Карор қабул қилишни қўллаб қувватлаш ахборот технологиялари
Маълумотларни қайта ишлашнинг ахборот технологияси Хусусияти ва ифодаланиши Маълумотларни қайта ишлашнинг ахборот технологиялари яхши тузилмалашган вазифаларни ҳал килиш учун мўлжалланган, уларга кўра зарур кириш маълумотлари мавжуд ва алгоритмлар ҳамда уларни қайта ишлашнинг бошқа стандарт процедуралари маълум. Бу технология бошқарув меҳнатининг айрим майда, доимо такрорланувчи операцияларини автоматлаштириш мақсадларида юқори бўлмаган малакали ходимларнинг тезкор (ижрочилик) фаолияти даражасида қўлланилади. Шу боис ахборот технологиялари тизимларини бу даражада қўллаш ходимлар меҳнати самарадорлигини анча оширади, уларни майда операциялардан озод этади, эҳтимол, ҳатто ходимлар сонини қисқартириш заруриятига олиб келиши мумкин.
Тезкор фаолият даражасида қуйидаги вазифалар хал этилади:
фирмадаги бажарилаётган амаллар хақидаги маълумотларни қайта ишлаш;
исталган жорий сўровларга жавоб олиш ва уларни қоьоз ҳужжатлари ёки ҳисоботлари кўринишида расмийлаштириш.
Маълумотларни қайта ишлаш билан боьлиқ бир неча ўзига хосликлар мавжуд, улар қуйидаги жиҳатлар билан бошқа технологиялардан ажралиб туради:
Маълумотларни қайта ишлаш бўйича фирмага зарур бўлган вазифаларни бажариш ҳар бир фирма ўз фаолияти хақида маълумотларга эга бўлиш ва сақлашга қонунан ҳақли. Улар фирмада назоратни таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш воситаси сифатида фойдаланилиши мумкин. Шу боис исталган фирмада маълумотларни қайта ишлаш ахборот тизими албатта бўлиши ва тегишли ахборот технологияси ишлаб чиқилиши лозим;
фақат яхши тартиблашган вазифаларни ҳал этиш, бунинг учун алгоритм ишлаб чиқиш мумкин;
қайта ишлашнинг стандарт иш тартибини бажариш. Мавжуд стандартлар маълумотларни қайта ишлашнинг намунавий иш тартибини белгилайди ва уларга барча турдаги ташкилотлар риоя қилишини кўзда тутади;
одам кам қатнашадиган автоматик режимдаги асосий иш ҳажмини бажариш;
батафсил маълумотлардан фойдаланиш. Тафтиш ўтказишга йўл қўювчи, фирма фаолияти хақида тўлиқ хусусиятга эга ёзувларни амалга ошириш. Тафтиш жараёнида фирма фаолияти бошидан охиригача ва охиридан бошигача кетма-кетлик тартибида текширилади;