МОДИФИЦИРЛАНГАН ФЕНОЛ-ФОРМАЛЬДЕГИД ОЛИГОМЕРЛАРИНИНИНГ МОЛЕКУЛЯР МАССАЛАРИНИ ТУРЛИ УСУЛЛАРДА АНИҚЛАШНИ ЎРГАНИШ.
Ғойипов Азизбек Рахматилла ўғли, Абидова Рахима Қудратовна, Тохиров Муроджон Ихтиёр ўғли. Алимухамедов Музаффар Ганиевич
Тошкeнт кимё-тeхнология институти
тел: +998 91 9944777
Эл.почта: gayipovuz@gmail.com
Анъанавий фенол-формальдегид олигомерлари, термопласт олигомерларга нисбатан мустахкамлиги паст ва киришувчанлиги юқори ҳисобланади [1]. Бу эса ўз навбатида, бевосита полимерлар саноатида термореактив олигомерларнинг тутган ўрни борган сари камайиб боришига олиб келади [2]. Буларнинг олдини олиш мақсадида, ҳозирги пайтда мазкур олигомeрларни турли хил термопластлар билан модификациялаб фойдаланиш яхши самара бериб келмоқда. Шу мақсадда бизнинг илмий лабораториямизда ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Аввалги изланишларимиз доирасида, фенол ва формальдегиднинг ўзаро 1:1 моль/моль нисбатларидан синтез қилинган фенолоспирт (ФеС) ҳамда гидроксил сақловчи полиэфир-полиол (ГСП) асосидаги модифицрланган фeнол формальдeгид олигомeри (МФФО)ни синтез қилган эдик. Ушбу ишимизнинг тажриба қисмини эса, юқорида синтез қилиб олинган олигомерларни молекуляр массаларини турли хил усуллар ёрдамида ўрганишга бағишладик.
Дастлаб, ГСП / ФеС нинг ўзаро 1:80 ва 1:100 моляр нисбатларда олинган олигомерларнинг молекуляр массаларини креоскопик усулда аниқлашга муваффақ бўлинди. Мазкур усул ёрдамида олинган натижалар қуйидаги графикда келтирилган (1-график).
Ю қорида келтирилган маълумотларга асосланиб, креоскопик усулда аниқланган молекуляр массалар ГСП÷ФеС ларнинг ўзаро 1:80 ва 1:100 моль/моль нисбатларида мос равишда 6694 ва 7801 ларни ташкил этиши тажрибада аниқланди.
Кўриниб турибдики ҳар иккала олигомернинг ҳам молекуляр массалари одатдаги фенол-формальдегид олигомерларидан сезиларли равишда юқори эканини таъкидлаш мумкин. Шу билан бирга МФФО таркибидаги ФеС миқдорининг 1:80 дан, 1:100 моль/моль нисбатга ортиши, мос равишда олигомер молекуляр массасининг ҳам ортишига олиб келиши кузатилди.
Тажриба мобайнида, илгари сурилган таминларни текшириш мақсадида, мазкур икки нисбатдаги олигомерларнинг молекуляр массаларини вискозиметрик усул ёрдамида ҳам тадқиқ этилди. Бунда олинган натижалар қуйидаги графикда келтирилган (2-график).
Келтирилган график маълумотларидан намоён бўлмоқдаки, олигомерларнинг молекуляр массалари вискозиметрик усулда аниқлаб ўрганилганда, ГСП÷ФеС нинг ўзаро 1:80 ва 1:100 моль/моль нисбатларида, мос равишда 7512 ва 8695 ни ташкил қилди. Ушбу усул ҳам ўзаро 1:100 моль/моль нисбатда модифицирланган ГСП÷ФеС нинг молекуляр массаси, 1:80 моляр нисбатлардаги ГСП÷ФеС нинг молекуляр массасидан бир мунча юқори эканини кўрсатмоқда,
Изланишларимизнинг кейинги қисми, ҳар иккала нисбатлардаги МФФО нинг молекуляр массаларини назарий ҳисоб-китоблар асосида тасдиқлаш билан давом эттирилди. Бунда ГСП÷ФеС нинг ўзаро 1:80 ва 1:100 моль/моль нисбатлардаги олигомерларнинг назарий ҳисоблаб топилган молекуляр массалари, мос равишда 8990 ҳамда 11410 (ММ) ни ташкил этмоқда. Ушбу маълумотлардан кўриниб турибдики, креоскопик ҳамда вискозиметрик усулларда аниқланган молекуляр массалар, назарий жиҳатдан ҳисобланган молекуляр массалардан бироз паст чиқаётганини кузатиш мумкин.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, термореактив хусусиятга эга бўлган фенол-формальдегид олигомерлари занжири орасига термопластик олигомерларни кимёвий боғлар ёрдамида киритиш, оддий термореактив олигомерларга нисбатан анча молекуляр массаси катта олигомерлар олиб келади. Бу эса улардан, хоссалари яхшиланган олигомер ва пластик массаларни яратишга имкон беради.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1. Sushkova S.V., Levanova S. V. Интенсификация производства фенолформальдегидных смоль. Intensification of phenol-formaldehyde resins producing. 15 International Scientific Conference High-Tech in Chemical Engineering – 2014», Zvenigorod, Sept. 22-26, 2014: Abstracts.-M.,2014.-С.314.
2. Мачуленко Л. Н., Шити¬ков В. К., Нечаев А. И., Донецкая С. А., Комарова Л. И., Салазкин С. Н. Синтез и свойства фенолформальдегидных фталидсодержащих новолаков. Пласт. массы. 2013, № 9, с. 18-21, Библ. 8. Рус.; раз. англ. РЖХ. 14.08-19T.14.
Do'stlaringiz bilan baham: |