Афлотун (Платон)
ва ҳақиқат ғояси гўзаллик ғояси бўлмай, балки фаровонлик ғоясидир. У фаровонликни мақсадга мувофиқлик ва ақп би-лан тенглаштиради. А. ўзининг «Тимей» асарида космогоник ва космологик назарияни илгари суради.
Унинг билиш назариясида диалектика масалалари муҳим ўрин эгаллайди. Диалектика деганда у савол-жавоб, оғзаки суҳбат, исботлаш, ҳиссий билишдан қутулиш ва тафаккур орқали ғоялар дунёсининг идрок қилиш воситасини тушуна-ди, олимнинг диалектик қарашлари метафизик табиатга эга бўлиб, ундаги умумий ғоялар ҳаракатсиз ва ўзгармасдир.
А. савол беришни биладиган ва унга жавоб бера оладиган кишиларни диалектиклар деб атайди. Унингча диалектика, бу — кишилар саволлар беришнинг уддасидан чиқиб, унга жавоб беришга қодир бўлишидир. Афлотуннинг фикрича, одамлар хиссий қабул қилишдан воз кечиб, аклий билимга ўтишлари зарур. Умуман олганда, а.нинг диалектикаси Ге-раклит диалектикасига яқин туради ва Гегель диалектикаси учун асос бўлиб хизмат қилади.
А. ижтимоий-сиёсий масалаларга бағишланган бир неча асарлар муаллифидир. Булар «Давлат», «Қонунлар», «Кри-тий», «Сиёсат» каби рисолалардир. А. давлат ва уни бошқа-риш услублари тўғрисида фикр юритар экан, мавжуд дав-латларни инсонлар ҳаётида салбий роль ўйнаётганлигини, зеро, уларда бойлар ва камбагаллар мавжудлигини айтади. Бундай давлатлар турига олигархия, демократия, тирания, теократия киради. А., демократик давлатдан фаркли ўлароқ, аристократик давлат тарафдори бўлади. У мукаммал давлат тўғрисидаги утопик-хаёлий қарашларини баён этади. Бундай давлатни аклли, ишбилармон, доно, қобилиятли кишилар гуруҳи идора қилиши керак. Мукаммал давлатнинг муҳим хусусияти адолат қонун-қоидаларига амал қилишдир. А. арис-тократик жамиятини уч тоифага бўлади. Биринчиси — фай-ласуфлар, иккинчиси ҳарбийлар, учинчиси — деҳқонлар ва ҳунармандлар. У давлатни файласуфлар ёки фалсафий фикр юритишга қодир арбоблар бошқариши лозим деб ҳисоблай-ди. Ҳарбийлар эса мамлакатда тартиб-интизом ўрнатилишига ёрдам бериши, давлат хавфсизлигини таъминлаши лозим. Ле-кин а.нинг фикрича, файласуф ва ҳарбийлар ҳеч қандай мулкка эга бўлмасликлари керак. Деҳқонлар ва ҳунармандлар мулк эгалари бўлиб, улар файласуф ва ҳарбийларни таъ-минлаб туришлари керак.
А. ўзининг ижтимоий қарашларида фақат эркин фуқаро-лар тўғрисида фикр юритади. Қулларни эса инсонлар қато-рига қўшмайди. Қуллар жамиятда ҳар қандай ҳуқуқдан маҳ-рум этилган деб билади.
Do'stlaringiz bilan baham: |