Қирғичлар
Ўрта палеолит даври мил. авв. 120/100-40/35 минг йилликлар билан даврлаштирилиб, археология фанида мустье маданияти деб аталади. Мустье маданияти ёки мустье даври — илк палеолит давринингэнг сўнггимаданияти (мил. ав. 120—40 минг йиллик) босқичи. 19-асрнинг 60-йилларида француз археологи Г. Мортилье Франциянинг жанубий-ғарбидаги Ле-Мустье (Le Moustier) ғоридан суяк ва тош қуроллар топганлиги учун шу ном билан юритилади. Бу даврда яшаган одамлар неандерталлар номи билан фанга кирган. Мустье маданияти учун гардишсимон нуклеус ва 3 бурчакли тош парракчалар хос бўлиб, улар ёғоч йўниш, ишлаш, кийим ва қурол тайёрлашда ишлатилган. Мустье даврида найзасимон тош қурол, ўроқ, ранда, қумтош ёки оҳактошдан ясалган шарлар, мустьемаданиятининг охирида эса кескич асбоблар — қирғич, пичоқ ҳамда суяк қуроллар пайдо бўлган. Мустье даврида одамнинг жисмонии қиёфаси такомиллаша борган. Қадимги одам (питекантроп ва синантроп) ўзгариб, ҳозирги типдаги одамга яқинроқ бўлган неандерталь шаклига киради. Бу одам миясида нутқ маркази юзага келади ҳамда унинг жисмонии қиёфаси ўзгара боради, бу унинг иш вақтида эркин ҳаракат қилишини таъминлайди. Оловни сақлаб қўйишдан уни ишқалаш йўли билан ҳосил қилишга ўтилиши мустье даврининг муҳим ютуғидир. Тошни ишлашда леваллуа техникасидан фойдаланилган. Мустье маданиятида ғор ва очиқ манзилгохларда неандерталь одамлар яшаб, мамонт, айиқ, шимол буғуси каби ҳайвонларни овлаб, истеъмол қилишган ҳамда теримчилик билан шуғулланган. Мустье даври қароргоҳларида ўчоқ, куйган суяк ва кабрлар учрайди. Қабрлар ва улардан топилган буюмлар дафн маросимларида диний эътиқодлар турила бошлаганини кўрсатади. Мустье маданияти ёдгорликлари Европа, Африка, Яқин Шарқда, Россиянинг Европа қисмида, Кавказ, Ўрта Осиё ва Қозоғистонда топиб текширилган. Ўзбекистонда — Сурхондарё (Тешиктош ғори), Самарканд (Омонқўтон ғори, Қўтирбулоқ макони, Зирабулоқ, Хўжамазгил макони), Тошкент вилояти (Обираҳмат ғори, Кўлбулоқ макони, Хўжакент макони, Палтов), Фарғона водийси (Қалъача маконлари, Сўх дарёсидаги маконлар), Навоий вилояти (Учтут)да мустьемаданияти ёдгорликлари топилган ва текширилган. Ҳозирги вақтда Ўрта Осиёда неандерталь замондошлари яшаган маконлар 90 дан ортиқ жойда учратилган.
Мустье даврининг технологик кашфиётларини хулоса сифатида айтадиган бўлсак, ибтидоий тош қуроллардан дисксимон ва бирюзали рутушланган кремний, сланец, кварцит ва обсидиаат кашф қилинган. Бу даврга келиб неклеус куракча, ўткир тиғли қиргич ва пичоқлар кенг муомилада бўлади. Мустье даври ибтидоий одамлари эндиликда ёғоч ва суякларга ишлов бериб улардан қурол сифатида фойдалана бошлашади.
Сўнги палеолит даври кишилик жамиятининг муҳим босқичлардан бири бўлиб, мил. авв. 40/35 – 12 минг йилликлар билан даврлаштирилади. Археология фанида бу даврни учта Ориньяк, Солютре ва Мадленкаби маданиятларга ажратилади. Бу уч маданиятнинг бир-биридан фарқи тош қуролларнинг ишланиш технологияси ва бошқа кашфиётларнинг пайдо бўлиши билан фарқланади. Масалан, Ориньяк маданияти ёки даврида(Франциядаги (Юқори Гаронна департаменти) Ориньяк (Aurignac) ғори номидан олинган) тасвирий санъатнинг энг қадимги тури ҳайкалтарошлик пайдо бўлган. Ориняк маданиятининг илк даврида ёрма техника такомиллашган. Мадлен маданияти даврига (мил. ав. тахм. 15—8 мингйилликлар, Франциядаги Ла-Мадлен (La Madeleine) ғори номи билан аталган) тош кескичлар, суяк ва шохдан ясалган меҳнат қуроллари, ғор деворларига солинган суратлар, суяк ўймакорлиги ва бошқалар пайдо бўлади.
Умуман бу даврда замонавий қиёфадаги одамлар-homa sapiens sapiens, яъни краманьон туридаги одамларнинг шаклланиши билан антропогонез жараёни ниҳоясига етади. Кишилик жамияти тараққиётидаги бундай муҳим ўзгариш уларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги дастлабки туб бурилиш даврининг бошланиши ҳисобланарди.
Онгли одамнинг пайдо бўлиши жамият ҳаётининг барча соҳаларида муҳим ўзгариш ва янгиликларнинг содир бўлиши билан давом этади. Моддий маданият ўзгаришларидан тошга ишлов беришнинг призма техникаси пайдо бўлади. Призма шаклли нуклеуслардан юпқа ва узунроқ тош бўлакларини (пластинка) кўчириб олиш қулай бўлиб, илгаргига тош қуролларга нисбатан тиғи ўткир ва ихчам тош қуролларини ясаш имкониятини яратади. Призмасимон нуклеуслардан синдириб олинган тош бўлакларга кўпинча иккиламчи ишлов бериш-ретушлашга зарурат қолмайди.
Сўнги палеолитда меҳнат қуроллардан тош болта ва тешалар ҳам ихтиро қилинди.Тош болта ва тешалар асосан дарё тошларидан ясалиб, уларга тахтадан дасталар ясашган. Бу даврнинг ихтиро қилинган муҳим ов қуроллардан бири найзадир. Найзалар ўткир тиғга эга бўлиб, узун новда чўпига бириктирилган. Бу найзалар ов жараёнида ўта қулай бўлган.
Тош болталар
Теша
Найза учи
Сўнги палеолит даврининг сўнгига келиб Ибтидоий кишиларнинг сунъий уй-жойларни қуриш амалиётини ўзлаштирди. Натижада уларнинг яшаш шароитлари яхшиланиб борди. Ибтидоий кишилар энди фақат тоғ ва тоғ олди ҳудудларида яшаб қолмасдан кенг водийлар бўйлаб тарқала бошлади. Албатта, дастлабки уй-жойлар чайла шаклларда қурилиб, уларнинг қолдиқлари бугунги кунгача ёетиб келмаган.
Дастлабки ибтидоий уй-жойлар реконструкцияси
Сўнги палеолит даврининг яна бир ихтироларидан бири ибтидоий санъатнинг тасвирий санъат турининг кашф қилинганини улар яшаган ғор маконларда ўз исботини топган. Бундай ғор маконларга Франциядаги Ласко ғорини мисол қилиш мумкин.
Ибтидоий тасвир
Do'stlaringiz bilan baham: |