М. Абдуллаева
АНАЛИТИК ФАЛСАФА — тушунчаси асосан, фалсафа-да I Жаҳон урушидан кейинги даврда пайдо бўлган оқимни ифодалайди ва ғарб фалсафасида аналитик анъаналарга асос-ланган хилма-хил назарияларни ўз ичига олади. А.ф. тафак-кур (фикрлаш)нинг бир тури бўлиб, атамалар, сўзларнинг қўлланишда аниклик билан ёндашишни талаб қилади. Унинг
29
Лиалатик фалсафа
асосий хусусияти — лингвистик йўналиш бўлиб, фалсафий муаммоларни тил доирасида ҳал қилишга асосланади.
А-ф.нинг замирида аналитик усуллар етади. Аналитик усул-лар редукцион ва норедукцион синфларга бўлинади. Бу усул-лар замонавий мантиқий воситалар қўлланиладиган ҳоллар-да кенг қўлланилади.
Маълум маънода а.ф. фақатгина «мактаб» бўлиб қолмас-дан XX асрга келиб, алоҳида интеллектуал «ҳаракат»га ай-ланди. А.ф. неопозитивизм билан аралашиб кетди. «Позити-визм — неопозитивизм» тушунчаси орқали а.ф.ни фақат маъ-лум даврдаги ривожланган йўналиши (масалан, Вена тўгара-ги) вакиллари антипозитивизм позициясида эдилар. А.ф,-нинг назарий-концептуал асосларига қуйидагилар киради: Сократ иидуктив схемалари; Платон диалектикаси; Аристо-тель аналитикаси; софист ва стоикларнинг семантик изла-нишлари; Оккама ва Иоани Дунс Скотнинг мантиқий се-мантик қарашлари; Ф. Бэконнинг «бозор идоллари» тўғриси-даги гоялари; Локк тушунчаларнинг пайдо бўлиши тўғриси-даги гоялари; Декаршинг фалсафий тафаккур тўғрисидаги фикрлари; Кантнинг концептуал тажриба ва илмий билиш объектини лойиҳалаштириш тўгрисидаги фаразлари.
А.ф. оқими асосан АҚШ, Буюк Британия, Скандинавия мамлакатлари, Австралияда кенг тарқалган бўлиб, унинг асос-чиси Б. Рассел ҳисобланади. У «мантиқий атомлар» концеп-циясининг муаллифи ҳамдир. Бу концепция оддий аксио-матик фикрларни ифодалайди. Б. Рассел шу кониепцияга асосланиб, ўз аналитик усулларини ишлаб чиққан. Бу усул-ларнинг мақсади «мантиқий атомлар» концепциясига асос-ланиб, зиддиятсизлик хусусиятига эга бўлган фалсафий ва мантиқий назарияни яратиш, мантиқ тили билан тажриба ва мазмунли фан тили ўртасидаш ҳамоҳангликни кўрсатиб беришдан иборатдир.
А.ф. ичида яна қуйидаги йўналишларни ажратиш мумкин. Булар фалсафий-мантиқий анализ қилувчи йўналиш, мате-матик мантиқнинг замонавий аппаратидан восита сифатида фойдаланади; лингвистик фалсафа оқими эса формализация усулини оддий тилдаги сўзларни ифода қилишда қўллаш мумкинлигини инкор қилади.
А.ф.нинг ривожланишда Витгенштейннинг «Мантиқий-фалсафий рисола» номли асари муҳим аҳамият касб этди. а.ф.нинг кенг тарқалиши натижасида «неопозитивизм» ата-маси сиқиб чиқарила бошланди. Бунга неопозитивизм дасту-ридаги баъзи камчиликлар сабаб бўлди дейиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |