Фарғона давлат университети



Download 101,61 Kb.
bet26/29
Sana23.02.2022
Hajmi101,61 Kb.
#157414
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
Меҳнат мухофазаси фанидан маърузалар матни 21(1)

Ерга улаш
Ҳар қандай электр қурилмасини, агар унинг металл қобиқларида электр кучланиш хосил бўлиши хавфи бўлса, қайси жойда ва қандай бинода ишлатилишидан қатъий назар, корпуси ерга уланиб қўйилади. Ерга улаб, мухофаза қилишнинг асосий моҳияти ишлатилаётган электр асбобларининг металл корпусларида электр кучланиш пайдо бўлса, уни ерга ўтказиб юборишидадир. Ерга улаб мухофаза қилиш қурилмаси кучланиши 100 Вдан ошмаган электр қурилмаларида, ерга ўтиб кетаётган ток кучи унча катта бўлмаган ва одам учун хавфли бўлган кучланишлар хосил қилмайдиган электр қурилмаларини мухофаза қилишда қўлланилади.
Сунъий ерга улаш қурилмаларининг горизонтал ва вертикал ўрнатилган металл таёқчалардан ташкил топган турлари бўлади. Ерга улаш қурилмасининг вертикал ўрнатилган тури учун диаметри 3-5 см бўлган бўлган пўлат қувурлар ва 40х40 ва 60х60 мм.ли пўлат учбурчакларнинг (уголник) 2,5-3 м узунликдаги таёқчалари олинади.
Табиий ерга улаш қурилмалари сифатида, сув учун ёки бошқа нарсалар учун ерга ўрнатилган темир қувурлар, артизиан қудуқлари қувурлари, ерга уланган қисмларга эга бўлган биноларнинг темир-бетон қисмлари, кабелларни қўрғошин қобиқлари ва бошқалардан фойдаланиш мумкин.
Электр қурилмаларининг ток ўтмайдиган металл қисмларини олдиндан нол сим билан улаб қўйиш нолга улаб мухофаза қилиш деб юритилади.
Агар электр қурилмаси корпусида инсон ҳаёти учун хавфли кучланиш ҳосил бўлиб қолса, уни тезда ўчириш имкониятини берадиган мухофазаловчи ўчириш қурилмаси ўрнатилиб, улар электрни автоматик равишда узади (унда асбоби 0,2 сек дан ошмаган вақт давомида ўчириш имкониятини бериш керак). Агар электр воситаларидан тўғри фойдаланилса, ёнғин хавфи бўлмайди. Аммо электр қурилмалари ва симларида кучланишнинг кўпайиб кетиши ва уларда катта қаршиликлар вужудга келиши электр тизимидаги қисқа туташувни ҳосил қилади. Қисқа туташув бўлган тақдирда уларни ўчириб қўйишни таъминлайдиган сақловчи қурилмалар ўрнатилади.
Электростатик зарядлар ва яшин қайтаргичлар
Кўпинча материаллар ўзаро ишқаланиши натижасида электростатик зарядлар ҳосил қилиш хусусиятига эга. Бу электростатик зарядлар саноат корхоналарида учқун чиқариб ёнувчи газ ва суюқликларнинг парлари ва чанглар аралашмасини ёндириб юбориши ҳамда портлаш учун вазият вужудга келтириши мумкин. Электростатик зарядлар хавфини йўқотиш учун саноат ускуналари, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар сақланадиган идишлар ерга уланган бўлиши керак.
Чақмоқ чаққан вақтда атмосферада ҳосил бўладиган электр кучланишлари 150.000.000 В ва ток кучи 200.000 А га бориши мумкин. Бундай катта кучланиш ва ток кучи таъсирида ер юзидаги кўпгина бинолар ёниб, бузилиб кетиши мумкин.
Қурилиш биноларини мухофаза қилиш, одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида саноат корхоналарида яшин қайтаргичлар ўрнатилади. Улар асосан қайтаргич ўрнатиладиган устун, яшин тушиш қурилмаси, ток ўтказгич ва ерга уланган қисмлардан иборат бўлади. Яшин қайтаргичнинг икки хил тури бўлади, стерженсимон ва троссимон. Улар бинодан айри ёки бино ичига киритилган ҳолда ўрнатилади. Яшин қайтаргичнинг мухофазалаш хусусияти унинг электр токини яхши ўтказувчанлиги ва ерга чуқур ўрнатилган металл қисмлар орқали яшинни ерга ўтказиб юборишга асосланган.

Download 101,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish