Ж. Туленов, Э. Иззетова, У. Мирзақулов
МАДАНИЯТ («сиМига») атамасидан олинган бўлиб, пар-вариш қилиш, ишлов бериш маъносини билдиради, мумтоз лотин тилида маданият ерга парвариш қилиш, ишлов бериш маъносида ишлатиб келинган. Шунингдек, милоддан аввал-ги 45-йили Рим нотиғи, машҳур файласуф Цицерон мада-ният атамасини ақлга ишлов бериш маъносида ишлатган. Унинг фикрича, де\қон ерга ишлов бергани каби инсон ҳам сўз, ақлига ишлов бериб туриши зарур.
Кейинчалик маданият тушунчаси билимдон, маърифат-ли, юксак тарбияли инсонларни таърифлашда ҳам ишлатила бошланади.
7 - 3894 193
Маданият
М. кўп қиррали ва чуқур мазмунга эга тушунча бўлиб, у жамият тараққиёти давомида инсонларнинг фаолияти ту-файли қўлга киритилган барча моддий ва маънавий ютуқ-ларнинг мажмуидир. Моддий м. деганда, инсон фаолияти туфайли яратилган «иккинчи табиат», яъни ишлаб чиқа-риш воситалари, меҳнат қуроллари, меҳнат кўникмалари-ни, шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнида яратилган ва ҳаёт учун хизмат қиладиган барча бойликларни назарда ту-тиш лозим. Маънавий маданиятнинг қамрови беҳад кенг бўлиб, у ижтимоий онгнинг барча шакллари, яъни фалса-фий, илмий, ҳуқуқий, ахлоқий, эстетик, диний қараш-лар, маориф, таълим-тарбия мактаб, ўрта ва олий таълим, фан, м. муассасалари, оммавий ахборот воситалари, санъ-ат, халқ маънавий ижодиетининг барча турларини қамраб олади. Моддий ва маънавий м. бир-бири билан узвий боғ~ лиқ бўлиб, бири иккинчисини тўлдиради. Инсон амалий фаолиятининг ҳар қандай турида, айни бир вақтнинг ўзида унинг ҳам аклий, ҳам жисмоний меҳнати объектив равиш-да иштирок этади.
М. тарихи жамият тарихининг ажралмас бир қисмидир. Унинг пайдо бўлиши ва ривожланиши кишилик жамияти-нинг энг қадимий босқичларига бориб тақалади.
М. жамият тараққиётида қуйидаги ижтимоий вазифаларни бажаради: 1. Билиш функцияси. М.да кўтт асрлик инсон фаоли-яти даврида оламдаги нарса ва ҳодисаларни билиш ва уларни ўзлаштириш жараёнида тўпланган тарихий тажриба мужас-самланган. 2. Ахборот узатиш вазифаси. М. бир авлоддан иккин-чи авлодга ижтимоий тажриба етказиш шаклидир, яъни тари-хий ворислик вазифасини бажаради. 3. Мулоқот вазифаси. Моддий ва маънавий-тарихий ёдгорликларда ўз аксини топ-ган маълумотларни қабул қилиш жараёнида биз ўтмишдаги авлодлар турмуши, уларнинг диди, маданий даражаси, шу-нингдек, машҳур асарларни бунёд этган муаллифлар билан мулоқотда бўлиб, ўша даврнинг нафасидан хабардор бўламиз. 4. М. инсон ахлоқ-одоби, хатти-ҳаракатини баҳрлаш ва тартиб-га солиш вазифасини бажаради. 6. М. кишиларни инсонпарвар-лик руҳида тарбиялаш вазифасини хам бажаради.
М.нинг юксалиш мезонлари хилма-хил бўлиб, қуйида-гиларни ўз ичига олади: жамият тараққиётида яратилган маъ-навий қадриятлар кўлами ва сони, уларнинг тарқатилиш даражаси, инсонлар томонидан ўзлаштирилиши; маънавий м.ни барча турларининг бир текис тараққий этиши; мада-ний қадриятлардан баҳраманд бўлишда барча кишиларнинг иштирок этиши; м. маҳсулотларини яратишда аҳолининг барча қатламлари кенг ва онгли равишда иштирок этиши; киши-
194
Манфаат
ларнинг маданий юксалишга ўз ҳиссаларини қўшишлари учун жамиятда барча имкониятларнинг мавжудлиги.
Ўзбек халқи жаҳон м.ти тараққиётига катга ҳисса қўшган ўзининг кўп асрлик бой ва ранг-баранг м.тига эга. Мустақил-лигимизнинг дастлабки кунлариданоқ, аждодларимиз томо-нидан кўп асрлар мобайнида яратиб келинган ғоят улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросни тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |