Эҳтимолдаги иловалар соҳасига кўра моделлар фақат бир тизимда фойдаланиш учун мўлжалланган ихтисослашган ва бир неча тизимлардан фойдаланишга мўлжалланган универсалларга бўлинади.
Ихтисослашган моделлар анча қиммат туради, улар одатда ноёб тизимларни тасвирлаш учун қўлланади ва катта аниқликка эга бўлади.
Карор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизимларида моделлар базаси стратегик, тактик ва тезкор моделлардан иборат бўлади, улар шунингдек элементларни тузишда фойдаланиладиган модел блоклар, модуллар ва иш тартиблари жамланганлиги кўринишидаги математик моделларни ҳам ўз ичига олади (3.14-расмга қаранг).
Стратегик моделлар бошқарувнинг олий даражасида ташкил қилиш мақсадлари, унга эришиш учун зарур бўлган заҳиралар ҳажмлари, шунингдек, бу заҳираларни сотиб олиш ва улардан фойдаланиш сиёсатини ўрнатиш учун фойдаланилади. Улар корхоналарни жойлаштириш вариантларини танлаш, рақобатчилар сиёсатини олдиндан билишда ҳам фойдали бўлиши мумкин.
Анча кенг қамровлилик, ўзгарувчиларнинг кўплиги, зич агрегатлаштирилган шаклда маълумотларни тақдим этиш стратегик моделлари учун ҳарактерлидир. Кўпинча бу маълумотлар ташқи манбаларда бўлади ва субъектив хусусиятга эга бўлиши мумкин. Стратегик моделларда режалаштириш истиқболи, одатда, йиллар билан ўлчанади. Бу моделлар одатда муайян бир фирмада фойдаланиш учун детерминистик тасвирловчи, ихтисослаштирилган ҳолда бўлади.
Тактик моделлар ўрта бўьин бошқарувчилари томонидан мавжуд заҳиралардан фойдаланишни тақсимлаш ва назорат қилиш учун қўлланилади. Улардан фойдаланишнинг эҳтимолий соҳалари орасида қуйидагиларни кўрсатиш лозим: молиявий режалаштириш, ходимларга талабларни режалаштириш, савдо-сотиқни оширишни режалаштириш, корхоналарни жойлаштириш чизмасини кўриш. Бу моделлар одатда фирманинг айрим қисмларига (масалан, ишлаб чиқариш ва сотиш тизимига) қўлланилиши ва агрегатлаштирилган кўрсаткичларни ҳам ўзига олиши мумкин. Тактик моделларни қамраб олувчи вақтинчалик муддат бир ойдан икки йилгачадир. Бу ўринда ташқи манбалардан маълумотлар талаб қилиниши ҳам мумкин, бироқ мазкур моделларни амалга оширишда асосий эътибор фирманинг ички маълумотларига қаратилиши лозим. Одатда тактик моделлар детерминистик, оптималлашган ва универсал шаклларда амалга оширилади.
Тезкор моделлар бошқаришнинг қуйи даражаларида кунлар ва ҳужжатлар билан ўлчанувчи муддатларда оператив қарорлар қабул қилишни қўлллаб-қувватлаш учун фойдаланилади. Бу моделларни эҳтимолий қўллаб дебиторлик ҳисоб рақамлари ва кредит ҳисоблари юритиш, календарь ишлаб чиқаришини режалаштириш, заҳираларни бошқариш ва ҳоказоларни ўз ичига олади. Тезкор моделлардан одатда фирма ичидаги маълумотлар ҳисоб-китоби учун фойдаланилади. Улар, одатда детерминистик, оптималлашган ва универсал бўлади (яъни, турли ташкилотларда фойдаланиши мумкин).
Do'stlaringiz bilan baham: |