Маркетинг фаолиятини бошқаришнинг илғор хорижий тажрибалари
2-боб. Саноат корхоналарида маркетингни бошқаришнинг самарадорлиги таҳлили 2.1. Саноат корхоналарида маркетинг фаолиятини бошқариш бўйича кейслар
2.2. Саноат корхоналарида маркетинг бюджетини ишлаб чиқиш жараёни таҳлили
2.3. Саноат корхоналарида маркетинг бошқарувини ташкилий этиш ишлари таҳлили
3-боб. Саноат корхоналарида маркетинг фаолиятини бошқарувини такомиллаштириш йўналишлари 3.1. Саноат корхоналарида самарали маркетинг фаолиятини умумий йўналишлари
3.2. Саноат корхоналарида маркетинг бошқарувини молиялаштиришнинг устувор йўналишлари
3.3. Саноат корхоналарида маркетинг бошқаруви самарадорлигини ошириш йўллари
Хулоса Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати.
КИРИШ Мамлакатимиз иқтисодиётида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда олиб борилаётган оқилона иқтисодий сиёсат туфайли жадал ривожланиш суръатлари сақланиб қолмоқда. Жаҳоннинг қўплаб мамлакатларида иқтисодий таназзул давом этиб келаётган бугунги шароитда, жаҳон иқтисодиётида ҳали-бери сақланиб қолаётган жиддий муаммоларга қарамасдан, 2012 йилда Ўзбекистон ўз иқтисодиётини барқарор суръатлар билан ривожлантиришни давом эттирди, аҳоли турмуш даражасини изчил юксалтиришни таъминлади, дунё бозоридаги ўз позициясини мустаҳкамлади.
“Ўтган йил якунларини сарҳисоб қилар эканмиз, авваламбор шуни таъкидлашимиз керакки, глобал жаҳон иқтисодиётида ҳали-бери сақланиб қолаётган жиддий муаммоларга яъни пандемияга қарамасдан, 2020 йилда Ўзбекистон ўз иқтисодиётини барқарор суръатлар билан ривожлантиришни давом эттирди, аҳоли турмуш даражасини изчил юксалтиришни таъминлади, дунё бозоридаги ўз позициясини мустаҳкамлади.
Дархақиқат, мамлакат иқтисодиёти ривожланишининг барча кўрсаткичлари бўйича белгланган прогноз кўрсаткичлар бажарилди. Иқтисодиётнинг ривожланишида янги босқичга чиқилди. Жаҳон мамлакатларининг иқтисодиёти нисбатан паст суръатларда ривожланиб турган пайтда мамлакатимизда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар натижасида эришилган ютуқлар халқимизнинг ва мамлакатимиз раҳбариятининг тинимсиз меҳнати ва саъй-ҳаракатлари эвазига эришилди. Мамлакатимизда иқтисодиётнинг бошқа соҳалари қатори саноатсоҳаси ҳам жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Мамлакат иқтисодиётининг ривожланишида асосий омиллардан ҳисобланган ҳамда мамлакат иқтисодиётининг бошқа соҳалари ва тармоқларининг ривожланишига катта туртки берадиган саноатнинг ривожланишига катта эътибор қаратилмоқда. Бошқа соҳалар ва тармоқларда бўлгани каби, саноат соҳасида ҳам, унинг турли тармоқлари ва корхоналарида ҳам модернизациялашга, техник-технологик янгиланишга эътибор қаратилмоқда. Президентимиз бу тармоқлар ва корхоналарда амалга оширилаётган модернизациялаш, техник-технологик янгиланишнинг аҳамияти ниҳоятда катталигини қуйидагича таърифладилар:
“2021-йил ва яқин келажакка мўлжалланган дастуримизни амалга оширишда иқтисодиётимиз ва унинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник ҳамда технологик янгилашни жадаллаштириш ва унинг кўламини кенгайтириш, ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш марказий ўрин тутиши даркор.
Бу ишларни амалга оширилиши ҳар бир саноат корхонасида маркетинг фаолиятидан кенг миқёсда фойдаланишни ва маркетинг фаолияти самарадорлигини ошириш орқали саноат корхоналарининг самарали фаолини амалга оширишни талаб қилади.
Саноат корхоналарида модернизациялашни амалга ошириш, техник-технологик янгилаш масалалари ва уларда маркетинг фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларибугунги кундаги иқтисодиётни модернизациялаш шароитида долзарб масалалардан бўлганлиги сабабли, уни битирув-малакавий ишига мавзу сифатида қабул қилинди.
Тадқиқот объекти ва предмети. Илмий тадқиқот ишининг объекти сифатида “Фаргонадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти олинди.
Тадқиқот предмети сифатида корхонанинг хом ашё етказиб берувчилари ва тайёр маҳсулотларини сотиб олувчилари билан ўзаро муносабатлари тизимидаги марктеинг тадқиқотлари олинди. Маркетинг фаолияти, бу фаолиятнингкорхона самарадорлигини оширишдагиролини ошириш ҳамда бу фаолиятда маркетинг қонун-қоидалариларидан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар олинди.
Тадқиқотнинг илмий ва амалий аҳамияти: Илмий тадқиқот ишида ишлаб чиқилган таклифлар, фикр-мулоҳазалар, саноат корхоналарида маркетинг фаолиятини амалга ошириш самарадорлигини ошириш, ташкил этиш ва рентабеллигини юксалтириш йўналишларини мамлатимиздаги турли саноат корхоналарифаолиятида қўллаш катта самара беради. Шу билан биргаликда, олий ўқув юртларида ва касб-хунар коллежларида маркетингга оид таълим йўналишлари бўйича талабаларга ўқитиладиган фанларнинг маъруза ҳамда амалиёт дарсларида фойдаланиш катта самара беради.