3.3. Иқтисодий ресурслар ва бозорни жалб этувчанлиги Аҳолиси ва иқтисодий кўрсаткичлари ўсаётган мамлакатлар янада жалб этувчан ҳисобланади. Иқтисодий ресурсларни ёки харид қилиш қобилиятини турли хил усуллар билан ҳисоблаш мумкин. Муҳим кўрсаткич бўлиб аҳоли жон бошига тўғри келувчи даромад (бироқ бу ерда қайси валютада ҳисоблаш муаммоси мавжуддир) ва мамлакат ичидаги харид даромадининг харид қобилияти ҳисобланади. Муҳим параметрлардан бўлиб – стандарт истеъмол товарларини харид қилиш учун кетган вақтининг соатларда ифодаланган миқдори ҳисобланади. Масалан, АҚШда ўртача иш хакига эга бўлган истеъмолчилар телевизор сотиб олишлари учун 11 соат, айрим ривожланаётган мамлакатларда эса 11 ой ишлашлари лозим. Афсуски бозор таҳлиллари учун бундай маълумотларни олиш ҳар доим ҳам мумкин бўлмайди.
Харид қобилиятининг фойдали кўрсаткичи бўлиб мамлакатдаги аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи миллий маҳсулот ёки ялпи ички маҳсулот ҳисобланади. Статистика маълумотлари мамлакатлар ўртасида тақсимот вариациясини кўрсатмаса хам, одатда аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯММ ва ЯИМ бозорни жалб қилувчанлиги кўрсаткичлари сифатида ишлатилади.
Бозорни жалб этувчанлигини яна уч кўрсаткич – табиий ўсиш (туғилиш ва улуши эътиборга олган ҳолда аҳолининг йиллик фоизда ўсиши), кутилаётган ҳаётнинг давомийлиги ва шахар аҳолисининг сони (умумийга нисбатан фоизда) билан тавсифланади.
Аҳолиси ўсаётган ва юқори харид қобилиятига эга бўлган бозорларни излаш кўпинча фирмаларни тинч океани минтакасига олиб келади. Гонконг, Сингапур, Малайзия ва жанубий Кореяда Европага қараганда аҳоли ўсиши ва нисбатан юқори даромадлар мавжуд. Хитой ва Хиндистон аҳолисининг сони ва тез ўсиши билан савдогарларни жалб қилади. Ушбу мамлакатларда ЯММ пастлиги савдо учун камчилик ҳисоблансада, бироқ уларнинг ресурсларидан фойдаланувчи фирмалар учун устунлик ҳисобланади.
Назорат учун саволлар 1.Глобал маркетинг тушунчаси нимани англатади?
2.Этноцентризм нима?
3.Глобал фикрлашнинг моҳияти нимадан иборат?
4.Глобал фикрлашда эътибор бериладиган жихатлар нима?
5.Глобализация ва халқаро рақобатга таъсир этувчи омилларнинг моҳияти нимадан иборат?
6.Глобал маркетинг структураси деганда нимани тушунасиз?
7.Мамлакат аҳолисининг сонига таъсир этувчи табиий омилларнинг моҳияти нимадан иборат?
8.Аҳолишуносликнинг муҳим тенденциялари нималардан иборат?
9.Аҳолининг харид қобилияти деганда нимани тушунасиз?
10.Иқтисодий ресурслар деганда нимани тушунасиз?
11. Харид қобилиятининг фойдали кўрсаткичи деганда нимани тушунасиз?
12. Бозорни жалб этувчанлиги деганда нимани тушунасиз?