Хабарлар тили - бу, фойдаланувчи дисплей экранида кўрадиган (рамзлар, графика, ранг ) принтерда олинадиган маълумотлар, товушли чиқиш сигналлари ва ҳоказолардир. Фойдаланиладиган интерфейс самарадорлигининг муҳим кўрсаткичи фойдаланувчи ва тизим ўртасида танланган мулоқот шаклидир. Ъозирги пайтда қуйидаги мулоқот шакллари: сўров-жавоб режими, буйруқ режими, меню режими, компьютер таклиф этган ифодаларда киришга қўйиш (пропуск)ни тўлдириш режими энг кўп тарқалгандир.
Хар бир шакл вазифанинг тури, фойдаланувчининг ўзига хосликлари ва қабул қилаётган қарорларига боглиқ ҳолда ўз афзалликлари ва камчиликларига эга.
Узоқ вақтлар хабарларни амалга оширувчи ягона тил ҳарфларда терилган ёки дисплей экранига чиқарилган ҳисобот ёки хабарлар бўлган. Эндиликда чиқиш маълумотларини такдим этувчи янги имконият - машина графикаси пайдо бўлди. У экран ва когозда уч ўлчовли кўринишда рангли график тасвирларни яратиш имкониятига эга. Машина графикасидан фойдаланиш чиқиш маълумотларининг кўргазмалилиги ва талқин эттиришни анча ошира бориб, қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлашнинг ахборот технологияларида тобора оммавийлашмокда.
Сўнгги бир неча йил мобайнида машина графикаси ривожланишнинг янги йўналиш - мультипликация кўзга ташланади. Мультипиликация жисмоний тизим ва объектларни моделлаштириш билан боьлиқ қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизимлари чиқиш маълумотларини талқин қилиш учун айниқса самарали бўлмоқда.
Яқин йилларда хабарлар тили сифатида инсон овозидан фойдаланиш кутилмокда. Ъозир бу шакл молия соҳасида қарорларни қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизимида қўлланилмоқла, унда фавқулодда ҳисоботлар юзага келиши жараёнида у ёки бу ҳолатнинг ягоналиги сабаблари тушунтирилмокда.
Фойдаланувчининг билимлари - бу, фойдаланувчи тизим билан ишлашда билиш лозим бўлган нарсалардир. Улар нафақат фойдаланувчи миясида бўлган ҳатти-ҳаракатлар режаси, балки компьютер берадиган дарсликлар, кўрсатмалар, маълумотнома хабарларига ҳам оиддир.
Карорларни қабул килишни қўллаб-қувватлаш тизими интерфейсини такомиллаштириш кўрсатилган уч компьютерлардан ҳар бирининг ривожланишидаги ютуқлар билан белгиланади. Интерфейс қуйидаги имкониятларга эга бўлмоьи лозим:
фойдаланувчи танлови бўйича қарорларни қабул қилиш жараёнида ўзгартирган ҳолда мулоқотнинг турли шаклларини манипуляция қилиш;
маълумотларни турли усулларда тизимга узатиш;
тизимнинг турли асбоб-ускуналардан хилма-хил шаклларда маълумот олиш;
фойдаланувчи билимларини қўллаб-қувватлаш (сўров бўйича ёрдам кўрсатиш; билмаганларини айтиб бериш).
Замонавий ахборот технологияларининг кундан-кунга ривожланиб бориши улардан халқ хўжалигининг барча соҳаларида унумли фойдаланиш учун замин яратиб бермоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |