Антроп тамойили
а. деб таърифлаш мумкин. А.нинг пайдо бўлиши инсоннинг субъектив хатосининг натижаси эмас. А. билиш жараёнининг табиати, жумладан, шакл ва мазмун ўртасидаги зиддият би-лан боғликдир. А. муҳокама жараёнининг бир қадар (балки очиқ қайд этилмайдиган, лекин ҳамиша амалий равишда назарда тутиладиган) формаллаштириш доирасида пайдо бўлади. У бу формаллаштириш чекланганлигидан далолат бе-ради ва уни қайта қуриш вазифасини илгари суради. А.нинг ҳал этилиши, унда акс эттириладиган мазмунга яхшироқ мувофиқ келадиган янги, тўлароқ формаллаштиришнинг жо-рий этилишини билдиради. Билишдан а.ни абадулабад чиқа-риб ташлаш мумкин эмас. Шу билан бирга, ҳар бир а. учун формаллаштиришнинг а. пайдо бўлган доирадаги усулини тегишлича ўзгартиш воситаси билан уни истисно қилиш мум-кин. А.ни истисно қилишнинг ҳозирги вақгда ишлаб чиқил-ган турли усуллари билиш диалектикасини ва ундаги манти-қий формаллаштириш аҳамиятини чуқурроқ тавсифлашга имкон беради.
АНТРОП ТАМОЙИЛИ (грек. аШгороз — инсон) — замо-навий космология тамойилларидан биридир. Коинот ривож-ланишининг ҳозирги ҳолати ва келажагини, унинг ўтмишда-ги имкониятлари билан чамбарчас боғлиқ эканлигини ту-шунтириб ҳамда башорат қилиб берувчи тамойил. Уни Кои-нотнинг таркибий тузилиши ва ривожланишидаги фунда-ментал катталикларнинг ўзаро мос келиши деб аташади. А. т. Коинотнинг дастлабки ҳолати билан унинг келгуси ҳолатла-ри ўртасидаги қонуний алоқадорликларни таҳлил этиш асо-сида ўртага ташланган. Бу тамойил инсонни мураккаб тизим ва космик мавжудот деб хисоблаб, унинг мавжудлик моҳия-тини коинотнинг физикавий ўлчовларига боғлиқ деб қарай-ди (жумладан, фундаментал физикавий доимийлик — Планк доимийси, ёруғлик тезлиги, протон ва электрон массаси ва бошқалар). Физикавий тадқиқотлар бўйича агар фундамен-тал доимийларнинг бирон-бири ўзгарса, бунда бошқа ўлчам-лар ва барча физикавий қонунларининг сақланиши шарт, модомики, бундай бўлмаса, бошқа физикавий объектлар мав-жуд бўлмас эди, масалан, ядро, атом ва қ. Ушбу ўзаро боғ-лиқликни англаш фалсафа ва фанда антроп тамойилини шаклланишга олиб келди. Антроп тамойилининг турли таъ-рифлари мавжуд, бироқ у кўпинча 1973 йилда гравитация назарияси мутахассиси Б. Картер томонидан илгари сурилган икки хил (кучли ва кучсиз) назарияси шаклида ишлатилади. А.т. дунёқараш вазифасини ҳам бажаради, яъни инсон ва универсумнинг ўзаро бир-бирига боғли^иги ҳақидаги фал-
2 - 3894
Do'stlaringiz bilan baham: |