Киёсий ҳисоботлар турли манбалардан олинган ёки турли белгиларига кўра таснифланган ва қиёслаш мақсадлари учун фойдаланиладиган маълумотларни ўз ичига олади.
Фавқулодда ҳисоботлар истисно (фавқулодда) хусусиятидаги маълумотларни қамраб олади.
Бошқарувни қўллаб-қувватлаш учун ҳисоботлардан фойдаланиш четга чиқишлар бўйича бошқаришни амалга оширишда айниқса самаралидир.
Четга чиқиш бўйича бошқариш шуни кўзда тутадики, маълумотлар менежер оладиган асосий мазмун фирма хўжалик фаолияти аҳволининг айрим ўрнатилган стандартлардан (масалан, режалаштирилган аҳволдан) четга чиқиши бўлмоги лозим. Фирмада четга чиқишлар бўйича бошқарув тамойилларидан фойдаланишда яратилаётган ҳисоботларга қуйидаги талаблар қўйилади:
ҳисоботдаги маълумотлар мазкур четга чиқиш кўрсаткичи учун танқидий аҳамиятига кўра сараланиши керак;
барча четга чиқишларни иложи борича биргаликда кўрсатиш зарур, чунки менежер улар ўртасидаги мавжуд алоқани билиши керак;
ҳисоботда меъёрдан миқдорий четга чиқишни кўрсатиш лозим.
Дастурий таъминот ёрдамида маълумотлар базасидаги қийматлар қарор қабул қилишда иштирок этувчи мутахассисларга тегишли даврий ва махсус ҳисоботларда ўзгаради. Кўрсатилган ахборотни олиш учун фойдаланиладиган маълумотлар базаси икки элементдан ташкил топиши лозим:
фирма олиб борадиган муомилаларни баҳолаш асосида жамланадиган маълумотлар;
бошқарув объекти (фирма бўлинмаси) нинг режалаштирилган аҳволини белгиловчи режалар, стандартлар, бюджетлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар.
Офисни автоматлаштириш Хусусияти ва ифодаланиши Автоматлаштириш тарихан ишлаб чиқаришда бошланган ва сўнгра офисга тарқалган, дастлаб фақат ёрдамчи котибалик ишини автоматлаштириш мақсадига эга бўлган. Коммуникация воситалари ривожланган сари офис технологияларини автоматлаштириш мутахассис ва бошқарувчиларни қизиқтириб қолди, улар бунда ўз меҳнати маҳсулдорлигини ошириш имкониятини қурдилар.
Офисни автоматлаштириш (3.12-расм) ходимлар (персонал) коммуникациясининг мавжуд анъанавий тизимини (мажлислар, телефон қўньироқлари ва буйруқлар) алмаштирмайди, фақат уни тўлдиради. Бу тизимлар биргаликда фойдаланилиб, бошқарув меҳнатини оқилона автоматлаштириш ва бошқарувчиларни ахборот билан энг яхши таъминлашга интилади.
Автоматлаштирилган офис фирма бошқарувининг барча даражадаги менежерлари учун фақат ходимлар ички фирма алоқасини қўллаб-қувватлаши учунгина эмас, балки уларга ташқи муҳит билан янги коммуникация воситаларини тақдим этиши жиҳатидан ҳам диққатни ўзига тортади.