3.3. Саноат корхоналарида маркетинг бошқаруви самарадорлигини ошириш йўллари “Фаргонадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг бозорфаолияти натижалари унда иқтисодий фаолият самарадорлигини ва иқтисодий кўрсаткичларни янада яхшилашнинг имкониятлари мавжуд эканилигини кўрсатди. Президентимиз Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилда мамлакатимизни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2021-йилда иқтисодиёт ривожининг асосий йўналишларига бағишланган мажлисда сўзлаган нутқида 2021йилда ва кейинги даврда мамлакат иқтисодиётининг ривожи саноат тармоғининг ривожига ва ундаги ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга кўп жиҳатдан боғлиқлигини таъкидлаб ўтдилар.Саноатда модернизациялашни, ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан янгилашни янада жадалроқ амалга оширилиши лозимлигини кўрсатиб ўтдилар.
Иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини орттиришга эришилиши мумкин. Корхонада товар сотиш усулларини такомиллаштириш ҳам унинг иқтисодий кўрсаткичларига катта таъсир кўрсатади. Бугунги кунда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва товарларни сотишнинг янги, замонавий усуллари қўлланилмоқда.
“Фаргонадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятида иқтисодий натижаларни бошқаришни такомиллаштиришва унинг асосида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш товар сотиш усулларини такомиллаштириш хақиқатан ҳам бугунги вазиятда энг долзарб вазифалардандир Ишлаб чиқариш самарадорлигини орттириш орқали мамлакат аҳолисининг катта қисмини иш билан таъминланади,бозорларни ҳалқ эҳтиёжи маҳсулотлари билан таъминлаш амалга оширилади, ишлаб чиқариш ҳаражатларининг қисқариши ҳисобига маҳсулот таннархи ва унинг натижасида маҳсулотлар нархи пасайиши ва бунинг оқибатида аҳоли турмуш даражаси ортиб, фаровонлиги юксалиб боради.
“Фаргонадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун авваламбор, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш, товар сотиш усулларини такомиллаштиришталаб этилади.Бу вазифа, яъни маҳсулотлар вахизматлар рақобатбардошлилигини ошириш жуда ҳам мураккаб жараён бўлиб, унинг барча иқтисодий субъектлар учун тўғри келадиган ягона йўли мавжуд эмас. Ҳар бир корхона ва ташкилотлар ўз салоҳияти ва имкониятлари ҳамда юзага келган иқтисодий шарт-шартларидан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилади.
Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш “Попдонмаҳсулотлари” акциядорлик корхонасида барча иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланишни назарда тутади. Самарали фаолият учун маҳсулот сифатини яхшилаш, меҳнат умумдорлигини ошириш, фондлар сиғимини камайтириб, фондлар самарадорлигини ошириш ва бошқа иқтисодий кўрсаткичларни оптималлаш, корхонадаги ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолиятини, режалаштириш ва ташкил этиш жараёнини такомиллаштиришбилан бир қаторда товар сотиш усулларини ҳам такомиллаштириш талаб этилади. Бироқ барча холларда ҳам ишлаб чиқариш самарадорлигининг асосида корхона фойдасини максималлаштириш ва ишлаб чиқариш ҳаражатларини имкони борича камайтириш ётади.
Ҳар бир ишлаб чиқариш корхонаси ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш йўлида тинимсиз ҳаракат қилиши ва бу соҳада тадбирлар тузиб, уларни амалга оширишга ҳаракат қилиши талаб этилади. Корхона ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва хизматларнинг рақобатбардошлилик даражасини оширишҳамда товар сотиш усулларини такомиллаштиришучун қатор тадбирларни амалга ошириш тавсия этилади Ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш учун ҳамда иқтисодий кўрсаткичларни яхшилашучун илмий-асосланган йўналишлар сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
1. Бозорга ишлаб чиқарилаётган бир хил маҳсулот учун рақобатчи ташкилотлар билан даражабир хил бўлган тақдирда арзимас даражада кичик бўлса ҳам бирон-бир янгилик яратишга ҳаракат қилиш ва эришишҳамда товарсотиш усулларини мунтазам равишда такомиллаштириш. Корхона ишлаб чиқараётган маҳсулотлар ва хизматлар рақобатдошлар маҳсулоти ёки хизматларидан бир оз фарқ қилади, бир оз сифатлироқ ёки бир оз чиройлироқ бўлиши истеъмолчини диққатини ўзига жалб қилади.
2. Корхона ишлаб чиқариб бозорга олиб чиққан ва таклиф мавжуд бўлган ва танқисроқ бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариб ёки хизматларни кўрсатиб, уларнинг нархларини бир оз пасайтириш (жуда қисқа муддатга бўлса ҳам) истеъмолчиларни жалб қилади, корхонанинг рейтингини ошириши мумкин ва рақобат курашида енгиб чиқишига шароит яратади.
3. Ишлаб чиқариш корхонасидаги ишлаб чиқариш, хўжалик ва маҳсулот сотуви бўйича ташкил қилинаётган барча ишларда тижорат сирларини сақлай билиш. Олиб борилаётган фаолиятни ва унинг нозик жойларини махфий ушлаб туриш рақибларга корхона тўғрисида маълумотларни билиш қийинлигини билдиради.
4. “Попдонмаҳсулотлари” акциядорлик корхонаси ишлаб чиқариш ва тижорат ишларида юқори малакага эга бўлган ходимларни ишга жалб қилиш, уларнинг самарали фаолиятини ҳар томонлама рағбатлантириб туриш, улар учун самарали ишлаш учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиб бериш. Ходимлар меҳнатини рағбатлантиришни йўлга қўйиш. Ушбу тадбир юқори сифатли ва рақобатбардошли маҳсулот ишлаб чиқаришда асосий омиллардан саналади.
5. Ҳар бир ишлаб чиқариш корхонасининг ўзининг афзаллик томонлари бўлади. Корхонадаги раҳбарият ва ходимлар ана шу афзаллик томонни яхши билишлари ва сақлаб қолишга ҳаракат қилишлари лозим. Корхонанинг рақобатдошлардан ажратиб турадиган хусусиятларини юзага келтириш ва улардан самарали тарзда фойдаланиш керак.
6. Ишлаб чиқариш корхонасининг ва унинг маҳсулотлари ёки хизматларининг рақобатбардошлилик даражасини муттасил равишда ошириб боришга ҳаракат қилиш. Тинимсиз равишда изланишлар олиб бориш. Янгиликлар киритиб бориш, ишлаб турган теника ва технологияни самарали ва кам чиқиндили технология билан алмаштиришга ҳаракат қилиш, дастгохларга иш унумдорлигини оширишга олиб борувчи ва маҳсулот сифатини яхшилашга сабаб бўлувчи ўзгартиришларни киритиш.
7. Фойдаланиладиган хом ашё ва ёрдамчи материалларнинг сифатли бўлишига эътибор бериш. Сифатли бўлиши билан бир қаторда арзонроқ бўлган хом ашё турларини қидириб топиш. Арзонроқ нархларда бўлган хом ашё ва ёрдамчи материаллар ишлаб чиқариладиганмаҳсулотларнинг сифатига ва пишиқлигига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак. Акс холда рақобатда ютқазиб қўйиш мумкин.
8. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни жўнатиш муддатларини қисқартириш, бажариладиган хизматлар тезлигини ошириш, тузилган шартномаларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш ҳам рақобат курашида енгиб чиқиш учун катта аҳамиятга эга бўлиши билан бирглаикда, корхонанинг иқтисодий кўрсаткичларини яхшилашга имкон беради.
Ишлаб чиқариш корхоналарида иқтисодий натижаларни бошқаришни такомиллаштириш учун мавжуд ишлаб чиқариш салоҳиятидан унумли фойдаланиш жуда зарурдир. Чунки бозор иқтисодиёти шароитида рақобат кураши ҳаракатсизликни ва сабабсиз йўналишларни кечирмайди. Ўз имкониятидаги иқтисодий салоҳиятдан етарли даражада фойдаланмайдиган корхона истиқболга эга бўлмайди ҳамда банкротга учраши учун ўзи асос яратади. Шу сабабдан барча турдаги иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиш ва ишлаб чиқаришнинг барча бўлимларида ва бўғинларида тежамкорликка риоя қилиш ҳар бир корхона фаолиятининг муваффақиятқозонишининг гарови ҳисобланади.
“Фаргонадонмаҳсулотлари” акциядорлик корхонасидаги иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини орттириш механизмининг яна бир воситаси ишлаб чиқаришни интенсивлаштиришдир. Шу билан биргаликда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг тури ва сифатини ошириш ҳамда жаҳон андозалари даражасига етказиш, корхонанинг ишлаб чиқариш тузилмасини яхшилаш сингари омиллар ҳам маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш механизмининг воситаларидандир. Бу ишларни амалга ошириш учун ишлаб чиқариш жараёнида замонавий дастгох ва асбоб-ускуналар, замоновий технологиялар, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилишнинг илғор усулларидан фойдаланиш лозимдир.
“Фаргонадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятида товарларни сотишни кенгайтиришнинг муҳим йўлларидан бири реклама фаолиятини самарали тарзда йўлга қўйишдир. Реклама маркетинг фаолиятининг муҳим элементларидан бири бўлади. Реклама сотишни рағбатлантириш воситалари, сервис сиёсати, тўғридан тўғри ва шахсий сотишлар, кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиш, товар белгиси, ўраш-жойлаш, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида шахсий муносабатларнинг шаклланиши, оммавий ахборот воситалари билан ишлаш ва бошқаларни ўз ичига олади.
Реклама фаолиятининг самарадорлигини ошириш йўналишларидан бири –реклама беришни тўғри режалаштиришдир.
Рекламани беришни режалаштириш мураккаб иш бўлиб, у ўз ичига қуйидагиларни олади:
1) реклама объекти ва ахборот мазмунини белгилаш;
2) реклама йўналтирилган харидор ва истеъмолчиларни аниқлаш;
3)реклама бериш мақсадини аниқлаш; маълумотномасини тузиш;
4)реклама бериш, тарқатиш воситаларини танлаш;
5)реклама бериш графиги, муддати, интенсивликни аниқлаш;
6)реклама бериш харажатлари ва самарадорлигини ҳисоб-китоб қилиш.
“Фаргонадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятида реклама тадбирларининг махсус режасинитузилишилозим.Бундатанланган реклама маблағларидан ташқари режалаштирилган сарфлар жами ҳам белгиланади. Режада яна қуйидаги маълумотлар ўз аксини топиши керак:
-реклама айнан кимлар учун мўнжалланган;
-реклама тақсимланадиган худуд;
-реклама иши муддати.
Режада реклама фаолиятининг боши ва охири белгилаб кўрсатилади, шунингдек, уни тарқатиш воситалари ҳақида маълумотлар берилади. Реклама тадбирлари режаси бозор ўрганилишидан олинган натижалар асосида шакллантирилади.
“Фаргонадонмаҳсулотлари” акциядорлик корхонасининг иқтисодий кўрсаткичларинияхшилаш учун унинг фаолиятидаги холатни тинимсиз равишда ва объектив таҳлил қилиб бориш лозим бўлади. Ўтказилган таҳлиллар натижаларида эса, шу корхонадаги камчиликлар аниқланади, фойдаланилмаётган иқтисодий ресурслар ва иқтисодий имкониятлар аниқланади. Бу имкониятларни амалиётга жорий қилиш орқали корхона самарадорлигини ошириши мумкин бўлади ва мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини оширишга ҳисса қўшилади.