Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар



Download 156,47 Kb.
bet6/61
Sana21.02.2022
Hajmi156,47 Kb.
#63429
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61
Bog'liq
Маърузалар матни

Қўшимча адабиётлар

  1. Панкрухин.А.П. Маркетинг: Учебник.- М.: Омега-Л, 2009 – 656 с.

  2. Парамонова Т.Н. Маркетинг: Учебное пособие / Т.Н. Парамонова, И.Н. Красюк; под ред. Т.Н. Парамоновой. – М.: КНОРУС, 2010. – 190 с.

  3. Розова Н.К. Маркетинг. Учебник. – СПб.: Питер, 2008. – 176 с.

  4. Тимофеев М.М. Маркетинг: учеб. пос. – М.: ПРИОР, 2009. – 223 с.

  5. Ergashxodjaeva Sh.J.,Qosimova M.S., Yusupov M.– Marketing. Darslik. T.: - TDIU, 2011, 232 bet.

Электрон журналлар

      1. International Journal of Business Forecasting and Marketing Intelligence. www.inderscience.com

2. Ansoff matrix. www.free-management-ebooks.com
3.Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар. Илмий-электрон журнал. www.iqtisodiyot.uz
4. Экономическое обозрение. www.cer.uz

5. Journal of Marketing. www.ama.org

6. Journal of Marketing Research. www.ama.org

7. Journal of International Marketing. www.ama.org




Интернет сайтлари
1. www.digitalmetricsplaybook.com
2. www.marketo.com
3. www.bizneslab.uz
4. www. study.com
5. www.inderscience.com
6. www.free-management-ebooks.com

1-МАВЗУ. ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ ФАН СИФАТИДА

1.1. Истеъмолчи психологияси - маркетинг йўналишларидан бири сифатида.


1.2. Истеъмолчи психологияси ва маҳсулот қимматдорлиги.
1.3. Истеъмолчи психологиясини ўрганишда қўлланиладиган усул ва услублар.


1.1. Истеъмолчи хулқ - атвори - маркетинг йўналишларидан
бири сифатида
Истеъмолчи психологиясини ўрганиш фақат тижорат корхоналарига эмас, балки давлат миқёсида ҳам катта ахамиятга эгадир. Корхона рахбарлари ўз ривожланиш стратегияларини ривожлантиришлари учун истеъмолчи психологиясини билишлари зарурдир. Жумладан, муҳим вазифалардан бири корхона томонидан ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар биринчи навбатда йўналтириладиган сегментлар (истеъмолчилар гуруҳи) аниқланиши лозим.
Истеъмолчи психологияси - маҳсулотлар, хизматларни олиш, истеъмол қилиш ва улардан фойдаланишга бевосита йўналтирилган фаолият ҳисобланади. Бу фаолиятга маҳсулотлар, хизматларни олиш, истеъмол қилиш ва улардан фойдаланишдан олдин ва кейин юзага келувчи қарорларни қабул қилиш жараёнлари ҳам киради.
Истеъмолчи психологиясини истеъмолчига таъсир этиш, янги тадқиқотлар олиб бориш, маданиятлараро истиқболни белгилаш каби кетма-кетликда ўрганиш мумкин.
Истеъмолчини хабардор қилиш, алдаш ва бошқа суистеъмол қилишларни, бошқа амал қилувчи суд ҳимоясини қўллашни ҳамда компенсация олиш имкониятини кўзда тутади. Истеъмолчининг ҳаётида фойдали бўлиши мумкин бўлган ахборот дастурлари, мотивация ва хулқ-атвор бўйича илмий тадқиқотларга асосланиши лозим. Ҳар қандай истеъмолчининг бир неча вариантдан англаб етилган ва эркин танлаш ҳуқуқи эркин тадбиркорлик иқтисодиётининг асоси ҳисобланади. Ушбу ҳуқуқ бизнесдаги суистеъмол қилишлар натижасида бузилганда, хукумат монополиялар ҳуқуқини чеклаши ва адолатсиз савдодаги кўзбўямачиликларни олдини олиши лозим.
Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунлар кўпинча ушбу қонунларни ишлаб чиқувчи ҳуқуқшуносларнинг унча катта бўлмаган гуруҳининг фикр-мулоҳазаларига асосланади. Натижада ушбу қонунлар фақатгина самарасиз бўлмай, балки ишлаб чиқариш соҳаси учун зарарли бўлиши мумкин. Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунларни ишлаб чиқишда кўпроқ илмий изланишларга эътибор берилса, истеъмолчиларнинг ҳимояланишини янада ошишига эришилади.
Яқин кунларгача истеъмолчини ўрганиш бўйича тадқиқотлар маркетинг манфаатлари йўлида ўтказилар ва позитивизм парадигмаси кўринишини олар эди. Бунда қонунлар ва хулосаларни умумлаштириш учун қўпол эмпирик, яъни амалиётда текшириб кўриладиган методлар қўлланилар эди. Ҳозирги кунда позитивизм мазмуни турли метод ва мақсадларни ўз ичига олувчи тадқиқот шакли, яъни постмодерн билан тўлдирилмоқда. Позитивизм - фалсафий оқим бўлиб, дунёни билиб бўлмаслиги тўғрисидаги постулатга асосланган фалсафий оқим ҳисобланади. Амалиётда кўпинча «модерн» (замонавийлик) ва «постмодерн» (замонавийликдан кейин) тушунчалари асосан санъатдаги турли оқимлари сифатида қаралади. Шу билан бир қаторда ушбу тушунчанинг сиёсий, иқтисодий, маркетинг ва бошқа моҳиятлари эътиборга олинмайди. Модернизмнинг моҳияти мафкура, иқтисодиёт ва бозор ғояларининг умумлашувидан иборатдир. Постмодерн назариялари ХХ асрнинг 60-70 йилларида модернизмнинг юмшоқ ғояларини бирлашувига интилувчи тоталитар тузумларнинг таназзулга юз ту тишига жавоб сифатида юзага келди. Постмодерн тарафдорлари барча учун ягона ғоянинг мавжуд бўлишини инкор этадилар. Барча муаммоларга кенг эътибор берилишини ҳамда барча вазифаларни ҳал этишга индивидуал ёндошувни талаб қилинишини, бу оқимнинг ижобий томони сифатида қараш мумкин.
Барча мамлакатларда ва барча қитъаларда инсонларда иқтисодий ривожланиш ва янада мустақил бўлишга интилиш кузатилмоқда. Соф даромадларнинг ошиб бориши билан турмушнинг ўсиб борувчи стандарти товарларни харид қилишдаги устувор рағбатлантиришга айланиб бормоқда. Синчков тадбиркорлар ҳамма жойларда ҳам ўзларининг келгуси истеъмолчиларини билишлари ва ушбу истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини уларнинг маданий хусусиятларини эътиборга олган ҳолда қондириш орқали фойда олиш мумкинлигига иқрор бўлмоқдалар. Масалан, «Хуоли-28» («Power 28» номли кир ювиш воситасининг хитойча номланиши) замонавий Хитойдаги модали атама бўлиб ҳисобланади. Бу кир ювиш воситаси дархол Хитойда машхурликка эга бўлди. Телевизион, радио ва газета рекламаси ёрдамида уни сотиш ҳажми 10 баравар ошди ва катта миқдорда фойда келтирди. Ёқимли хидга эга бўлган (ер тут, тарвуз, шоколад ва бошқалар) болалар пойафзалини Чилининг Сантьяго шаҳрида жойлашган дунёдаги ягона завод «Calzados Dolphitos» ишлаб чиқаради. Ушбу завод 1986 йили ишга тушган бўлиб, ушбу даврда сотиш ҳажми икки баравардан ошиб кетди ва бу маҳсулотга бўлган талаб таклифдан анча юқори туради. «Procter & Gamble» компанияси Мустақил Давлатлар хамдўстлиги мамлакатлари бозорини битта идишда ҳам бальзам, ҳам қазғоқга қарши воситалари бўлган шампунлар каби маҳсулотларни таклиф этиш орқали эгаллаб олган.
Корхоналарнинг муҳим вазифаларидан бири бўлиб, маркетинг стратегиясига истеъмолчини ўрганишни кетма-кет тадбиқ этиш ҳисобланади. Истеъмолчини тушунишда қуйидаги тўртта тушунча асос бўлиб ҳисобланади:

  1. истеъмолчи - хўжайин;

  2. бизнесда муваффақиятга эришиш учун истеъмолчи мотивациясини ва унинг психологиясини тушуниш лозим;

  3. истеъмолчи психологияси ташқи таъсир остида бўлади;

  4. истеъмолчи билан ишлашда ижтимоий қонунчиликка ва аҳлоқий сезгирликка риоя қилиш зарурдир.

Истеъмолчи психологиясини ва мотивациясини тушуниш ҳамда уларни товарларни ишлаб чиқишда ва бозорга силжитиш бўйича чора тадбирларда эътиборга олиш рақобатли муҳит шароитида яшаб қолишнинг абсолют зарурияти ҳисобланади.
Истеъмолчи товарлар ва хизматлар бўйича ўз танловида мустақилдир, бироқ маркетинг агар таклиф этилаётган товар ёки хизматлар истеъмолчининг эҳтиёжлари, заруриятларини қондиришга мўлжалланган бўлса, мотивацияга ҳам, хулқ-атворга ҳам таъсир этиши мумкин.
Товар ва хизматларнинг сотилиши талабнинг латент (яширин, ноаниқ) кўринишида мавжуд бўлганлиги сабабли таъминланади ва истеъмолчи қулай шароитларда товар ва хизматларни танлаши мумкин ёки аксинча танламаслиги мумкин. Маркетингда латент (яширин, ноаниқ) ўзгарувчилар деб, одатда ҳисоблаб бўлмайдиган кўрсаткичларга айтилади. Бунга зарурат асосидаги эмас, балки ҳиссиётлар таъсирида қабул қилинган харид қилиш тўғрисидаги асосланмаган қарорларни қабул қилиш мисол бўла олади. Билвосита статистик методлар билан бундай харидлар миқдорини прогноз қилиш мумкин, лекин турли хил омиллар таъсирида (мамлакатдаги сиёсий ҳолатнинг ўзгариши, қуёш фаоллиги юқори бўлган кунлар, рекламанинг таъсири, оиладаги муносабат ва бошқалар) реал харидлар сони прогноз қилинадиган харидлар сонидан анча фарқ қилиши мумкин.
Фирмаларнинг муваффақияти истеъмолчилар билан тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатишга ҳаракат қилувчи рахбарлар, менежерларнинг фаоллилигига боғлиқ бўлади. Бунга мисол қилиб Шимолий Америкадаги Honda North America компанияси менежерлар командасининг тезкор ва самарали фаолиятларини келтириш мумкин. «Ford Tauras» маркали автомобиллар бозорда уларнинг «Accord» номли автомобилларини сиқиб чиқарганда, улар ўз автомобилларининг пировард истеъмолчилари билан ишлашга эътибор бериш орқали ҳолатни тўғрилашга ҳаракат қилишди.
Истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари ва заруриятлари ҳақиқий ҳисобланиб, фойдали маҳсулотлар ва хизматларни таклиф этиш шубхасиз фойда келтиради. Истеъмолчилар томонидан олинадиган фойда иқтисодий тизимни жонлантиради. Дунёда машхур бўлган маркетинг бўйича стратег Лео Богарт шундай деб таъкидлаган эди: ҳар қандай махсус (маркетинг) реклама компаниясининг бозорга аниқ маҳсулот ёки фирмани силжитишга йўналтиришдан ташқари, ҳар бир истеъмолчига мўлжалланган ва доимо унда йўқ бўлган товарлар ва хизматлар тўғрисида эслатиб турувчи минглаб реклама мурожаатномаларининг кенг аралаш самараси ҳам мавжуддир. Шахсий мотивация даражасида бу самара янада кўпроқ истеъмол қилишга, харид қилишга, яъни мукаммалликка интилиш сифатида сезилади. Жамоа даражасида эса у мамлакат иқтисодий тизимининг асоси ва қўллаб-қувватловчи иқтисодий механизми ҳисобланади.
Амалиётда эса ушбу қоидалардан четланишлар ҳам мавжуд бўлади. Ишлаб чиқариш ва савдо соҳасида кўзбўямачиликларнинг ва алдашларнинг кенг қулоч ёйиши консьюмеризм ҳаракатини юзага келтирди ҳамда 1960 йилда АҚШ да истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилишга мажбур қилди. Ушбу қонуннинг мазмуни қуйидагилардан иборатдир:

  • хавфсиз бўлиш, яъни истеъмолчи ҳаёти ва саломатлигига хавфли бўлган товарлар ва хизматлардан ҳимояланиш ҳуқуқи;

  • ахборот олиш ҳуқуқи, яъни ахборот билан таъминланган танловни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотлар билан таъминлаш; ёлғон таклифлар, кўзбўямачиликлардан ҳимоя қилиш;

  • танлов эркинлиги яъни рақобатли баҳолар шароитида турли хил товарлар ва хизматларни кафолатли танлаш;

  • ҳимояланиш ҳуқуқи, яъни истеъмолчиларнинг манфаатлари тўлиқ ва тушунилган ҳолда бозорни тартибга солиш бўйича давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда эътиборга олиниши лозим ҳамда зарарларни адолатли қоплаш кафолати;

  • тоза ва соф атроф-муҳитдан фойдаланиш ҳуқуқи;

  • аҳолининг камбағал қатламлари ва майда миллатларнинг ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи.

Ушбу ҳуқуқлар мутлоқ ва бузилмас ҳисобланади. Кўзбўямачиликлар, паст сифат, қонуний шикоятларни эътиборга олмаслик, атроф-муҳитни ифлослантириш ва бошқа шунга ўхшаш ҳаракатлар қонуний ҳуқуқларни бузилиши деб қаралади.
Консьюмеризм сифатли товарлар ва истеъмолчига эътибор учун курашувчи АҚШ даги ижтимоий ҳаракат ҳисобланади. Ушбу ҳаракат ХХ асрнинг 50 - йилларининг иккинчи ярмида юзага келган ва ҳозирги кунгача амал қилиб келмоқда. Консьюмеризм ҳаракатининг мақсад ва вазифалари доимо кенгаймоқда ва ўзгаришга учрамоқда.
Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича кенг кўламли ишларни олиб борилиши натижасида миллий онгда силжишлар юзага келди ва бу ҳолат бизнес, жамият ва сиёсатда қўйиладиган аҳлоқий талабларнинг ошишига олиб келди. Масалан, статистик маълумотларга кўра алкоголизм ва чекиш билан боғлиқ бўлган касалликларнинг ўсиши натижасида африкадан чиққан америкаликлар ҳаётининг ўртача давомийлиги йилдан-йилга камайиши кузатилган. Ушбу маълумотлар матбуотда эълон қилинганида, истеъмолчилар жамияти бундай хавфли товарларни сотишга қарши чиқдилар. Параллел ҳолда таваккалчилиги юқори бўлган аҳоли гуруҳлари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Натижада спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари сотиш ҳажми анча камайди. Жамоатчилик таъсири остида G. Heileman Brewing Co. компанияси асосан африкадан чиққан америкаликлар учун йўналтирилган ўзининг «Power Master» номли солодли ликёрини сотувдан олиб ташлашга мажбур бўлди. Бундан кейин «қора» кварталларда бозорнинг ушбу сегменти учун мўлжалланган ментолли сигаретларни силжитиш бўйича ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларнинг барча умидлари рўёбга ошмаслиги аён бўлди.
Истеъмолчини ўрганиш тадқиқотларнинг динамик ҳолда ривожланаётган соҳаси ҳисобланади. Истеъмолчини ўрганиш билишнинг тизимли соҳаси сифатида 1950 йилларнинг охири ва 1960 йилларнинг бошида юзага келган. Бу давр кўпчилик малакатларда иқтисодий юксалиш даври эди. Менежмент тизимининг ва умуман иқтисодиётнинг бошидан кечирган кенг қамровли (глобал) ўзгаришлар, стратегик маркетинг дастурларини ривожлантиришга, жумладан истеъмолчи психологиясини ўрганишга эътибор беришни кучайтиришга сабаб бўлди.



Download 156,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish