МАЪРИФАТПАРВАРЛИК -- капиталистик муносабат-лар шаклланиши даврида маданий-мафкуравий ва фалсафий оқимларнинг вужудга келиши билан боғлиқ ҳолда юзага кел-ган қонуний босқич.
200
Маърифвтпарварлик
М.ка миллий хусусиятлардан қатьи назар, хос бўлган умумийликлар: демократизм, яъни кенг оммани маданият ва билим манбаларидан фойдаланиш учун шароит яратиб бе-риш, инсон тафаккурининг чексиз имкониятларига ишо-ниш. М.тушунчаси биринчи бор, Францияда шакдланиб, XVIII асрнинг бошларида ривож топа бошлади. Бу ҳодиса М. Вольтер, Ш. Монтескье, Ж. Милье билан боғликдир. М., моҳиятан миллийдир, чунки унинг шаклланиши миллатнинг равнақи билан боғлиқ. М. миллийликдан ташқарида бўлаол-майди. Ижтимоий тараққиётнинг турли босқичларида фран-цуз, инглиз, булгор, рус, татар, ҳинд, турк, ўзбек гва бошқа м. оқимлари вужудга келиб, уларнинг мазмуни, умуман, м.ка хос бўлган ягона қонуний хусусиятларга эга бўлган тоя би-лан суғорилган ва айни пайтда ўзининг ижтимоий-сиёсий, миллий-руҳий жиҳатларига кўра, бир-биридан фарқланади.
М. турли тарихий шароит, тарихий муҳитда шакллани-ши, ҳудудий ва аниқ тарихий омиллар таъсирида маълум даражада ўзгариши мумкин.
М. ғояси нафақат миллий, балки ўзининг ҳудудий жихат-ларига кўра ҳам фарк^панади. Бу ўз навбатида Узоқ, Яқин, Ўрта Шарқ маърифатпарварлиги, шунингдек, америкача, ев-ропача ва ҳ.к. м.нинг шаклланганлигидан далолат беради. Ҳар бир минтақанинг м. гояси ўзининг алоҳида хусусиятларига эга бўлади. Шарқ маърифатпарварлиги ижтимоий тараққиёт-да алоҳида босқични ташкил этиб, унинг моҳияти анъана-вий диннинг янги шароитга мослаштиришга қаратилган эди, яъни буни динни ислоҳ қилиш ҳаракати деб атаса ҳам бўла-ди. Бироқ, минтақавий м. ҳаракати ижтимоий-ик^исодий та-раққиёт даражасига, турли маънавий қадриятларга, Европа давлатларига қарамлиги даражасига, мавжуд диний тизим хусусиятига (ислом, буддизм, индуизм) қараб сезиларли фарқ қилади. Бинобарин, улар ҳар бир миллат маърифатпарварли-ги заминида шаклланди.
Шарқ маърифатпарварлигининг хусусияти — унинг ан-тифеодал йўналиши, ислоҳотлар, гуманизм, миллий ўз-ўзи-ни англаш, диний ақидапарастликка қарши кураш, тарбия, таълим ва ҳ.к.ларни ўз ичига қамраб олганлигидир. Улар бевосита, ғарб м.нинг такрори сифатида ривожланган. Бу белгилар ўз навбатида м.нинг бошқа турли шаклларининг ривожланишига ҳам асос бўлиб, уларнинг ривожи, маълум мамлакатнинг ижтимоий-тарихий тараққиёти хусусиятлари билан боғлиқ равишда маълум чегарада таркиб топган. Бу ўринда «европоцентризм маърифатпарварлиги» коясига бир-мунча танқидий ёндашмоқ лозим {Дильтей, Касидери ва
қ.к-).
201
Do'stlaringiz bilan baham: |