Ж. Вафоева
АНТРОПОЦЕНТРИЗМ (юнон. апЛгороз -- инсон, /сеп1гоп — марказ). Бу тасаввурга кўра инсон — коинот мар-кази бўлиб, у оламдаги барча воқеа-\одисалар ўзгариши-нинг туб мақсадидир.
М. Санимова
АНЪАНА (традиция) (лотин. ггаШ11о — узатиш) — мада-ний тажрибанинг у ёки бу унсурларини сақдайдиган, авлод-
дан-авлодга ўтадиган, маънавий қадриятларга асосланган, ижтимоий жараёнларнинг тарихий-генетик (наслий) узвий-лигини таъминлайдиган универсал шакл. А. тараққиётнинг аввалги босқичидан кейинги босқичга қандай мерос қолает-ганини ва ушбу жараён қандай амалга ошаётганини ифода-лайди. А. — инсон ҳаетининг барча маънавий-маърифий шакл-ларини сақпаш ва такомиллаштириш вазифасини бажариш учун хизмат қилади. А. маънавийликнинг мавжудлик шакли саналади. А. воқеликни маънавий ўзлаштиришнинг энг қадим-ги шаклларидан бири бўлиб, тарихий билимларининг ўзига хослигини сақлайди. Алар инсониятнинг табиий ўзига хос «кутубхонаси» бўлиб, за.чонавий синтез, тарихий ва даврий воқеаларнинг маънавий-руҳий маъноларини ўзида мужассам-лаштиради. Шунинг учун а. маданий ижод асоси деб тушуни-лади. Шахс а. таъсирида камол топади.
Фанда а.ни тор ва кенг маънода қўллаш усули мавжуд. Тор маънода а., ўз-ўзидан намоён бўлувчи ва уз-ўзини бош-
36
Априори
қарувчи, инсон фаолиятини ва у билан боғлиқ бўлган ижти-моий ахлоқ, шунингдек, ижтимоий-маданий тажрибани бел-гилайди. А.ни кенг маънода инсонлар учун аҳамиятли бўлган маданият ва унинг шаклларини тартибга солиш ва амалга ошириш усули сифатида қаралади. А. жамиятда тутган ўрни амалга ошириш воситаси мақсадига кўра салбий ва ижобий турларга бўлинади. А.лар — тарихийлик табиатига эга. Улар миллат ёки элатнинг тарихий илдизларига бориб тақалади. А.лар — ўзига хос қонуниятлар билан яшайди. Улар нисбий мустақилликка эга у ёки бу анъанани вужудга келтирган шарт-шароитлар вақт меъёри билан ўзгариб, ёинки тамоми-ла йўқолиб кетса хдм а. ўз кучи билан яшайверади. А.лар ўз мазмун-мохияти билан замон руҳига қанчалик мос тушиб, ҳамоҳанғ бўлса, жамият тараққиетини шунчалик осонлаш-тиради, жадаллаштиради ва аксинча, яъни унга тўрри кел-маса, ижтимоий тараққиетга ғов бўлиши мумкин. Жамиятда а. ўзига хос вазифаларни бажаради: кишиларни маърифатли қилиш, уларни тарбиялаш, одамларга эстетик завқ-шавқ бе-риш, уларни ўзаро яқинлаштириш, ахборот билан таъмин-лаш ва ҳоказо. А.лар ҳар бир халқнинг ҳаёт тажрибаси, би-лимлари, ақл-заковати, зеҳну идроки, донишмандлиги, ру-\ияти, ички кечинмалари, меҳнат кўникмаларида ўз ифода-сини топади. А,лар маълум маънода ворисийлик аҳамиятини хам касб этади, чунки тарих саҳнасига энди кириб келаётган ёш авлод олдинги авлод қолдираётган маънавий бойликка ворислик қилади, айни вақтда уни ривожлантиради ҳамда келгуси авлодларга мерос қилиб қолдиради. Шундай қилиб, а. авлодларни ўзаро боғловчи «кўприк» вазифасини бажаради. А. миллатнинг табиий-тарихий ривожи, ижтимоий турмуши, яшаш тарзи, ўтмиши, урф-одати, диний қадриятлари, тили ва бошқалар билан ўзаро узвий боғланган. Улар хилма-хил шаклларда бир-бири билан узвий алоқадорликда намоён бўла-ди, ўзига хос тизимни ташкил этади. А. таъсирида табиий-тарихий бирликни таъминловчи қадриятлар — қон-қардош-лик, маданий-маънавий мерос, она юрт туйғуси ва бошқа-лар нисбатан барқарор бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |