Фанидан таянч конспект ғ. Б. Эрназаров


Ўзбекистон Республикаси бюджет-солиқ сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари



Download 191,3 Kb.
bet18/46
Sana21.02.2022
Hajmi191,3 Kb.
#22927
TuriКонспект
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   46
Bog'liq
2 5210994252988810421

Ўзбекистон Республикаси бюджет-солиқ сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари

Бозор муносабатлари тизимида мамлакатимизда самарали бюджет-солиқ сиёсатини юритиш – бозор иқтисодиёти қонуниятларига амал қилган ҳолда ҳаётга татбиқ этилмоқдаки, натижада жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози таъсирининг оқибатларини бартараф этишда, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда устувор йўналишлардан бири бўлиб бажарилмоқда. Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози оқибатларини бартараф этишда давлат бюджети харажатларининг манзилли ва мақсадли сарфланиши муҳим омиллардан биридир.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари аҳоли турмуш фаровонлигини оширишдада янада ижобий ўзгаришларни таъминлашга, бюджет соҳаси ходимлари иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар миқдорларини изчил ошириб бориш каби ижтимоий соҳадаги тадбирларни молиялаштириш билан бирга жаҳонда глобал масштабда авж олиб бораётган молиявий-иқтисодий инқироз шароитида мамлакатни барқарор иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим омили сифатида ички талабни рағбатлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга оширишига йўналтирилмоқда.



  1. Иқтисодиётнинг барқарор иқтисодий ўсишини таъминлаш

Барқарор иқтисодий ўсишни ва унинг юқори суръатларини таъминловчи омиллар жуда кўп. Асосий жиҳат – ушбу омилларни тўғри аниқлаб, уларни ўз вақтида ҳаракатга келтириш ҳисобланади. Ўзбекистонда ўтган йилда барқарор ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаган омиллар қаторида қуйидагиларни келтириш мумкин:

  • ташқи ва ички бозор талаблари асосида иқтисодиётни чуқур таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш жараёнларининг изчил амалга оширилаётганлиги;

  • ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашни жадаллаштириш, йўл-транспорт ва коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш ҳисобига иқтисодиётнинг рақобатдошлигини ошириш;

  • бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, рақобатни кучайтириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган дастурий вазифаларнинг ўз вақтида бажарилаётганлиги;

  • ички талабни аҳоли бандлиги ва реал даромадларининг ошишини таъминлаш ҳисобига рағбатлантириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши;

  • қишлоқ хўжалигини ислоҳ этиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши, қишлоқда бозор муносабатларини жорий этиш ва хусусий мулкчилик шаклларини ривожлантириш, фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш учун ҳуқуқий, ташкилий ҳамда молиявий шарт-шароитларнинг яратиб берилиши, қишлоқ хўжалигида илғор ишлаб чиқариш технологияларини жорий қилиш кўламининг кенгайтирилиши;

  • республика молия-банк тизимини янада ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, унинг фаолиятини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш борасида кенг кўламли чора-тадбирларнинг амалга оширилиши.

2015 йилда ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати 108 фоиз даражасида бўлиши кўзда тутилмоқда. Бу борада саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 8,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 6 фоизга кўпайиши белгиланмоқда. Истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни 11,7 фоизга, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотларини 11 фоиз ва ноозиқ-овқат товарларини 12,1 фоизга кўпайтириш, ушбу маҳсулотларни чакана савдо тармоғи орқали сотишни 14,2 фоизга ошириш вазифаси қўйилган.
Жорий йилда хизмат кўрсатиш соҳасини янада жадал суръатлар билан ривожлантириш мўлжалланмоқда. Хизматлар кўрсатиш ҳажмини 15,6 фоизга ошириш ва унинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 54,5 фоизга етказиш назарда тутилмоқда. Айни пайтда инфляция даражаси 5,5 – 6,5 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. Бу 2014 йилга қараганда сезиларли даражада пастдир. 
2015 йилда кўзда тутилаётган капитал қўйилмалар ҳажми АҚШ доллари ҳисобида 15 миллиард 960 миллиондолларни ёки 2014 йилга нисбатан 110,1 фоизни ташкил этади. Унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши эса 23,1 фоизга етади. Ушбу маблағларнинг 74,5 фоизга яқини ишлаб чиқариш объектлари қурилишига, 43,1 фоизи асбоб-ускуналар сотиб олишга йўналтирилади. Чет эл инвестициялари ҳажми 3,5 миллиард доллардан ошиб, уларнинг умумий капитал қўйилмалар ҳажмидаги улуши 22,1 фоизни ташкил этади. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар улуши эса 11,2 фоизга кўпаяди. 
Юқори иқтисодий ўсиш суръатлари ҳар томонлама чуқур ва пухта ўйланган изчил солиқ ва пул-кредит сиёсатини амалга ошириш орқали таъминланади. Ушбу сиёсат, авваламбор, иқтисодиётда солиқ юкини камайтириш, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида унинг рағбатлантирувчи ролини кучайтиришга қаратилади. 



Download 191,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish