Фалсафа қисқача изоҳли луғат


Р. Носиров, О. ФаЙзуллаев



Download 1,98 Mb.
bet32/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

Р. Носиров, О. ФаЙзуллаев
АТРИБУТ — (лотин. аПпЬио — багишлайман) — 1) нар-са ёки ҳодисанинг уларнинг тасодифий хусусиятларидан фарқ-ли ўлароқ, энг муҳим туб белгиси, хоссаси; 2) санъатда — шахс, қаҳрамоннинг энг муҳим моддий аломати (масалан,
антик санъатда Геракл атрибути-гурзи); 3) грамматикада -аниқловчи.
О. Файзуллаев
АУРОБИНДА ГХОШ (1872-1950) - XIX аср охири -
XX аср бошларида Ҳиндистонда бошланган миллий озодлик харакатининг кўзга кўринган арбобларидан бири, 1872 йил 15 августда Калькуттада туғилган. 1950 йилнинг 5 декабрида вафот этган.
Гхош Ҳиндистонда бугок мутафаккир ва миллий озодлик қаракатининг кўзга кўринган арбоби сифатида шухрат қозонди. У ўзидан қатор асарлар қолдирди. Булар «Ижтимоий тарақ-
45
Афлотун (Платон)
қиет психологияси», «Идеал ва прогресс», «Эволюция», «Ин-соният бирлиги идеали», «Бенгалия ҳақида достон», «Герак-лит», «Интеграл Веданта» асарларидир. Гхош фалсафий ма-салаларни умуман, объектив идеализм позициясидан туриб ҳал этади. Унинг фалсафаси асосида Веданта таълимоти ета-ди. Нарсалар дунёси объектив ҳаққоният бўлиб, брахмандан пайдо бўлади ва қонуний равишда яна брахманга айланади. У номаълум брахман, маълум брахман ва руҳ. Мутлақ онг ҳамда жон (атман) сифатидаги брахман мавжуд дейди. Суб-станция деб номаълум брахманни тушунади. Бу брахман ўз-ўзидан мавжуд, моддий ҳам эмас, руҳий ҳам эмас. Унга вақт, фазо, ҳаракат, сифат, микдор каби тоифалар тааллуқли эмас. Брахман буларнинг барчасидан юқори туради. Брахман барча нарсаларнинг асосидир. Унинг ҳақиқийлиги муайян атрибут-ларда материя ва рухда гавдаланади. Гхош фикрича, инсон пастга қараб тушаётган брахман заррачаларининг аралашма-сидир. У инсоннинг ижтимоий моҳиятини инкор этади ва бу масалада анъанавий ведантизм доирасида бўлади. У билиш-ни, инсон ўз ички дунёсини англаши ва унинг илоҳий маз-мунини кашф этиш жараёни сифатида тушунади. У «Билмоқ учун биз ўз ичимизга кириб, ички мушоҳадага берилишимиз керак» дейди. Инсон ўзини билиши, ўрганиши орқали брах-ман даражасига кўтарилиши, у билан қўшилиши ва ниҳоят «илоҳий ҳаётга» эришиши мумкин.
Унинг фалсафий қарашлари асосан, мистик табиатга эга бўлса-да, Гхош улар орқали ўз даври учун илғор фикрларни илгари сурди.
Унинг бу фикрлари замонавий ҳинд файласуфларининг диққат марказидан ўрин олган. Мустақил Ҳиндистоннинг бугунги кундаги фалсафий-ижтимоий ва сиёсий равнақида Гхош илгари сурган таълимотнинг ҳам муносиб ўрни бор.
С. Йўддошев
АФЛОТУН (ПЛАТОН) -- ўз фаолиятини шоирликдан бошлаган. Кейинчалик Суқрот (Сократ) ва Арасту (Аристо-тель) таъсири остида антик даврининг машҳур файласуфига айланди. У 30 дан ортиқ рисолалар муаллифидир. «Парме-нид», «Давлат», «Теэтет», «ГГир», «Федон» ва «Федр», «Со-фист», «Политик», «Тимей», «Критил» ва бошқа асарларни ёзган.
Файласуфнинг фикрича, табиат — гоялар маҳсули, ғоялар ўзгармас, абадий ҳаракатсиз. Ҳис қилинадиган нарсалар эса ғояларнинг сояси. Моддий дунё ўткинчи, гоялар дунёсида энг олий ғоя худодйр. Моддий дунё ҳайвонлар, маъданлар, ўсимликлар «умумий ғоялар»нинг нусхасидир. Энг олий юя
46

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish