Арасту
2. Ҳис қилувчи руҳ. Бу ҳайвонларга хос. 3. Инсонга хос бўлган
РУҲ-
Арасту билиш борасида Афлотуннинг «ғоялар дунесига» қарши чиқади. У Демокрит сингари табиат ва материяни билиш, тажриба ва ҳис қилиш манбаи деб ҳисоблайди. Се-зиш жонли мавжудотларга хос булиб, у орқали нарса ва ҳодисаларнинг инсон онгида акс этишидир деб ҳисобдайди. Сезгиларимиз айрим нарсаларни ҳис этса, тафаккур нарса-яарнинг умумий томонларини идрок этади. Лекин Арасту сезгиларни тафаккурдан ажратади, тафаккурнинг манбаи мут-лақ ақл, деган нуқтаи назарда туради. Арасту мантиқ илми тўғрисида унинг категориялари, тушунчалари тўғрисида ўз фикрини билдиради. Мантиқ билиш учун зарур бўлган та-факкур шакллари ва исботлаш тўғрисидаги фандир. У ман-тиқ туркумларини ўнга бўлади. 1. Моҳият. 2. Миқдор. 3. Сифатг 4. Муносабат. 5. Ўрин, 6. Вақт. 7. Ҳолат. 8. Ҳаракат. 9, Таъсир. 10. Азоблаш. Бу тушунчалар ўзаро алоқада бўлади. Арасту-нинг фалсафий қарашларида диалектика туркумлари мавжуд. Д. В. Жохадзенинг фикрича, Арасту диалектик услубни онгли равишда илмнинг ҳамма соҳаларига қўллайди. Бу билан у диалектиканинг фан соҳасида ривожланишига катта туртки беради. Арасту ҳаракат, материя ва буюм ҳамда жисмлар бир-бирисиз мавжуд бўлмаслигини исботлаб берди. Материя ҳаракати қуйидаги кўринишларда бўлади: 1. Оддий ўрин ал-машув ҳаракати. 2. Миқдорий сифат ўзгариши. 3. Сифат ўзга-риши. 4. Имкониятнинг воқеликка айланиши, Булардан таш-қари, Арасту сабаб, тасодиф, мазмун ва шакл, имконият ва воқелик каби категориялар, улар ўртасидаги муносабатларни таҳдил қилди. Арастунинг қарашларида ижтимоий-сиёсий ма-салалар муҳим ўринни эгаллайди. У қадимги даврдаги Юно-нистоннинг бошқа файласуфлари каби мавжуд қулдорлик тузумини ҳимоя қилади. Жамиятнинг икки қарама-қарши синф — қулдорлар ва қулларга бўлинишини табиий \ол деб хд1соблайди. Қулдорлар — эркин фуқаролар бўлиб, улар ақлий меҳнат соҳибларидир, қуллар эса жисмоиии мехлат учун дунёга келган. Арасту Афлотуннинг мукаммал давлат тўғри-сидаги хаелий қарашларини рад этиб, қулдорлик тузумини давлатнинг мукаммал шакли деб билади. Арастунинг фикри-ча, давлатни ўрта ҳол қулдорлар идора қилиши керак. У кишиларни уч таба^ага ажратади, 1. Энг бой табақа. 2. Энг камбағал табақа. 3. Урта ҳол табақа. «Никомах этикаси», «Эв-дем этикаси», «Сиёсат» рисолалари ахлоқ илми ва унинг вазифаларига бакишланган. Арасту энг аввало, этикани мах-сус фан тармоғи деб қарайди. У кишиларга яхши фазилат-ларни эгаллаш йўлларини кўрсата олиши керак. Арасту, Аф-
40
Архетип
лотундан фаркли ўлароқ, ахлоқни кишиларнинг реал муно-сабатидан қидиради ва уни жамият билан боғлаган ҳолда талқин қилади. Ахлоқ жамиятда, давлатда камол топади. Арас-ту этикасининг муҳим хусусияти шундан иборатки, у ахлоқ-ни ўрганишдан мақсад амалий фойда олиш эканлигини, уни сиёсат ва ижтимоий ҳаёт билан чамбарчас боғликлигини уқтиради. Олим энг яхши фазилатларга мўътадиллик, дўстлик, шижоаткорлик, адолат ва бахтга интилиш кабиларни кири-тади. Буларнинг ичида энг мукаммали адолат ҳисобланади. Мутафаккирнинг фикрича, адолат, бу қрнунларга тўтри ке-ладиган хатти-ҳаракатлардир. Арастунинг таълимоти, фалса-фий фикр ривожига катга таъсир кўрсатди. Айниқса у Шарқ, хусусан, Марказий Осиё мутафаккирлари, Ибн Мискавейх, Форобий, Ибн Сино, Беруний, Тусий, Улуғбек, Навоий, Девоний, Жомий, Кошифий ва бошқаларнинг табиий-ил-мий ва ижтимоий-фалсафий қарашларининг шаклланишига улкан таъсир кўрсатди.
Do'stlaringiz bilan baham: |