Асосий компонетлари
Карор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизими тузилмаси (3.14-расм), шунингдек асосий технологик операцияларни белгиловчи унинг блокларини ташкил этувчи функцияларини кўриб чиқамиз.
Карор қабул килишни қўллаб-қувватлашнинг тизим таркибига уч асосий қисм: маълумотлар базаси, моделлар базаси ва тизим ости дастури киради, сўнгиси маълумотлар базасининг бошқариш тизими, моделлар базасининг бошқариш тизими, фойдаланувчи ва компьютер ўртасидаги интерфейс билан бошқариш тизимидан иборат.
Маълумотлар базаси. У қарорларни қабул қилишни қўллаб-қувватлашнинг ахборот технологиясида мухим роль ўйнайди. Маълумотлар бевосита фойдаланувчи томонидан математик моделлар ёрдамида ҳисоб-китоблар учун фойдаланилиши мумкин. Маълумотлар манбалари ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини кўриб чиқамиз.
3.14-расм. Карор қабул қилишии қўллаб-қувватлашнинг ахборот технологияси асосий компонентлари
1. Маълумотларнинг бир қисми ахборот тизимидан операциявий даражага келиб тушади. Улардан самарали фойдаланиш учун бу маълумотлар олдиндан қайта ишланиши лозим. Бунинг учун икки имконият мавжуд:
фирма муомилалари ҳақидаги маълумотларни қайта ишлаш учун қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизими таркибига кирувчи маълумотлар базасининг бошқарув тизимидан фойдаланиш лозим;
маълумотларнинг махсус базасини яратган ҳолда қарор қабул қилишни қўллаб-кувватлаш тизимидан ташқарида қайта ишлашни амалга ошириш.
Бу вариант кўп миқдорда тижорат операцияларини амалга оширувчи фирмалар учун тўгри келади. Фирма муомилалари хақидаги қайта ишланган маълумотлар файлларни ҳосил қилади, улар киришга ишончлилик ва тезликни ошириш учун қарорларни қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизимидан ташқарида сақланади.
2. Фирма муомилалари хақидаги маълумотлардан ташқари, қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизими ишлаши учун бошқа ички маълумотлар, масалан, ходимларнинг ҳаракатланиши хақидаги маълумотлар, муҳандислик маълумотлари ва ҳоказолар талаб этилади, улар ўз пайтида тўпланиши, киритилиши ва ишланиши лозим.
3. Бошқаришнинг юқори даражаларида қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш учун ташқи манбалардан олинадиган маълумотлар айниқса муҳим аҳамиятга эга. Рақобатчилар, миллий ва дунё иқтисодиёти ҳақидаги маълумотларни зарур ташқи маълумотлар қаторига қўшиш мумкин. Ички маълумотлардан фарқли равишда, ташқи маълумотлар одатда уларни йигишга ихтисослашган ташкилот томонидан сотиб олинади.
4. Хозирги пайтда маълумотлар базасига яна бир маълумотлар манбаи-ёзувлар, хатлар, шартномалар, буйруқлар ва ҳоказоларни ўз ичига олган ҳужжатларни киритиш ҳақидаги масала кенг тадқиқ этилмоқда. Агар бу ҳужжатларнинг мазмуни айрим асосий хусусиятларига (таъминотчи, истеъмолчи, санаси, хизмат турлари ва бошқалар) қараб хотирага ёзиладиган ва сўнгра қайта ишланадиган бўлса, унда тизим ахборотнинг янги қудратли манбаига эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |