Фанидан таянч конспект ғ. Б. Эрназаров


Сифатли ва экспортга йўналтирилган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш



Download 191,3 Kb.
bet26/46
Sana21.02.2022
Hajmi191,3 Kb.
#22927
TuriКонспект
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   46
Bog'liq
2 5210994252988810421

Сифатли ва экспортга йўналтирилган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш

Сифати ва нархи бўйича жаҳон бозорида рақобатдош бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва янги маҳсулот турларини ўзлаштиришга катта миқдордаги инвестицияларни жалб этиш ҳамда ўзлаштириш орқалигина эришилади. Ўз.Р. Президентининг 2011 йил 4 октябрдаги «Янги турдаги рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 1623-сонли қарори билан тасдиқланган дастурга мувофиқ, 2012-2016 йилларда, ҳисоб-китоблар бўйича, қиймати 6 миллиард 200 миллион доллар бўлган 270 дан зиёд инвестиция лойиҳасини, шунингдек, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича тармоқ дастурларини амалгаошириш кўзда тутилмоқда.Аммо,жаҳон бозорида рақобат кураши кучайиб бораётган бир пайтда мамлакатимизнинг маҳсулот экспорт қилувчи корхоналарини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, уларга қўшимча имтиёз ва префренциялар бериш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарурдир. Яқин ва узоқ истиқболда инновация сиғими юқори ва юқори технологик саноат маҳсулотларини (енгил ва юк автомобиллари, музлаткичлар, телевизорлар, энергия тежовчи чироқлар ва бошқалар) ишлаб чиқариш кескин ўсиб боради. Маҳсулотни ташқи бозорларга олиб чиқиш учун рақобатчилар, истеъмолчилар, маҳсулот экспорт қилинаётган мамлакатнинг қонунчилиги тўғрисида ахборот кўмагини бериш, давлатлараро келишувларга кўра мамлакат корхоналари учун хорижий давлатларда энг кўп қулайлик режимини яратиш, бозор ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини (банклар, траспорт тизими ва ҳ.к) ривожлантириш, маҳсулот рекламасига кўмаклашиш каби чора–тадбирлар ҳам экспорт қилувчи корхоналар рақобатдошлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатади. 2014 йилда 500 дан зиёд янги корхона, биринчи навбатда, кичик бизнес субъектлари экспорт фаолиятига жалб этилди. Ташқи савдо балансидаги ижобий сальдо 180 миллион долларни ташкил қилди, мамлакатимизнинг олтин-валюта захиралари 1 миллиард 600 миллион долларга кўпайди. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузурида махсус ташкил этилган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг роли бу борада тобора ошиб бормоқда. 2014 йилда мазкур Жамғарма томонидан 2 минг 400 та тадбиркорлик субъектига ўз товар ва хизматларини ташқи бозорларга чиқариш бўйича ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий хизматлар кўрсатилди. Жамғарма кўмагида тадбиркорлик субъектлари томонидан 1 миллиард 250 миллион доллар миқдоридаги экспорт шартномалари тузилди. Мазкур шартномалар асосида ўтган йили қиймати 840 миллион доллардан зиёд товарлар экспорт қилинди. 



Download 191,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish