Фалсафа қисқача изоҳли луғат



Download 1,98 Mb.
bet143/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

М. Йўлдошев
МАЪНАВИЯТ (араб. «маънавият» — маънолар мажмуи) — кишиларнинг фалсафий, ҳуқуқий, илмий, бадиий, ахлоқий, диний, тасаввурлари ва тушунчалари мажмуи. М. мафкура, тафаккур тушунчаларига яқин ва улар бир-бирларини тақозо этади.
Одамзот пайдо бўлибдики, у кўп минг йиллик тараққиёт жараёнида ўзини ўраб олган табиат, турли ҳодисалар, воқеа-лар, \аётий тажрибаларни кузатган, уларнинг сабаблари ва қонуниятлари тўғрисида мушоҳада қилган турли тасаввур ва тушунчалар ҳосил қилиб келган. М., инсоннинг бутун умри давомида унинг кучига куч қўшадиган, идрок ва ақл-закова-тини кенгайтирадиган ва мустаҳкамлайдиган восита санал-ган. М. ва маънавий бойликлар, қадриятлар давлат, халқ, миллат, жамият, айрим шахсларнинг беба\о хазинаси ва тараққиёт манбаидир. Мустақиллик туфайли ўзбек халқининг кўп асрлик бой тарихий, илмий, маданий ва диний мероси-ни ўрганиш, ундан халқнинг умумий ва бебаҳо мулки сифа-тида фойдаланишга кенг йўл очилди.
199
Маърифатпарварлик
Мустақиллик даври миллий истиқлол маънавиятини тик-лаш ва ривожлантириш, миллий тил ва маданиятни тарақ-қий этгириш, ўз-ўзини англаш, миллий ҳис-туйрулар, ғурур, ватанпарварликни камрл топтириш ва мустаҳкамлаш билан боғлиқдир. Мустақил Ўзбекистон тараққиёти жамият аъзола-рининг ҳар бир шахс ва айниқса, ёшларнинг маънавий ка-молоти, истиқлол ғояларининг кишилар онгига, кундалик турмушига чуқурроқ сингишида, мустақил тараққиёт йўлида миллий онг ва ўз-ўзини англаш маънавий камолотнинг асо-сий негизи ҳисобланади.
Келажаги буюк Узбекистонни барпо этишда фаол қатна-шаётган ҳар бир фуқаро ўз мамлакати, халқи, миллатнинг ажралмас бўлаги эканлигини англаши миллий маънавият ва онгнинг таркибий қисмидир.
Маънавиятимиз Ўзбекистоннинг порлоқ келажагига ишонч билан кжсалиб бораётганлигини, халқимизда юксак инсонпарварлик қадриятлари тикланаётганлиги ва такомил-лашаётганини ^ифодадовчи, ўзига хос дунёқарашдир.
Мустақил Ўзбекистон олдида м. соҳасида, муҳим вазифа-лар турибди. Улардан асосийси м.имизни боймтиш ва мустаҳ-камлашдир. М., истибдод йилларида ҳар жиҳатдан камситил-ди ва ягона ҳукмрон мафкурага бўйсундирилди. Оқибатда ўзбек халқи тасаввуф фалсафасини ва унинг машҳур намоян-даларини ўрганишдан маҳрум бўлди. Ҳуқуқ соҳасида эса Ўрта Осиё цивилизациясининг ҳуқуқшунослик борасидаги бетак-рор хизматлари инобатга олинмади, ахлоқий қарашлар ва ижтимоий фалсафага тегишли, чуқур мазмунли асар^лар бир томонлама ёритилди ва ҳоказо. Буларсиз мустақил Ўзбекис-тоннинг маънавияти тўлақонли бўлмайди. М.имизнинг бор кучи, мазмунан, теранлиги ва ранг-баранглигини, унинг кўҳна тарихнинг қаърига сингиб кетганлигини, ҳрзирги салоҳияти чексиз эканлигини тўла равишда кўрсатмоқ учун «Авесто» ва зардуштийлик таълимотидан аҳлоқий қадриятлари ва мусав-вирлик санъатидан бошлаб, Форобий, Навоий, Бобур, Фур-қат, Беҳбудий ва Фитрат каби алломалардан то ҳозирги кун-ларгача унинг бутун бир занжирини қамраб турадиган яхлит силсиласини яратмошмиз зарур. Бу борада ишлар ой сайин, йил сайин кенгайиб ва тезлашиб бормоқца.
Илғор миллат ва ривожланган давлат бўлишнинг зарурий шартларидан бири — бой, илғор маънавиятга эга бўлишдир.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish