Математик моделлар математик услубларни амалга оширувчи модел блоклар, модуллар ва иш тартиблари жамланмасидан иборат бўлади. Бунга чизиқли дастурлаштириш, вақтинчалик қаторларнинг статистик тахлили, регрессив таҳлили ва ҳоказолар - оддий иш тартиби (процедура)дан мураккаб дастурлар тўпламигача кириш мумкин. Модел блоклар, модуллар ва иш тартиблари ўзи алоҳида ҳам моделларни қуриш ва қўллаб-қувватлаш учун тўплам ҳолда ҳам фойдаланилиши мумкин.
Моделлар базасининг бошқарув тизими қуйидаги имкониятларга эга бўлиши лозим: янги моделларни яратиш ёки мавжудини ўзгартириш, моделлар кўрсаткичларини қўллаб-қувватлаш ва янгилаш, моделларни манипуляция қилиш.
Интерфейс билан бошқариш тизими
Ахборот технологияларининг самарадорлиги ва мослашувчанлиги кўп жиҳатдан қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлашнинг интерфейс тизими хусусиятларига боьлиқ. Интерфейс-фойдаланувчининг тили, дисплей экранида мулоқотни ташкил этувчи компьютер хабарининг тили, фойдаланувчининг билимини белгилайди.
Фойдаланувчининг тили - бу шундай ҳаракатларки, уларни фойдаланувчи тизимга нисбатан клавиатура имкониятлари: экранда ёзувчи электрон қаламлар; джойстика; "сичқонлар"; овоз билан бериладиган буйруқлар ва ҳоказолардан фойдаланиш йўли билан амалга оширади. Фойдаланувчи тилининг энг содда шакли кириш ва чиқиш ҳужжатлари шаклини яратишдир. Фойдаланувчи кириш шаклини (ҳужжатни) олиб, уни зарур маълумотлар билан тўлдиради ва компьютерга киритади. Карор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизими зарур таҳлилни амалга оширади ва белгиланган шаклдаги чиқиш ҳужжати кўринишида натижаларни беради.
Кейинги пайтда визуал интерфейс анча оммавийлашди. "Сичқон" манипулятори ёрдамида фойдаланувчи экранда расмлар шаклида унга такдим этилган объект ва буйруқларни танлайди, бу билан ўз ҳатти-ҳаракатларини амалга оширади.
Инсон овози ёрдамида компьютерда бошкариш - фойдаланувчининг энг содда ва шу боис ўзи истаган тил шаклидир. У ҳали етарли ишлаб чиқилмаган ва шу боис кам оммавийлашган.
Мавжуд ишланмалар фойдаланувчидан жиддий чекланишлар: муайян сўз ва ифодалар жамланмаси; фойдаланувчи овозининг ўзига хослигини ҳисобга олувчи маҳсус созлаш; одатдаги силлиқ нутқ кўринишида эмас, балки дискрет буйрук кўринишидаги бошқаришларни талаб этади. Бу ёндашув технологияси жадал такомиллашмоқда ва яқин келажакда ахборот нутқий киришидан фойдаланувчи қарор қабул қилишни қўллаб-қувватловчи тизимларнинг пайдо бўлишини кутиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |