Фаннинг ўқув-услубий мажмуаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 017 йил мартдаги 17-сонли буйруғига асосан тайёрланган


Ўрта Осиё қадимги тарихини даврлаштириш шартли равишда қуйидагича намоён бўлади



Download 16,77 Mb.
bet32/92
Sana14.06.2022
Hajmi16,77 Mb.
#671675
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   92
Bog'liq
2 5226950219702211900

Ўрта Осиё қадимги тарихини даврлаштириш шартли равишда қуйидагича намоён бўлади:

Бир неча юз минг йилларни ўз ичига олган энг қадимги тарихни даврлаштириш ҳақида фанда ягона фикр йўқ. Европа ва Осиё ҳудудларида тарихий ва маданий жараёнлар ривожланишнинг нотексилиги, айниқса, турли даврларда моддий маданиятдаги ўзгаришларнинг бир–бирига мос келмаслиги сабабли, айрим ҳудудларга тегишли сана ва даврлаштириш бир–биридан фарқланади.
Меҳнат қуроллари ва ҳунармандчилик буюмлари ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва уларнинг хом ашё ҳамда ишлаб чиқариш техникаси изчил ўзгаришига асосланган қадимги тарихнинг даврларга бўлиниши ва санаси тизимидан, яъни археологик даврлаштиришдан фойдаланиш кенг қўлланилади. Умумий кўринишда булар тош даври (палеолит, мезолит, неолит), мистош даври (энеолит), бронза асри ва темир давридир.
Ўрта Осиё қадимги тарихини археологик даврлаштириш шартли равишда қуйидагича намоён бўлади:

Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистон қадимги давр ва ўрта асрлар тарихини даврлаштиришда хануз инкор этилмаган археологик даврлаштириш, қабул қилинган атамалар (палеолит, мезолит, неолит, бронза даври, илк темир асри, антик даври, илк ўрта асрлар, ривожланган ўрта асрлар) ҳамда этник ва сиёсий, сулолавий белгиларга асосланган (аҳамонийлар, салавкийлар, юнон–бақтрия, юечжи–кушонлар, афригийлар, эфталийлар, қораҳонийлар, ануштегинлар ва х.к.) даврлаштириш тамойилларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

2. ПАЛЕОЛИТ ДАВРИ ТЕХНОЛОГИК КАШФИЁТЛАРИ
Тош даври инсоният тарихида энг узоқ давом этган замон бўлиб, моддий манбалар ва археологик ёдгорликлар топилган жойлар номига қараб, алоҳида босқичлар ва маданиятларга бўлинади. Қадимги тош даври – палеолит тарихи билан антропогенез – одамнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши муаммоси боғланади.
Палеолит (юнонча, “палайос” – қадимги, “литос” – тош) – инсоният тарихининг энг қадимги даври бўлиб, унинг бошланиш санаси дунё тарихида тахминан бундан 3 млн. йил илгариги давр билан белгиланади. Инсоният минглаб йиллар давомида тошга ишлов бериш техникасини такомиллаштириб ва риврожлантириб борган, турмуш тарзи ҳамда яшаш шароитини яхшилашга ҳаракат қилган. Палеолит даври арехологик нуқтаи назаридан уч босқичга: илк, ўрта ва сўнгги босқичларга бўлиниб ўрганилади. Улар археологик даврлаштиришга мансуб бўлиб, ибтидоий жамиятдаги қуроллар ясаш хом–ашёсига ва уни ишлаш техникаси ўзгаришини белгиларига кўра ажратилгани маълум.

Илк палеолитнинг дастлабки даврида Жанубий ва Ўрта Европада иқлим субтропик, Жанубий Осиё ва Африкада тропик бўлиб, бу ҳудудларда иссиқсевар ҳайвонлар кенг тарқалган. Мисол учун, Европада филлар, бегемотлар ва ёввойи отлар, Осиёда ёввойи ҳўкизлар, каркидонлар, отлар ва зебралар пайдо бўлган ва иссиқсевар ўсимликлар кенг тарқалган.
Илк палеолит даври одамлари тошдан қурол ясаш жараёнида, бу қуролларни такомиллаштириб, ўзлари ҳам ривожланиб борганлар. Бундан 1 млн. – 500 минг йил илгари ўзига хос ибтидоий маданият яратган, оддий тош қурол–чўқмор ясаш орқали кишилик маданиятига асос солган одамлар яшаш учун қулай бўлган ҳудудларга ўрнашадилар. Уларнинг фаолияти излари ҳозирги кунда ноёб моддий ёдгорликлар ҳисобланган маконлар ва улардаги маданий қатламларда қолдирилган.
Инсониятнинг энг қадимги авлоди бўлмиш австралопитекларнинг маконларидан топилган содда унча ўткир бўлмаган чақмоқ тошларнинг топилиши, палеонтрополог Жейн Гудокни приматлар тошларни бир бирига отиб дастлабки содда қуролларни ясашни билишганини хулоса қилади. Илк палеолитнинг олдувай даврида келиб (мил. авв. авв. 2.6 млн. йилларда) homo habilis (ишбилар одам) одамлар эндиликда дарё чақмоқ тошларни онгли равишда бир бирига уриб тош қуроллар ясай бошлайди. Бу тош қурол археология фанида чопперлар деб ном олган.“Чоппер” (инг. – кесувчи) бир томондан уриб-учириш асосида ясалган бўлиб,хом гўшт ва ўсимлик маҳсулотлариникесиш ва чопиш мақсадларида фойдаланилган. Уларнинг ўлчами 7,5—10 см ташкил қилган.


Download 16,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish