О. Файзуллаев
АЛ-ХОРАЗМИЙ (783-850) - Абу Абдулдоҳ Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий Хоразмда туғилган. Бағдоддаги «Байт-ул Ҳикма» илмий марказида фаолият кўрсатган ва у ерда илмий раҳбар бўлиб ишлаган.
Ал-Хоразмий илму фан соҳасида бир қанча шоҳ асарлар яратган ва инсоният амалиётига қуйидаги оламшумул ил-мий-амалий янгиликларни киритган:
1. Ал-Хоразмий алгебра фанининг асосчиси ва беқиёс
кашфиётчисидир. У «Ал-Жабр вал-муқобил \исоби ҳақида
қисқача китоб» асарида тарихда биринчи марта алгебра, яъни
математика фанининг миқцорлар устида уларнинг сон қий-
матидан қатьи назар, бажариладиган амалларининг .умумий
қонуниятларини ўрганадиган бўлимини яратди. Ал-Хоразмий-
нинг «Ал-Жабр» асари, ўрта асрлар Европасида фаннинг
ўша даврдаги умумий тили бўлмиш — лотин тилига ўги-
рилди ва араб тилидаги ўзлаштириш қоидаларига биноан,
«Алгабр...» шаклида намоён қилинди. Кейинчалик эса «ал-
гебра» деб ўқила бошлади. Бу асар биринчи марта лотин
тилига 1145 йилда таржима қилинган. XIX—XX асрлар даво-
мида инглиз, француз, олмон ва бошқа тилларда чоп этил-
ган. 1964 ва 1983-йилларда рус ва ўзбек тшшарида нашр
этилган.
2. Ал-Хоразмий алгоритмнинг кашфиётчисидир, яъни бир
турдаги масалаларнинг бирор синфига мансуб ҳар қандай
конкрет масалани соф механик равишда ечишга имкон бе-
рувчи қоидалар тизимини тарихда биринчи марта тузиб бер-
ган. «Алгоритм» сўзи «Ал-Хоразмий» сўзининг ўрта аср Ев-
23
Агасси
ропа фанида ўқилишидир (дастлабки таржимонлар арабча ёзилган «Ал-Хоразмий»ни «алгоритм» деб лотинчага ўгир-ганлар). Ал-Хоразмийнинг фан ва амалиётдаги ўчмас хизма-ти шундан иборатки, аллома космонавтика, атом электр станциялари, электроника, иқтисод, халқ хўжалиги, ҳаёт-нинг ҳар бир соҳасида бошқариш тизимларини тузишда, электрон-ҳисоблаш машиналари ҳамда компьютер оилала-рини яратишда асос ва замин бўлиб хизмат қиладиган қоида-лар мажмуини ишлаб чиққан. Техника, фан, технология ва умуман ҳает мураккаблашган сайин алгоритмнинг аҳамияти ошиб бормоқца.
3. Ал-Хоразмийнинг «Ҳинд ҳисоби бўйича китоб», «Ас-трономик зийж», «Ер сурати ҳақида китоб» асарлари XI— ХП асрлардаёқ лотин тилига, XIX—XX асрларда эса ҳозирги замоннинг энЬ кенг тарқалган тилларига ўгирилган. Бу асар-лар деярли ўн икки аср давомида барча мусулмон мамлакат-ларида (Ал-Хоразмий ўз асарларини ўша замон мусулмон мамлакатларида барча фанларнинг умумий тили бўлган араб тилвда ёзган) ва қарийб минг йил давомида Европа мамла-катларида фанга, амалиетга, инсон манфаатларига хизмат қилмоқда.
1983 йили ЮНЕСКОнинг қарори билан Муҳаммад ал-Хоразмийнинг 1200 йиллик юбилейи ўтказилди. Ҳозирги пайт-да Ўзбекистон Фанлар академияси қошида «Алгоритм» инс-титути, мамлакатимиз пойтахтида «Алгоритм» заводи ишлаб турибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |