Ж. Туленов
МОДЕЛЬ (французча пихШе, лотиняа тоди&з — нусха, андаза, ўлчов, меъер) — ўрганилаётган объектнинг сунъий равишда яратилган нусхаси, у схема, чизма, физикавий конс-трукция ва ҳ.к. кўринишида бўлиши мумкин. Бирон бир нар-са, буюмларнинг нусхаси кичиклаштирилган, катгалашти-рилган ёки натурал ҳолатда бўлиши мумкин. Унда ўргани-лаётган объектнинг тузилиши, элементларнинг хоссалари, ўзаро богланиши ва бир-бири билан алоқадорлиги акс этги-рилади.
Моделъ-реалликда объективланган ёки билиш объекти ўрнига фикран тасаввур қилинаётган билиш объектини ал-маштирадиган тизим. Моделни қуриш учун танланган воси-тага боғлиқ равишда моделлаштиришнинг турли кўриниш-лари фарқпанади. Электрон ҳисоблаш машиналарининг (эҳм) янги авлоди пайдо бўлиши билан фанда махсус дастурлар асосида компьютерли моделлаштириш кенг тарқалди. Ком-пьютерли моделлаштириш математик ва мантиқий модел-лаштиришдан фойдаланишни ўз ичига олади.
Э. Қодирова
МАНФААТ — индивид ва ижтимоий гурухлар фаолияти-нинг асосий сабаби. М. фаолиятни келтириб чиқарибгина қолмай, унинг Йўналиши, восита ва шакллари, мақсадини ҳам белгилаб беради.
М.нинг шахс ва жамият ҳаётида муҳим аҳамият касб этиши, антик файласуфлар -- Демокрит, Афлотун (Пла-тон), Арасту (Аристотель) томонқдан эътироф этилган. Урта-осиёлик буюк файласуфлар — Абу Наср Форобий, Абу РаЙ-ҳон Беруний, Абу Али ибн Сино ва бошқалар манфаат-сиёсат, ахлоқ ва ҳуқуқ негизида ётишини эътироф этганлар.
Марксизм таълимотида м., ижтимоий муносабатлар ва фаолиятнинг асосий сабаби сифатида эътироф этилади. Марк-сизм материалистик таълимот сифатида асосан моддий мларга эътибор қаратган ва уни ижтимоий ҳаракатнинг пировард
195
Мафкура
сабабчиси деб ҳисоблаган. Аслида манфаат жуда мураккаб таркиб ва тизимга эга бўлиб, турли давр ва вазиятларда унинг турли кўринишлари муҳим ўрин тутади.
М. турлари бир неча белгилар асосида тасниф қилинади. М., субъектига кўра, шахс, гуруҳ ва жамият м.ларига бўли-нади. М, қайси эҳтиёжларни қондириш билан боғликлигини ҳисобга олиб, моддий ва маънавии м.ларга бўлинади. Маъ-навий млар эса ўз навбатида сиёсий, руҳий, ахлоқий ва бошқа турларга бўлинади.
М.лар шаклланиши уларни муайян эҳтиёжларни қонди-риш билан боРлиқ тарзда, вужудга келишини кўрсатади. Шуни эътиборга олиб, эҳтиёж йўқ жойда м. ҳам бўлмайди, деган хулосага келиш мумкин. Шунинг учун мларни атроф-муҳит-даги нарса ва ҳодисаларнинг субъект эҳтиёжларига мослиги, деииш мумкин. Субъект ўз манфаатларини қанчалик чуқур англаса, уларни рўебга чиқариш учун шунчалик қулай им-коният тугилади. М.ларни чуқур англаб етмаслик, шахс ёки гуруҳнинг ўз манфаатларига зид фаолият юритишларига са-баб бўлиши мумкин. М.ларни англаш даражаси эса шахс ва ижтимоий гуруҳнинг шънавий тараққиёти даражасига боғ-лиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |