рт>
Антропософия
фойдаланганлар. Уларнинг авлодлари палеантроплар ёки не-андерталлар, эндиликда шаклли ва анча мураккаб бўлган қуролларни ясаганлар, дастлабки сунъий иншоотларни (ша-мол тусиқларни) яратганлар, оловни хрсил қилиш йўлини билганлар. Юзага келган ижтимоиЙ ишлаб чиқариш онг ва нутқнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган, инсон гавдасини шакллантирган. Инсоннинг қарор топиши юз минг йиллар давом этган (Жануби-шарқий, Жанубий Олдинги Осиё ва Африка). 3-босқич — ибтидоий поданинг ибтидоий жамият-га, неандерталларнинг эса ҳозирги шаклдаги инсонга айла-нишидан иборат.
Г. Туленова
АНТРОПОСОФИЯ (юнон, аШИгороз — инсон, &орШ -донишманддик) — инсонни ҳиссий — юқори, жуда таъсир-чан мавжудот, яширин руҳий кучларнинг эгаси деган мис-тик таълимот, теософиядаги йўналишлардан бири бўлиб, 1909 йилда ундан тўлиқ ажралиб чиққан. 1912 йилда олмон оккультисти Р. Штейнер (1861 — 1925) томонидан «Яширин фан» (1910), «Антропософия тезислари» (1925) китобларида баён қшшб берилган. Коинот марказига шахсий худони қўйган ва буддизм ҳамда Шарқ оккультизмига таянган теософиядан фарқли равишда а., ноортодоксал хусусиятга эга бўлган хри-стиан мистикаси ва Европа идеалистик анъаналарига таяна-ди. (Штейнер антропософияни XX аср гётечилиги деб ҳисоб-лайди). А. асосида бундан ташқари пифагорчилик ва неопла-тончилик мистикаси, каббалистика, веданта ва олмон на-турфалсафаси ҳам мавжуддир. А. тизими марказида фақат шу соҳага тааллуқли бўлганлар учун маълум бўлган идо\ийлаш-тирилган инсон моҳияти ётади. Физик дунё буюмлари, бир-мунча зичлашган бирдашмалардан иборат бўлиб, улар руҳ ва жондан ташкил топган ва руҳ ҳамда жоннинг ашта§ ва ашта деб тушуниш керак бўлади. А. концепциясига кўра ин-сон тана, руҳ ва жон бирлигидан иборат. А. бир ҳолатдан иккинчисига ўтишни эволюцион тамойил деб ҳисоблаб, руҳ реанкарнация қонунига амал қилади деб кўрсатади. Инсон ҳаёти давомида руҳи ўзининг ўтмишда босиб ўтилган ҳаёт Йўлида содир бўлган ҳис-қаяжонлари, тажрибаларини ҳисобга олган ҳрлда, ўз-ўзини такрорлайди. Штейнернинг ўзи учун реанкарнация ғояси инсонлар, ҳайвоштар, Ер, Ой, барча саиёралар, Қуёш ва шу кабиларнинг бир ҳолатдан иккинчи-сига ўтиб турадиган «фикс ғояси» бўлиб ҳисобланади. Тана-ни ворислик қилиш қонуни,ируҳни эса унинг томонидан яратилган тақдир бошқаради. Ўлимдан сўнг жон ўзининг та-
35
Антропоцентризм
биий борлиққа бўлган боғлиқдигидан халос бўлганига қадар руч ва жоннинг алоқадорлиги сақланиб қолади. 1913 йилда Штейнер ўз олдига замонавий «оммавий одам» шънавият-сизлигининг олдини олишни, тарбиянинг махсус тизими ёрдамида яширин руҳий кучларни юзага чиқариб, ёшларда руҳий етуклик қобилиятини тарбиялашни мақсад қилиб қўйган а. жамиятини ташкил қилади. 1922 йилда Штейнер, антропософ «христианлар жамоаси»га асос солади. Бу бора-да бутунги кунда Вольдорф мактаблари ва болалар боғчала-ри кундалик ҳаетда қўлланмоқаа. Антропософ ғоялар «ерга руҳий ишлов бериш» тажрибаларининг асосини ташкил эта-ди. Бунда кимёвий моддалардан фойдаланишни инкор этув-чи ва тупроқнинг табиий ҳосилдорлигини сақдаб қолувчи биологик-динамик қишлоқ хўжалиги, шу билан бирга, ан-тролософ тиббий муолажахоналар ва дори-дармонларни таш-кил этиш ҳам кўзда тутилади. А.нинг тарафдорлари А. Белий, М. Волошин, В. Кандирский ва бошқалар ҳисобланадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |