О. Файзуллаев
АЛИШЕР НАВОИЙ — Низомиддин Мир Алишер Наво-ий — ўзбек адабиётининг асосчиси, машҳур шоир ва олим,
18
Алишер Навоий
йирик мутафаккир ҳамда давлат арбоби, маънавиятимиз ри-вожига улкан хисса қўшган сиймодир. У 1441 йил 9 феврал-да Ҳирот шақрқда таваллуд топди ва 1501 йилнинг 3 январи-да Ҳиротда вафот этди.
А. Н. бизга бой адабий ва илмий мерос қолдирган бўлиб, рисолалари 30 дан ортиқдир. Шоир «Хамса»га кирган дос-тонлар -- «Ҳайрат ул-аброр» (1483), «Фарҳод ва Ширин» (1484), «Садди Искандарий» (1485), «Сабъайи сайёр» (1484), «Лайли ва Мажнун» (1484) ни ёзди. Шунингдек, у «Мезон ул-авзон» («Вазнлар ўлчови») (1492), «Лисонут -- тайр» (1498), «Муҳокамат-ул-луғатаЙн» (1499), «Маҳбуб-ул-қулуб» (1500), «Хазойинул-маоний» (1491—1498), «Бадойи ул-би-дое (1500), «Ҳолоти Сайид Ҳасан Ардашер» (1490), «Мажо-лисун — нафоис» (1491), «Насойимул — муҳаббат» («Муҳаб-бат шабадалари» (1496), «Вақфия» (1482), «Назмул — жаво-ҳир» (1485), «Тарихи анбиё ва ҳукамо», «Пайғамбарлар ва подшолар тарихи» (1488), «Сирож ул-муслимин» («Мусул-монлик нури» 1488) ва бошқа асарлар муаллифидир.
Мутафаккир ўз асарларида борлиқ ва унинг моҳияти, нарса ва ҳодисаларни идрок қилиш, давлат ва уни бошқа-риш йўллари, инсон ва унинг жамиятда тутган ўрни, етук жамоа, комил инсон, ахлоқ, хулқ-одоб ва таълим-тарбия ҳақида ўз даври учун қимматли фикрларни илгари суради.
Мугафаккир ўз қарашларини мажозий, рамзий тушунча-лар орқали баён қилади. Унинг дунёқараши ўша даврда, шарқ-да кенг тарқалган ваҳдат ул-вужуд (борлиқ ва худонинг бир-лиги) таълимотига асослангандир.
Бу таълимотга кўра, борлиқ, нарса ва ҳодисалар, шу жумладан, инсон ҳам Аллоҳ. томонидан яратилган. Аллоҳ та-биатда намоён бўлади, зуҳур этилади. Навоий талқинида инсон бошқа мавжудотлар ичида аълоси, уларнинг гултожи ҳисобланади. Зеро, у сезги ва ҳиссиётлари орқали табиат ва унинг сир асрорини билишга қодирдир. Навоий айниқса, инсон тафаккури, ақли ва унинг билиш қобилиятига ишона-ди. Инсон ақли табиат ва жамиятни идрок қилишда, давлатни бошқаришда, ах^чоқ ва таълим-тарбияда фаол қатнашади. Шоир «Хамса» достонида мукаммал давлат, инсонларни бахт-сао-датга элтувчи фозил ва адолатли шоҳ тимсолини яратди, халқнинг эзгу орзуси, фикр-ўйларини баён этди.
Маълумки, Навоий тасаввуфнинг нақшбандийлик сулу-кига эътиқод қилиб, ундаги меҳнатсеварлик, покланиш, ҳалоллик, имон-эътиқодли бўлиш каби ғояларга содиқ қолиб, бу қадриятларни янада ривожлантирди. Шоир «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Маҳбуб ул-қулуб» ва бошқа асарларида инсон ва унинг гўзал фазилатларини тасвирлаб, комил инсон тимсолини яратди.
19
Ал-Киндиц
Н. ҳақиқий инсонпарвар мутафаккирдир. Зеро, инсонни улуғлаб, уни юксакликка кўтарди, ўз рисолаларида одил-лик, адолатли давлат, вафо, дўстлик, севги, садоқат, ватан-парварлик, тўғрилик, софдиллик, сахийлик, мардлик, до-нолик, ширинсуханлик, олий ҳимматлилик каби хислатлар ҳақида сўз юритди, кишиларни илм-фан ва касб-ҳунар эгал-лашга, одобли бўлишга чақирди. Шоир инсонлардаги салбий иллатлар, жамиятга қарши хилоф хатти-ҳаракатлар, ахлоқ-сизликни қаттиқ қоралади. Айниқса, ислом дини ва шариат-нинг қонун-қоидаларига зид иш қилаётган қози ва мулла-лар, зоҳидлар, шайхлар, мухтасиблар ва бошқаларнинг риё-корлиги, худбинлиги, фирибгарлиги ва иккиюзламачилиги-ни фош қилди.,
Н. назмий ва насрий асарларида миллий ва умуминсоний қадриятлар ривожига катта эътибор берди. У эски ўзбек, яъни туркий тилини ривожлантиришга катга х.исса қўшди, форс тили билан бир қаторда, туркий тилининг имконият-лари чексиз эканлигини амалда исботлади. Шунинг учун шоир ва машҳур давлат арбоби Бобур Мирзо: «Алишербек назири йўқ киши эрди. Туркий тил била то шеър айтибтурлар, ҳеч ким онча кўп ва хўб айтқон эмас», — деб бежиз айтмаган. Шоир ер юзида тинчлик ўрнатиш, босқинчилик урушлари, зўравонлик, истибдод, адолатсизликка қарши кураш олиб борди. Халқ манфаати учун хизмат қилишда ўз кучини аяма-ди. Унинг инсонпарварлик руҳи билан суғорилган гоялари ҳозир ҳам башариятга хизмат қилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |