М. Абдуллаева
^ХМИҚЦОР — моддий тизимлардаги ўзгаришларнинг маж-муаси бўлиб, бу ўзгаришлар айнан унинг моҳиятини ўзгари-шига тенг эмас. Билиш назарияси ва кундалик тажрибамизда ҳам ўзгаришнинг икки хил кўринишини кузатиш мумкин.
Нарсанинг моҳиятига таъсир этмайдиган ўзгаришлар.
Мавжуд нарсанинг тубдан ўзгаришига олиб келадиган
узгаришлар.
Биринчи ўзгариш миқцорий, иккинчиси эса сифат ўзга-ришдир. Масалан, сувнинг сугоқлик ҳолати, иссиқлик таъси-рвда 0—ШОгача, миқцор ўзгариши ва сувнинг совуқаа музга айланиши сифат ўзгаришига мисол бўлади.
Сифат муайян мавжуд бўлиб, у борлиқ билан айнандир. Микдор ҳам борлиқнинг муайянлигидир. Лекин у борлиқ билан бевосита айиан бўлмай, борлиққа бефарқдир. «Нима-дир» нималигини ўз сифати орқали ифодалайди. Ушбу си-фатини йўқотганда эса у ўз «мавжудлигини» ҳам йўқотади.
С. Сафасва
МИКРО, МАКРО ВА МЕГАДУНЁЛАР - дунё - мик-ро-макро-мегадунёлар сифатида намоён бўлади. У моддий табиатга эга, У дунё эса боқий бўлиб, моддий эмас. МоддиЙ дунё шартли равишда молекуладан бошлаб, катта жисмлар (мас.. қум, тош, Ер, сайёра, Қуёш, ҳашорат, ҳайвон, одам)-ни микродунёга, молекуладан кичик зарралар (мас., атом, ядро, оддий зарра ва бошқ.)ни микродунёга киритиш мум-кин. Микродунёни ташкил этувчи объектларнинг катталиги сантиметрнинг миллиарддан бир улуши атрофида. Узоқ-узоқ-лардаги объектлар — галактика, мегагалактикалар, пульсар-лар, квазарлар — мегадунё таркибига киради.
Микро ва макродунёлар ҳаракат қонуниятлари орасида муҳим фарқ бор. Мас., макродунёда объектлар узлукли ва узлуксиз микродунёдаги нарсаларни ифодалайди. Макродуне-
205
Миллат
даги ноорганик жисмлар термодинамика, оптика, классик механиканинг қонунларига бўйсунади, микродунеда квант механиканинг статистик қонуниятлари ҳукмрон. Дунёни «мак-ро» ва «микро» соҳаларига ажратиш чегараси Планк дои-мийси билан ифодаланади. Кўпинча ёруглик тезлигига яқин тезлик билан ҳаракатланаётган объектлар микродунё объект-лари ҳисобланади. Макродунё қонуниятларини микродунё ҳодисаларига татбиқ қилиш мумкин эмас. Бу эса классик физика соҳасининг чегараланганлигини исботлаб, янги фи-зик назарияларнинг (нисбийлик назарияси, квант механи-ка, элементар зарралар физикаси) пайдо бўлишига олиб келди. Микро-макро-мега дунеларни билишнинг ўзига хос хусусиятларини абсолютлаштириш, микродунёнинг объек-тивлигини ва билиш мумкинлигини инкор этишга олиб ке-лади. Мегадунёни бшгашда метафизика ва космогония му-\им воситадир.
О. Фяйзуллаев
МИЛЛАТ (лотин. яд/ю — миллат) тил, маънавият, мил-лий ўзликни англаш руҳияти, урф-одатлар, анъаналар ва қадриятлар ягоналиги асосида муайян ҳудудда яшовчи, иқти-содий алоқалар билан богланган, шунингдек, одатда ўз дав-латига эга бўлган ҳамда мустақил субъект сифатида ўзига хос моддий ва маънавий бойликларни ифодаловчи киши-ларнинг ижтимоий барқарор бирлиги.
М. маълум ҳудудда турғун яшаб, тарихий тараққиёт даво-мида ривожланиб, кишиларнинг маънавий-руҳий салоҳияти ягоналиги асосида шаклланади. У фақатгина «капиталистик жамиятнинг муқаррар маҳсули» эмас, балки инсоният дунё-га келиши ва тараққиётининг маҳсулидир.
М.нинг шаклланиши ва ривожланишида моддий омил-лар мухим аҳамиятга эга бўлади, аммо улар м. абадийлигини таъминлашнинг сўнгги имконияти эмас. Улар м. тараққиёти учун зарур шарт ҳисобланади. М.нинг абадийлигини, унинг барқарорлигини таъминлашнинг асосий омили — унинг ички маънавий-руҳий салоҳиятидир.
М. инсоният мавжудлиги шароитида ҳеч қачои ўлмай-ди, ўзга миллатлар билан ўзаро «қўшилиб» ҳам кетмайди, балки такомиллашиб, ривожланиб бориш асосида ўзининг ички руҳий салоҳиятида мавжуд бўлган янги қирраларни намоён қилиб боради. Миллий тараққиёт заминида унинг жаҳондаги кўплаб миллатлар учун хизмат қилиши мумкин бўлган турли соҳалардаги ўзига хослик асосида умуммил-лий ва умуминсоний салоҳият шаклланиб, ривожланиб бо-ради.
Do'stlaringiz bilan baham: |