Аудиоконференция. Амалиётда конференциялар уч турга бўлинади: аудио-, видео- ва компьютерли конференциялар.
Аудиоконференция фирманинг узоқда жойлашган бўлимлари ёки ходимлари билан алоқани ўрнатиш учун фойдаланилади. Энг оддий алоқа бу телефон алоқасидир. Алокага махсус қурилмалар уланган бўлиб, улар икки ва ундан ортиқ қатнашчиларни конференцияда иштирок этиши учун имконият яратиб беради. Аудиоконференцияларда компьютер ишлатилмайди. Аудиоконференция қарор қабул қилиш учун жуда қулай восита ҳисобланади, ундан ташқари у орзон ва қулайдир.
Компьютерли конференциялар. Компьютерли конференциялар компьютер тармоьидан фойдаланган ҳолда айрим муаммо устида ишлаётган гуруҳ аъзолари ўртасида ахборотлар алмашувини ташкил этади.
Видеоконференция. Видеоконференцияни ҳам аудиоконференция максадида фойдаланиш мумкин. Бунда фақат видеоаппаратуралар ишлатилади. Бу конференцияни ўтказиш компьютердан фойдаланишни талаб этмайди. Видеоконференция жараёнида унинг қатнашчилари ўзини ва бошқа иштирокчиларни телеэкранда кўриб туради. Телетасвир билан товуш ҳам узатилади. Видеоконференциянинг уч тузилмасидан фойдаланилади:
бир томонлама видио- ва аудиоалоқа. Бу тузилмада алоқа факат бир томонлама амалга оширилади. Масалан, бошлиқдан бажарувчиларга;
бир томонлама видио- ва икки томонлама аудиоалоқа;
икки томонлама видио- ва аудиоалоқа.
Видеоматн. Видеоматн монитор экранида компьютер оркали матнли ва графикли маълумотларни кўриш учун ишлатилади. Фойдаланувчи учун видеоматн шаклида ахборотни олишнинг уч йўли мавжуд:
ўз компьютерида видеоматн файлларини яратиш;
махсус фирма билан видеоматн файлини серверда сақлаш ва бошқа фойдаланувчиларга тармоқ ёки дисклар орқали етказиб бериш учун шартнома тузиш:
бошқа компаниялар билан уларнинг видеоматн файлларини олиш учун шартномалар тузиш.
Тасвирларни сақлаш. Хар бир ташкилотда катта ҳажмдаги ҳужжатларни сақлаш керак бўлади. Уларнинг сони шунчалик кўп бўладики, хатто уларни файл тарзида сақлаш ҳам муаммо бўлиб қолиши мумкин. Шунинг учун ҳужжатни ўзи эмас, унинг кўринишини (тасвирини ) сақлаш гояси пайдо бўлган.
Тасвирларни сақлаш (imaging) технологияси офис технологиясидаги истиқбол йўналишларидан биридир. Бу технологияда махсус қурилма - тасвирни оптик кўрсатиш қурилмасидан фойдаланилади. Курилма ҳужжат ва фильмнинг тасвирларини компьютернинг ташқи хотирасида сақлаш учун рақам кўринишига ўтказади. Сақланаётган рақам шаклидаги тасвир хохлаган вақтда хақиқий кўринишда экранга ёки принтерга чиқарилиши мумкин. Тасвирларни сақлаш учун катта ҳажмга эга бўлган оптик дисклар ишлатилади. Мисол учун, беш дюймли оптик дискда 200 минг бетнинг тасвирини сақлаш мумкин.
Факсимал алоқа. Факс аппаратларини ишлатишга мўлжалланган. Факс - алоқа коммуникация каналининг бир учида ҳужжатни ўқиш ва иккинчи учида эса уни кўрсатиш имкониятига эга.