8.4-расм. «Фотео» 19/13.18 русумли (Германия) фототеодолитнинг умумий кўриниши.
Геология ва гидрогеология тўғрисида қисқача маълумотлар
Геология (гео. ва логия) - Ернинг айниқса, қобиғининг моддий таркиби, тузилиши ва
ривожланиши тарихи ҳақидаги фанлар мажмуидир. Ер қобиғи
таркибини минералогия,
петрография, литология, геохимия; ер қобиғининг ҳаракатлари ва улар ҳосил қиладиган
структурани геотектоника ва структуралар геологияси(муайян жойдаги участкалар учун); Ер
сиртида ва унинг бағрида содир бўладиган жараѐнларни динамик геология ( шу билан бирга
вулқон
ҳодисаларни-вулқонология,
зилзилаларни-сейсмология);
геологик
жараѐнларининг
тарихий изчиллигини тарихий геология (шу
билан бирга, стратиграфия ва палео-география);
алоҳида территорияларнинг геологик тузилишини региональ геология ўргатади ва бошқалар.
Фойдали қазилма бойликлари тўғрисидаги маълумот, гидрогеология, мухандислик геологияси
муҳим амалий аҳамиятга эга.Геология
геофизика, геодезия, кон ишлари, геоморфология,
гидрология, океанология билан чамбарчас боғлиқ. Геология фойдали қазилмаларни қидириш
ишларининг назарий асосидир.
Гидрогеология (гидро ва геология) сув ва ер тўғрисидаги фан бўлиб,
сув ости ва сув
атрофи, қирғоғидаги ер тузилиши, хусусиятлари таркиби тўғрисидаги барча маълумотларни
аниқлашга йўналтирган фандир. Бу фан сув омборлари, ҳар хил кўллар, дарѐлар, ирмоқлар ва
бошқалар жойлашган ердаги сув ва ер тўғрисидаги илмий-изланишларни олиб боради.
Гидрогеология асосан ер ости сувлари ҳақида шуғулланувчи фан ҳисобланади. Ер
остидаги сувлар
суюқ, пар, қаттиқ ва томчи ҳолатларида бўлиши мумкин. Бу суюқликлар ер остидаги баъзи бир
ѐриқлар, чуқурликлар ва тешикларни тўлдириб туради. Гидрогеология ер остидаги сувларнинг
таркиби, газларнинг таркиби сув билан боғлиқ жинсларининг ўзаро таъсирларини ўрганади.
Гидрогеология ер ости сувларини халқ хўжалигида ишлатиш истеъмол даражасини
ошириш, ер ости сувларидан ҳар хил тузлар ва химиявий элементларни олиш билан ҳам
шуғулланади. Бундан ташқари метрополитенлар қуришда, шахта ва карьерлар қазишда ер
ости
сувларига тўқнаш келиш мумкин. Шунинг учун ҳам мухандис-гидрогеологик ишлар пухта олиб
борилиши керак.
Гидрогеология геологиянинг бир қисми ҳисобланади. Гидрогеология ўз ичига кўплаб
саволларни ва масалаларни қамраб олади. Шунинг учун ҳам бу фан кўпгина йўналишлар ва
фанлар билан боғлиқ равишда ривожланади. Масалан, у метрология, климатология, гидрология,
геоморфология,
уруғшунослик,
литология,
тектоника,
геохимия,
физика,
гидродинамика,
гидротехника, тоғ иши ва бошқалар билан узвий боғлиқдир.
Инсон ҳаѐтида ер ости сувлари катта аҳамиятга эгадир. Академик А.П.Карпинский фикрига
кўра, ер ости сувлари жуда қиммат баҳо қазилма бойлик ҳисобланади. Ҳозирги пайтда ер ости
сувлари инсонлар учун истеъмол мақсадида, халқ хўжалиги ва техникада ҳам кенг қўлланиб
келмоқда.
Инсонлар саломатликларини даволашда ҳам ер ости сувларидан фойдаланилади, яъни
унинг
таркибидан йод, бром, германий ва бошқа кўпгина ноѐб компонентлар олинади. Юқори
ҳароратли ер ости сувлари иситиш мақсадида, электроэнергия ишлаб чиқаришда ишлатилади.
Бундан ташқари ер ости сувлари сабзавот ва меваларни суғориш мақсадларида ишлатилади.
Ер ости сувларининг салбий таъсир томонлари ҳам мавжуд. Баъзи гидротехник
иншоотларни, тунелларни, метрополитенларни қуришда ер ости сувлари ишни бажаришни
мураккаблаштириб қўяди.
Тоғ-кон саноатида ер ости сувлари кўпгина ҳолларда салбий таъсирини кўрсатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: