Фанидан маърузалар матни



Download 3,71 Mb.
bet2/55
Sana05.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#739651
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
Bog'liq
Илмий тадкикотлар Семинари Маъруза матни Физика Набиев М №2

Таянч сўз ва иборалар: Фан, илмий ижодиёт, методика, методология, тадқиқот, тадқиқот объекти, илмий мавзу, фанни молиялаштириш, танлов, грант, лойиҳа, ҳалқаро алоқалар, илмий анжуман, илмий–техник ҳамкорлик.

1.1. Асосий тушунчалар. Илмий тадқиқотлар семинари фанини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари, унинг бошқа фанлар билан алоқаси


Фан–инсон рационал фаолиятининг бизни ўраб турган олам ҳақидаги объектив ҳақиқий билимларни ишлаб чиқишга бағишланган алоҳида соҳасидир. Ушбу соҳа бундай ижодиётни таъминловчи, муттассил тараққий этиб борувчи билимлар тизимини, инсонларнинг ва муассасаларнинг илмий ижодиётини ўз ичига олади. Фан ва техниканинг ўзаро тақозо этувчи ривожланиш жараёни инсонга моддий ва маънавий эхтиёжини қондириш учун зарур бўлган неъматларни олиши учун ўраб турувчи муҳитга таъсир этиш имконини беради. Лекин, ушбу таъсир атроф муҳитга ҳозирда ҳам, келажакда ҳам, зарар етказмаслиги керак.
Илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга–ишлаб–чиқаришга жорий этиш меҳнат унумдорлигини ошириш, маҳсулот таннарҳини камайтириш, унинг сифатини яхшилаш, рақобатбардошлигини таъминлаш, эксплуатация кўрсаткичларини ошириш шаклларида намоён бўлади.
Фан–илмий–техник прогресснинг пойдеворидир.
Илмий ютуқлар олий мактаб тараққиётида ҳам катта рол ўйнайди ва бевосита таъсир кўрсатади. Фаннинг ривожланиши талабалар билимига, уларнинг ижодий тараққиётига, фаолияти соҳаларидаги ўқув ва кўникмаларига юқори талаблар қўяди. Мутахассислардан янги, мураккаб масалаларни қўйиш ва ҳал этишни талаб қилинади.
Илмий тадқиқотларсеминари” фанини ўқитишдан мақсад–бўлажак магистрларга тадқиқотчилик кўникмаларини сингдириш, олинган билимларни илмий факт ва муаммоларни таҳлил қилиш, баҳолаш ва мустаҳкамлаш, ўз мутахассислиги соҳасидаги илмий ахборотлар оқимидаги йўналишларни ажрата билиш ва уларни етказа олиш маҳорати ва кўникмаларини ҳосил қилишдан иборатдир.
Ушбу фанни ўрганиш натижасида бўлажак магистрлар қуйидаги вазифаларни уддалай олиши кўзда тутилади:

  1. Илмий тадқиқот ишларининг асосий тушунчалари, тадқиқот усуллари, билим ва ижоднинг яхлит ечимларига қўйиладиган замонавий талаблар, ҳисоблаш техникаси ёрдамида бажариладиган тажриба–тадқиқотлар илмий кузатишларнинг янги методологияси эканлиги, фан ва техникадаги мавжуд ахборот тизимлари ҳақида етарли тасавурларга эга бўлиши;

  2. Тадқиқот объектининг моделини, тадқиқот натижаларига ишлов бериш усулларини, исботлаш ва рад қилиш йўлларини билиши ва фойдалана олиши;

  3. Изланувчи тадқиқотлар ўтказиш, масаланинг ҳолатига шарҳ бериш ва тадқиқ этиш, илмий ечимлар бўйича хулосалар ва тавсияларни ифодалаш, иш режаларини тузиш, илмий адабий манбааларни излаб топиш, уларни ўрганиш ва керакли материалларни ажратиш, илмий–тадқиқотлар натижаларини расмийлаштириш ва амалга жорий этиш тажрибаларига эга бўлиши.

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish