Фанидан таянч конспект ғ. Б. Эрназаров


Замонавий минитехнологиялар негизида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш



Download 191,3 Kb.
bet23/46
Sana21.02.2022
Hajmi191,3 Kb.
#22927
TuriКонспект
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   46
Bog'liq
2 5210994252988810421

Замонавий минитехнологиялар негизида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш

Республикамизда қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари каби узумчилик хам жадал ривожланмоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 13 мартдаги «2013-2015 йиллардаврида республикадаузумчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1937 сонли қарори қабул қилингандан сўнг ушбу сохага эътибор кучайиб, ривожлантиришга оид аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Узумчиликни ривожлантириш орқали нафақат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, балки қайта ишлашни кучайтириш, маҳсулот хажми ва турларини кўпайтириш, республиканинг экспорт салохиятини оширишга эришилади.
Экин майдонларини оптималлаштириш, пахта етиштиришнинг нисбатан барқарор хажмини сақлаган холда бошқа қишлоқ хўжалик махсулотларини етиштиришни бир неча баробар кўпайтириш имкони яратилди. Шу ўринда пахта ва ғалла экинлари юқоридаги қарорга мувофиқ 2013-2015 йиллар давомида 11 минг гектарга камайтириш ва унинг ўрнига токзорлар барпо этиш вазифаси белгиланганлиги сохага бўлган катта ишонч эканлигини айтиш лозим.



  1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш йўллари

Иқтисодиётимиз таркибидаги чуқур ўзгаришлар мамлакатимиз экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш, экспорт ҳажмини барқарор ошириш ва унинг таркибида ижобий ўзгаришларга эришишда энг муҳим омилга айланди. Узум ва узум маҳсулотлари экспорти тахлили шуни кўрсатмоқдаки йил сайин импортер давлатлар сони ошиб, экспорт ареали кенгаймоқда. 2013 йилда Ўзбекистондан 24 тадан ортиқ давлатларга узум ва майиз экспорт қилиниб, экспорт хажми бўйича Қозоғистон, Хитой, Латвия, Туркия, Қирғизистон етакчилик қилмоқда. Ўзбекистон узумлари хатто узоқ Япония, Голландия, Германия, Эрон, Ироқ, Бирлашган Араб Амирликларига ҳам экспорт қилиниши сохадаги катта имкониятдан далолатдир.
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 8 августдаги «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъ­ектларининг экспортини қўл­лаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2022-сонли Қарорига мувофиқ, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузурида республика минтақаларида ҳудудий филиаллари бўлган «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» ташкил этилди. Бундан кўринадики, жамғарма кичик бизнес субъектларининг ўз маҳсулотларини ташқи бозорга олиб чиқиш ва сотиш борасида амалий ёрдам кўрсатувчи тузилма ҳисобланади.
Қарорга биноан жамғарма томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субьектлари, фермер хўжаликларига:

  • ­экспортга мўлжалланган маҳсулотнинг мамлакатимиз брендларини ривожлантириш, экспортга етказиб беришни олға силжитиш, жумладан, хорижий мамлакатларнинг қонунчилигига мувофиқ зарур лицензиялар, рухсатномалар, сертификатлар, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субьектларининг халқаро тендер савдоларида иштирок этиши билан боғлиқ рўйхатдан ўтиш йиғимлари ҳамда бошқа тўловларни тўлаш;

  • экспорт шартномаларини тузган, янги бозорларга чиқиш ва янги маҳсулот турларини экспорт қилишни таьминлаган ҳолда чет эллардаги кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиш учун беғараз молиявий ёрдам кўрсатиш мумкин.

Қарорда жамғарма фаолиятини йўлга қўйишда маълум имтиёз ва енгилликлар ҳам белгилаб берилган. Жумладан, жамғарма ва унинг ҳудудий филиаллари 2019 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқлар, йиғимлар, бож ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинган.


Download 191,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish