Фалсафа қисқача изоҳли луғат



Download 1,98 Mb.
bet151/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

Миллий онг
ди. Чунки онги ривожланган миллат, шовинизм, миллатчи-лик ўзи билан ёнма-ён яшайдиган миллат ва элат вакилла-рига нисбатан менсимаслик ёхуд ёвузлик, жоҳиллик каби салбий иллатлар ва мажруҳ, руҳиятдан холи бўлади. У ўз ман-фаатлари ва мақсадларини ўзгалар манфаатларига \еч қачон қарама-қарши қўймайди, балки ўзга миллат вакилларини ўз атрофига бирлаштиришга ҳаракат қилади.
Юқбридагилардан кўриниб турибдики, миллий онг фа-қат тараққиётнигина эмас, унинг билан бирга давлатнинг барқарор ривожланишининг ҳам муҳим омили ҳисобланади. Шунинг учун ҳам миллий онгни ривожлантириш демокра-тик давлат сиёсатида етакчи ўрин эгаллайди.
М.о.ни ривожланишида мавжуд ижтимоий тузум, мил-латнинг ички маънавий-маърифий салоҳияти ва унинг фа-оллиги муҳим аҳамиятга эгадир. Юқорида таъкидланганидек, миллат ўзининг шаклланиши жараёнида ўз яхлитлиги ва ўзига хос бўлган барча омилларни ҳам ривожлантириб боради. Ўз ўрнида ана шу омиллар ҳам миллий онг тараққиётига ўз таъсирини ўтказиб боради. Яъни миллат м.о. ривожланишида ўз салоҳиятини яратади, ўз навбатида ана шу салоҳият м.о. ривожланишига ўзининг таъсирини ўтказади. Яна ҳам аниқ-роги, м.о. ривожланишида таъсир ва акс таъсир жараёни амал қилади. Мана шу жараён миллат абадийлигини таъмин-лайди.
Афсуски, милдий ривожланишнинг бошқа муаммолари каби абадиилигини таъминлайдиган ана шу жараёнлар на-фақат Ўзбекистонда, балки бугунги Мустақил Давлатлар Ҳам-дўстлиги мамлакатларида ҳам чуқур ўрганилмаган. Собиқ то-талитар шўродар мустабид тузуми парчалангандан кейинги ўтган давр ва миллий тараққиётнинг жаҳон тажрибаси кўрсат-моқдаки м.о. менталитет, руҳият ҳар бир инсон онгли ҳаёти-нинг маҳсули сифатида абадий саналади. У олам ва инсон гўзаллигининг ажралмас бўлагидир.
Ана шу маънода ҳам миллий онг шаклланишида кенг маънодаги маънавий-маърифий салоҳиятнинг ўрни ва аҳами-яти ошиб бораверади.
М.о. ривожланишининг маънавий асосларини миллий тил, мерос, тарихий хотира, урф-одат, анъаналар, қадриятлар, миллий таълим-тарбия тизими кабилар ташкил қилади. Мана шу омиллардан миллат маънавий озуқа олади, улар орқали инсон ва миллат ўз-ўзини англайди. Мамлакатимизнинг ўз мустақиллигини қўлга киритиши натижасида, миллатимиз-нинг миллий онг ривожланиши учун катга имкониятлар ву-жудга келди.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish