С. Отамуротов
МИЛЛИЙ ЎЗ-ЎЗИНИ АНГЛАШ - ҳар бир миллат
(элат)нинг ўзини реал мавжуд субъект, муайян моддий ва маънавий бошшкларни ифодаловчиси, ягона тил, урф-одат-лар, анъаналар, қадриятлар ва давлатга мансублигини, ман-фаатлар ҳамда эҳтиёжлар умумийлигини тушуниб етишлари- • дир.
Миллий ўз-ўзини англаш, миллат шаклланиши муайян, нисбий, юқори босқичининг мезони ҳисобланади. Мяллат ўзига хос бўлган урф-одатлар, анъаналар, қадриятларни шакллантириши ва давлат атрофига бирлашиш мумкин. Аммо унинг м.ў.-ў.а. даражасига кўтарилиши мураккаб жараён ҳисоб-лзнади. Чунки у миллат вакиллари муайян манфаатларидан умуммиллий манфаатларни устун қўя билишлари билан боғ-лиқцир.
М.ў.-ў.а. миллий онгдан фарқ қилади. Миллий онг ҳар миллатнинг ягона тили, урф-одатлари, анъаналари, қадрият-лари ва маънавиятининг пастдан юқорига, оддийдан мурак-кабга трмон ривожланиб боришининг муҳим мезони ҳисобла-нади. Ўз навбатида миллий онгнинг ривожланиб бориши ҳар бир миллатнинг ўз-ўзини англаш даражасига кўтаради.
Миллий онг миллатнинг ўзига хослиги асосида ривожла-ниб боришидаги кўрсаткич бўлса м.ў.-ў.а. манфаатларни ҳимоя қилишда ҳаракатга келувчи, ички маънавий-руҳий салоҳият-дир.
М.ў.-ў.а, реал куч сифатида миллат шаъни, қадр-қимма-ти, обрў-эътибори, ор-номуси поймол этилганда ёки мил-латнинг моддий ва маънавий манфаатларига зид, иккинчи бир томондан, зўравонлик ҳаракатлари юзага келган ҳоллар-да намоён бўлади. Яъни қадр-қиммати, ор-номуси, обрў-эътибори ва манфаатлари поймол этилган миллат вакиллари қайси лавозимда хизмат қилиши, бой ёки камбағал бўлиши-дан кдтьи назар, ягона умуммиллий куч бўлиб бирлашади-лар ҳамда ўзлигини ҳимоя қиладилар.
ШундаЙ қилиб, м.ў.-ў.а. миллат манфаатларини ҳимоя қилувчи омил ҳисобланади.
Бундан ташқари у фақат миллат манфаатларини ҳимоя қилиш билан чекланмайди, шунингдек, миллатни «ҳаракат-
208
Миллай онг
га» келтиради ва уни бирлаштириб туради. Хусусан, миллат тараққиёти жараёнида иқтисодий, ижтимоий-сиёсий соҳа-ларда юзага келадиган муаммоларни ҳал қилишда миллий ўз-ўзини англаш омили миллатни бирлаштиради ва уни уму-мий мақсадлар сари ҳаракатга келтиради. У ҳар қандай мил-лат учун етакчи белги \исобланади. У ўзининг қудратли са-лоҳияти билан миллат учун унинг зарур, асосий ўзига хос белгилари тизимида етакчи ўринни эгаллайди.
М.ў.-ў.а. миллат абадийлигини таъминлашнинг ҳам му-ҳим омилидир. Чунки бу салоҳият миллатнинг ўзига хосли-гини ва манфаатларини ҳимоя қилиб туради.
М.ў.-ў.а. у ёки бу миллатни ўзга миллатлардан ажралиб кегишига олиб келмайди, балки ўзлигини англагаи миллат-ларнинг маърифатли ҳамкорлигининг мустаҳкамланиб бори-шига ердам бериб бораверади.
М.нинг ў.-ў.а. қанчалик мустаҳкам бўлса, унинг ўз муам-моларини ҳал қилиш имконияти ҳам шунчалик кенгайиб боради. Шунинг учун ҳам мустақиллик шароитида ўзбек хал-қининг ўз-ўзини англашини ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кутарилди. Ўз-ўзини англаган миллатнинг мил-лий бирлиги қам муста\кам бўлади. Миллий бирлик, ўз нав-батида миллат абадийлигининг барқарор муҳим шарти ҳисоб-ланади.
М.ў.-ў. англаш масаласини собиқ мустабид шўролар тузу-ми шароитида ўрганишга йўл қўйилмаган. Чунки уни ўрга-ниш миллатлараро норозиликни келтириб чиқариши мум-кин эди. Аммо бу миллатларнинг ў.-ў. англаш жараёнини тўхтата олмади. Аксинча, у зимдан шаклланиб, ривожланиб бораверди ва охир-оқибатда тузумнинг емирилишини тез-лаштирди.
Бугунги кунда ўзбек миллатининг ўз-ўзини англаши жа-дал суръатларда ўсиб бормоқда ва бунинг натижасида мил-лий тикланишимиз, миллат сифатида жаҳон цивилизация-сида муносиб ўрнимизни эгаллаш имкониятларимиз кенгай-моқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |