Фалсафа қисқача изоҳли луғат



Download 1,98 Mb.
bet10/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

С. Валнева
14
Айнаят қонуни
АЙНАНЛАШТИРИШ — (лотин. «Шепйжо» сўзидан олин-ган бўлиб, ўхшатаман маъносини ифодалайди). Айнанлаш-тириш (идентификация) ўзига ўхшатиш демакдир. Ҳар қан-дай айнанлаштиришнинг асосий шарти — нарса, қиёфа ва ҳ.к.лар муҳим томонларининг аниқ ҳамда яққол ифодалани-шида кўринади. Актёрни у ўйнаётган роль билан томошабин-ни ўзига ўхшаш драма қаҳрамони билан қиёфадошлиги ай-нанлаштиришга мисол бўла олади. Айнанлаштириш манти-қий усулидан фикрлаш жараёнида кенг фойдаланилади. Ай-нанлаштириш изланиш, илмий тадқиқот услуби сифатида ҳам қўлланиши мумкин. Масалан, тажриба олиб бориш учун ўрганилаётган объектнинг табиий шароитларига ўхшаш ша-роитни яратиш. Айнанлаштириш тадқиқот услуби психоло-гияда билиш жараёнини ўрганишда, сунъий интеллект яра-тишда, шунингдек, ҳуқуқий психология доирасидаги муам--•«оларни ҳал қилишида қўл келади. Бунда инсонда кечадиган руҳий жараёнларнинг хосса-хусусиятлари қиёсланади, ўхшаш ва фарқли томонлари аниқланади. Ижтимоий соҳада айнан-лаштириш инсоннинг бошқа инсонлар билан умумий (ўхшаш) томонларини аниқдаш, улар учун умумий ҳисоб-ланган қонуниятлар (умумий қадриятлар, ҳис-туйғулар, ички дунёнинг умумий томонлари)ни аниклаш имконини беради. Айнанлаштириш алоҳида олинган инсонга нисбатан унинг бутун умри давомида ўз «мен»ига эга бўлишини ифодалай-ди, унга ўз-ўзини тарбиялаш, йўналтириш, бошқаларда «мен»нинг ифодасини кўриш имконини беради. Идентифи-кация (айнанлаштириш) илмий атама сифатида Фрейд то-монидан психологияга киритилган.
С. Валиева
АЙНИЯТ ҚОНУНИ (лотин. 1ех ШепШаПс) -- формал мантиқнинг тўрт асосий қонунларидан бири. Бу қонун би-ринчи марта Аристотель томонидан таърифлаб берилган. Арис-тотель «Метофизика» асарида айнан бир предметга нисба-тан, айни бир вақт давомида, айни бир хил мазмунда фикр юритиш тўғри, чнн фикрлашнинг асосий шартидир деб таъ-кидлайди. Айният қонунига кўра, маълум бир предмет ёки ҳодиса ҳақида айтилган айни бир фикр, муайян муҳокама доирасида, айни бир вақтда ўз-ўзига тенгдир. Бу қонун, му-айян вақт, муносабат доирасида бирор предмет ҳақида баён қилинган аниқ фикр, қатьий мазмунга эга бўлишини талаб қилади ва фикрлар ўртасидаги зарурий, мантиқий алоқадор-ликнинг ўрнатилишини таъминлайди.
Формал мантиқаа А. қонуни А=А (А тенг А га) форму-ласи билан ифодаланади.
15
Аксиома
Символик мантиқла А. қонуни ўзига хос кўринишда ифо-даланади: а-а ва а-а (бунда а- ҳар қандай фикрни ифодалов-чи белги, (-) — имгшикация белгиси, (-) — эквивалентлик белгиси), Формула «агар а бўлса, унда а бўлади» — деб ўқила-ди.
Кесимлар мантиқида А. қонуни Ух(р(х)-р(х)) — форму-ласи билан белгиланади. (У-умумийдик кванторини ифода-ловчи белш). Бу ифода қуйидагича ўқилади: ҳар қандай х учун агар х, р бедгисига эга бўлса, х шу белгига эга деган фикр тўғри бўлади.
Бирор буюм, ҳодиса ҳақида фикр юригалганда уларга хос бўлган барча муҳим белгилар, томонлар қамраб олинади. Предмет ҳақидаги фикр, неча марта ва қандай ҳолатларда такрорланишига қарамасдан, доимий, ўзгармас ва қатьий мазмунга эга бўлади. Буюм ва ҳодисаларнинг инсон тафакку-рида аниқ акс этяши, ҳар бир фикр, мулоҳазанинг аниқ-равшан ифодаланишини таъминлайди.
А. қонуни предмет ва ҳодисаларнинг нисбий барқарорли-гини ифода этгани ҳолда, тафаккурнинг ривожланишини, тушунчалар ва билимимизнинг ўзгариб, бойиб боришини инкор этмайди. Бу қонун фикрнинг мазмуни, предмет ва ҳодисаларни тўлиқроқ билиб боришимиз билан ўзгаришини эътироф этади.
А. қонуни тафаккурга, унинг барча элементлари, шакл-ларига хос бўлган умумий мантиқий қонундир. Бу қонун-нинг талаблари тафаккурнинг ҳар бир шаклига хос бўлган аниқ қоидаларда ўз ифодасини толган. Тафаккурнинг тушун-ча, ҳукм (мулоҳаза) ёки хулоса чиқариш шаклларининг ҳар бирида фикрлар ўртасидаги муиосабат боғланиши, шу қонунга асосланган ҳолда амалга ошади.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish